Навоий қитъалари ҳақида


Сахо-ву бухл бобида нукта сурмак ва ароларида икки восита келтурмак



Download 96,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi96,49 Kb.
#40944
1   2   3   4
Bog'liq
Навоий қитъалари ҳақида

 
Сахо-ву бухл бобида нукта сурмак ва ароларида икки восита келтурмак
Дебон берган киши эрдур, ва лекин
Демай берганга эрлик бил мусаллам.
Не деб, не берса билгил ани хотун,
Дебон бермасни хотундин дағи кам.
Бу ерда ҳам сарлавҳа асар ҳақидаги тасаввурлар учун асос вазифасини адо этади.
Қитъа мавзуси сарлавҳада ўз аксини топган. Унда гап “сахо” ва “бухл” ҳақида боради.
“Сахо” – саховат, сахийлик, қўли очиқликни, “бухл” эса бахиллик, хасислик,
қурумсоқликни англатади. Шу ерда “мусаллам” сўзига ҳам изоҳ бериш зарурати бор. У
қаршилик қилмай, инкор этмай маъқулланган деган маънони билдиради. Демак,
муддао қўли очиқлик ва қурумсоқлик ҳақида мулоҳаза юритишдан иборат.
Адиб икки хил хусусиятга икки хил асос (восита, яъни сабаб) ни келтиради. Улардан
биринчиси – саховат. Дастлабки икки мисра шу фазилат тавсифи учун хизмат қилади.
Агар киши бир сўзни айтса, сўнг унга амал қилса, масалан, бошқаларга бирор нарсани
бериш ҳақидаги сўзининг устидан чиқса уни ҳақиқий эр, эркак дейиш мумкин. Бу
мисрада халқимизнинг маънавий бисотидаги “Йигит сўзидан қайтмас, арслон изидан”
мақолининг мазмуни мужассамлашган. Агар мулоҳаза шу билан тугаса, албатта, катта
бир поетик кашфиёт ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Шунинг учун ҳам Навоий
аввал шу мисрани келтиради, кейинги мисрада ундан-да кучлироқ ва муҳимроқ
мулоҳазани ўртага чиқаради (“Демай берганга эрлик бил мусаллам”). Демак,
айтмасдан (ёки айттирмасдан) туриб бериш имконияти ҳам мавжуд. Алишер Навоий
айни мана шу имконият ҳақида гапирмоқчи.
Муҳтож одамнинг бирор нарса умидида келганида, унинг эҳтиёжини қондиришнинг
ўзи ҳам инсонийлик таомилига тўла мос ва мувофиқ келади. Аммо муҳтожнинг
муҳтожлигини била туриб (энг муҳими, ёрдам бериш имкониятига эга бўлиб туриб),


Навоий қитъалари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 4
унга нисбатан бепарво ва лоқайд бўлиш ҳам бор. Адиб масаланинг бу томонига дахл
қилаётгани йўқ. Аксинча, бу борадаги саховат учун яна бир бошқа имкониятни эсга
олмоқда. Муҳтож киши сўрамасдан туриб ҳам унга мол берадиганлар бор. Адиб мана
шу тоифа ҳақида гапирмоқчи. Улар эса ҳақиқий мард, ҳақиқий саховат эгаларидир. 97
Қитъанинг биринчи қисми шу билан якунланади. Демак, энди гап сарлавҳада ваъда
берилган иккинчи қисм устида бориши керак. Худди шундай бўлади ҳам.
Жамият аҳли орасида бирор ҳиммат кўрсатишдан олдин уни таъкидлаб, урғулаб,
“яхшилигини пеш қилиб” кўрсатадиганлар ҳам топилади. Алишер Навоий назарида бу
хусусият мақтовга лойиқ эмас. У қораланиши керак. Шунга кўра, бу тоифага
мансубларни эркаклар қаторида санаб бўлмайди. Улар аёллар қаторида саналишга
маҳкумдир. Лекин бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас экан. Бундан ҳам пасткашроқ тоифалар
мавжуд: улар айтадилар-у, лекин бермайдилар, яъни ваъда беришади-ю, бироқ
ишлари ваъдаларига хилоф бўлади. Уларни хотиндан ҳам пастроқ даражада баҳолаш
мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳар ҳолда халқимизда “хотиндан хароб”, “хотиндан ҳам
хароб” деган ифодалар бежиз пайдо бўлмаган экан. Бунинг замирида аёл кишини ерга
уриш маъноси йўқ, аксинча, эркак (йигит) кишининг бир сўзли, мард бўлишига ундов
турибди, холос.
Мазкур қитъанинг ҳажми тўрт мисрадан иборат. Қитъанинг ҳар бир мисраси битта
мулоҳаза ифодасига бағишланган. Аммо гап қўйилган масаланинг ахлоқий-маънавий
жиҳатларигина эмас, балки мана шу долзарб ва жиддий мавзунинг гўзал бадиий
ифода тарзи устида ҳам бормоқда. “Демоқ” сўзининг барча мисраларда иштирок
этиши илтизомни юзага келтирган. “Илтизом” – бир сўзнинг кетма-кет келган бир неча
мисра ёки байтларда онгли равишда такрорланишига асосланади.
Учта мисранинг бир хил товуш билан бошланиши аллитератсияни ҳосил қилади. Унинг
асосий вазифаси бир хилдаги товушлар воситасида оҳангдорликни кучайтиришдан
иборат. Д товушининг биринчи, иккинчи ҳамда тўртинчи мисралар бошида
такрорланиб келиши қофия ва вазн туфайли ҳосил бўлган оҳангдорликни
кучайтиришга хизмат қилган. “Дебон” билан “демай”; “демоқ” билан “бермоқ”
маъноларига кўра матн ичидаги мазмуний зиддиятни ҳосил қилмоқда. Буларнинг
барчаси Ҳазрат Навоий кўзда тутган маъноларнинг чиройли ва таъсирчан тарзда


Навоий қитъалари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 5
шаклланишига имкон туғдирган. Демак, бу қитъанинг ҳозиргача ҳам элимиз ардоғида
яшаб келаётгани бежиз эмас экан.

Download 96,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish