Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/100
Sana21.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#40624
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100
Bog'liq
maktabgacha yoshdagi bolalar nutqini osti1111rish

“Сўзни тугат” ўйини 
Бу ўйинда тарбиячи сўзнинг биринчи бўғинини айтиб, коптокни болага отади. Коптокни 
тутиб олган бола тугатилган сўзнинг 2 та вариантини айтиши керак. Масалан: табиячи 
―Ко‖ деб коптокни отса, бола коптокни тутиб ―коса‖, ―косалар‖ деб коптокни қайтаради. 
Ўйин фикрлаш тезлигини ривожлантиради, дунѐқарашни кенгайтиради. 
Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш. 
7-машғулот 
Мавзу: Шахсий ҳаѐт (тажриба)дан ҳикоя тузиш “Мен қушларни овқатлантирдим” 
Мақсад: 
Воқеа содир бўлган жой ва вақт, табиат манзарасини қисқа тасвирлаб, шахсий тажрибадан 
ҳикоя тузишга ўргатиш. 
Вазифалар: 
Сўзлашув нутқини шакллантириш. Сўзларни тўғри талаффуз қилиш. 
Сўзлаѐтганда тўғри нафас олишни ривожлантириш. Нутқнинг ифодалилигини тарбиялаш. 
―L‖ товушини тўғри талаффуз этиш.Саволларга тўлиқ (жумлалар тузиб) жавоб беришга 
ўргатишни давом этиш. 
Кутилаѐтган натижалар
Болаларнинг сўзлашув нутқи ривожланади. 
Болалар саволларга тўлиқ (жумлалар тузиб) жавоб беришни ўрганадилар. 
Керакли жиҳозлар: 
Ўйинчоқ қушлар (ѐки қушларнинг расмлари: чумчуқ, мусича) 
Машғулотнинг бориши 
Тарбиячи: 
1. Ҳозир қандай фасл? 
2. Қиш фаслида ҳаво қандай бўлади? (қаттиқ совуқ). 
3. Қайси қушлар қишлаб қоладилар? Қишда қушлар қандай ҳаѐт кечирадилар? Улар нима 
билан овқатланадилар? Биз қишлаб қолувчи қушларга қандай ѐрдам берамиз? (Тарбиячи 
болалар жавобларини умумлаштиради). 
Энди болалар, ―Мен қушларни овқатлантираман‖ мавзусида ҳикоя тузамиз. Ҳаммангиз 
қилган ишингизни ўйланг. Қайси қушни қачон, қаерда овқатлантирдингиз? Учратган 
қушингизни номи нима? Уни қандай овқатлантирдингиз? Балки уйингизда қуш 
боқарсизлар-а? (3-4 боланинг ҳикоялари тингланади). 
Бармоқлар машқи 
Тарбиячи шеърни ўқиб туради. Болалар ҳаракатни бажарадилар. 
Қушлар 
Қушлар шоҳда сайрайди, 
Учиб, қўниб яйрайди, 
Шамол эсади ғир-ғир 
Япроқлар шилдир-шилдир. 
Иккала қўл бармоқлари қуш қаноти сингари паст-баландга ҳаракатлантирилади, сўнгра 
кафтлар очилиб бир-бирига қаратилган ҳолатда эгилиб, шамол эсганга ўхшаш ҳаракат 
бажарилади. 


51 
Тарбиячи болалардан қушлар ҳақидаги билган шеърларини айтиб беришларини сўраши 
мумкин. 
Кичкина қушча Ш. Садулла  
Қарға Д. Икромова 
Ҳай, ҳай чумчуқ, 
Жажжи қуш, 
Шохда турма, пастга туш! 
Эрта-ю кеч тинмайсан, 
Чарчамоқни билмайсан. 
Чирқиллайсан излаб дон, 
Мана чумчуқ, сенга дон! 
Қорнинг тўйса айтасан, 
Сўнг уйингга қайтасан! 
Қорлар ѐғдиргим келар 
Аѐзда учгим келар 
Қор-қор, қани ѐғ дейман 
Оппоқ бўлсин боғ дейман. 
Гупиллаб қор ѐғади 
Менга жуда ѐқади. 

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish