Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


ОЎМКҲТ кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/15
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#36769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
talim xizmatlari bozorida malaka oshirish tizimi marketing strategiyasini takomillashtirish

ОЎМКҲТ кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими: 
- Олий таълим назарий ва амалий тараққиёти йўналишларида фундаментал 
ва амалий изланишларни ташкиллаштиради; 
- бозор иқтисодиёт тамойилларига, умуминсоний қадриятларга ва миллий-
маданий анъаналарга, республика ҳудудларининг ўзига хослигига мос равишда 
ОЎМКҲТ тизими фаолиятининг илмий-услубий таъминотини амалга оширади; 
- ОЎМКҲТ ДТСларини ишлаб чиқади; 


- AJI ва КҲК ўқувчиларини тарбиялаш ва ўқитишнинг илмий асосланган 
янги шакл ва услубларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; 
- AJ1 ва КҲКда таълим жараёнлари учун замонавий педагогик ва ахборот 
технологияларини тадбиқ этади; 
- ОЎМКҲТ тизими ходимлари малакасини оширади; 
- олий малакали илмий кадрларни тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва 
малакасини оширади. 
Малака оширишни ўтказишнинг вақтинчалик параметрлари малака 
оширишнинг белгиланган шаклларига, малака оширишнинг тўғридан- тўғри 
турларига эҳтиёж сезган педагогларнинг умумий контингентига ва жойларда 
ўқув-тарбия жараёни сифати энг юқори даражада таъминланган тақдирда, 
малака ошириш бўйича таълим муассасалари имкониятларига боғлиқ ҳолда 
белгиланади. 
Малака оширишнинг тўғридан-тўғри шаклларидан муваффақиятли ўтган 
педагог кадрларга белгиланган намунадаги сертификат берилади. Кадрлар 
салоҳияти таркибида иқтисодчилар алоҳида ўринга эга. Бугунги кунда олий 
малакага эга иқтисодчи кадрларга жамиятнинг иқтисодий ҳаётини ислоҳ қилиш 
ва туб ўзгаришлар билан боғлиқ юқори талаблар қўйилмоқда. Янги авлод 
мутахассисларининг тайёргарлик сифати нафақат иқтисодиётнинг қайта 
қурилиши ва ривожланаётган бозор механизми талабларига, балки халқаро 
стандартларга ҳам мувофиқ келиши лозим. 
Мутахассислар замонавий бошқарув ва маркетинг концепциясини яхши 
билишлари, тизимли таҳлил ва моделлаштириш усулларига эга бўлишлари, 
турли бошқарув даражаларида кенг касбий вазифалараро иқтисодий фаолиятни 
бажара олишлари зарур. 
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарорига биноан "Педагог кадрларни қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари" 
ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Мазкур педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари "Таълим 


тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон 
Республикаси қонунларига мувофиқ педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш тизимига қўйиладиган мажбурий талабларни 
белгилайди. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
оширишга қўйиладиган давлат талаблари ўқув режалари ва дастурларини, 
шунингдек, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларининг ўқув 
жараёни, таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш тартибини, улар 
фаолиятини аттестациядан ўтказиш тартиб- қоидаларини тартибга соладиган 
бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади. 
2008 йилда 6586 (йиллик прогнознинг 104,1%) нафар олий таълим 
муассасалари профессор-ўқитувчилари, шунингдек, академик лицей ва касб- 
ҳунар коллежлари ўқитувчиларидан 12814 нафари (100,9%) малакасини 
оширдилар. 762 нафар (100,4%) олий таълим муассасалари педагоглари, 242 
нафар (100,8%) академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари 
педагогик ва касбий қайта тайёрлашдан ўтди. 
2007-2008 йилларда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими учун 36167 
нусхага эга 618 номдаги (шу жумладан 6967 электрон вариантли) ўқув- 
услубий қўлланмалар тайёрланди ва чоп этилди. 
“Истеъдод” жамғармаси дастурлари бўйича 2007-2008 йиллар давомида 
3232 нафар олий, ўрта ва махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари 
педагоглари, жумладан 258 нафар чет эл таълими муассасаларида малака 
оширдилар. 
Ўзбекистон Республикасида педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш тизимининг шаклий тузилмаси мавжуд (1.1- 
расм қ а р а н г ) .
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида Давлат тест маркази 
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим 
муассасаларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш сифати мониторингини 
олиб боради, шунингдек, аттестация ўтказиш йўли билан ушбу 
муассасаларнинг педагог кадрлари малака даражасини баҳолайди. 


Республикада Кадрларни цайта тайёрлаьи ва уларнинг малакасини 
оширишнинг базавий таълим муассасалари, таълим муассасаларига эга бўлган 
вазирликлар ва идораларнинг илмий-тадцицот ва методик марказларифаолияти 
йўлга ҳуйилган бўлиб, уларнинг асосий вазифаларига цуйидагилар киритилган: 

фаннинг таълим амалиёти билан алоқасини таминлаш, илғор 
педагогик технологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижалари педагог 
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига ўз 
вақтида жорий этилиши механизмини амалга ошириш; 

педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
оширишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш, шунингдек, 
таълимнинг ушбу тури муассасаларини ўқув-методик ҳужжатлар билан 
таъминлаш; 
- таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олиб, 
танқидий ва ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг 
интерактив методларидан, шунингдек, замонавий педагогик ва ахборот 
технологияларидан фойдаланиб педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режалари ва дастурларни ишлаб 
чиқиш; 
- кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида 
масофадан туриб ўқитиш тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 
- тарқатма материал ишлаб чиқилиши ва кўпайтирилишини ташкил 
этиш. 
Тизимнинг қуйи бўғинини Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш институтлари (факулътетлар, марказлар, курслар) ташкил 
этади. Мазкур бўғин тузилмаларининг функционал вазифаларига қуйидагилар 
киритилган: 
- буюртмачининг якка тартибдаги топшириқлари ёки аниқ йўналтирилган 
дастурлар асосида вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда 
табақалаштирилган ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш; 


- раҳбар ходимлар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш ташкил этилиши ва унинг зарур даражада бўлишини 
таъминлаш; 
- ўқитишнинг интерактив методларини. Интернетнинг глобал тармоғидан 
фойдаланган ҳолда педагогларнинг танқидий ва ижодий тафаккурини 
рағбатлантиришга, мустақил маълумот олишига йўналтирилган замонавий 
педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш. 

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish