Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


 Ҳозирги шароитда малака ошириш ва қайта



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#36769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
talim xizmatlari bozorida malaka oshirish tizimi marketing strategiyasini takomillashtirish

2. Ҳозирги шароитда малака ошириш ва қайта 
Тайёрлаш тизимининг таълим хизматлари бозоридаги ўрни. 
Бозор трансформацияси ва бозор ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳам 
ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган умуммиллий тадбирлар 
мажмуасидан иборат бўлиб, унинг муҳим бўғини олий таълим тизимида ўз 
ифодасини топади. 
Мазкур таълим босқичи ва уни бошқаришнинг ижтимоий-иқтисодий 
аҳамияти, жамият ҳаётидаги ўрни ва роли унинг миқёси ва аҳоли муййян 
қатламини қамраб олиши даражаси билан белгиланади. Шунингдек, бозор 
муносабатлари 
ривожланаётган 
шароитда 
меҳнат муносабатларининг 
характерига ҳам мазкур таълим босқичи ўзига хос таъсир кўрсатади. 
Таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий бошқариш мураккаб, зиддиятли 
бўлиб, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари, ёки хизматлар соҳасининг 
бозор тан оладиган кўпгина тармоқларини бошқаришдан бир қатор сифат 
белгиларига кўра фарқланади. Уларнинг асосийси таълим тизимининг нафақат 
бозор учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш билан чекланиши, балки жамият 
ва давлатнинг сиёсий- ғоявий, ижтимоий- иқтисодий, маънавий- маърифий ва 
бошқа эҳтиёжларини таъминлашнинг муҳим омили бўлган меҳнат 
ресурсларини тайёрлаши ва такомиллаштириб боришидир. Шу сабабли таълим 
тизимини бошқариш, таълим хизматлари бозорини тартибга солиш ва 
маркетинг фаолиятлари самарадорлигига баҳо беришга жамиятнинг кенг 
қамровли эҳтиёжлари нуқтаи назаридан ёндошиш лозим.
6
Маълумки, бошқариш кенг маънода иқтисодий тизим ҳолатига таъсир 
кўрсатиш, уни тартибга солиш ва йўналтириш жараёни бўлиб, хўжалик 
юритувчи субъектлар, муайян идоралар томонидан кишилар ва иқтисодий 
объектларга онгли, мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатиш ҳисобланади. 
Бошқариш умумий олганда ана шу субъектларнинг фаолиятини муайян 
6
Панкрухин А.П. Образовательнме услуги // В кн.: Менеджмент в сфере услуг. Под ред. В.Ф. Уколов. - М.:Луч, 
1995.- С. 315-341. 


мақсадга йўналтириш ва белгиланган ижтимоий-иқтисодий натижаларга 
эришишга қаратилган фаолиятдир. 
Олий таълим тизими ходимлари малакасини ошириш таълими хизматлари 
натижаси ўзига хос маҳсулот бўлиб, у бозор тан оладиган, рақобатбардош, 
юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва мутахассислардан иборат. Бу 
маҳсулотни ишлаб чиқариш узоқ ва узлуксиз жараён бўлиб, ана шу ҳолат 
таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий бошқаришнинг ҳам ўзига хос 
хусусиятларини белгилаб беради. 
Олий таълим тизими менежменти - бу ресурсларни, хусусан, кишиларни 
(талаба ва ўқитувчилар, таълим тизими ишчи ва хизматчиларини) бозорнинг 
ўзгарувчан шароитларида бошқариш, самарали фаолият олиб бориш орқали 
сифатли, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш талабларига мос келадиган, 
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёнини бошқаришдир. 
Маълумки малакали кадрлар тайёрлашнинг асосий омиллари узлуксиз 
таълим тизимининг самарадорлигига, олий таълим муассасасининг моддий- 
техника таъминоти, таълим жараёнини ўқув ва услубий таъминлаш ҳамда 
малакали педагог ва раҳбар ходимлар таъминотидан иборат. Ана шу 
омилларнинг ҳар биридан самарали фойдаланиш уларга сарфланаётган 
молиявий-иқтисодий ресурсларни ҳам самарали бошқаришга тўғри 
пропорционалдир. 
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим босқичлари аҳамиятига кўра 
фарқланади. Олий таълимни ва хусусан, олий таълим тизими ходимлари 
малакасини ошириш босқичининг таълимини бошқа босқичлардан ажратиб 
турадиган, мазкур таълим тизими роли ва ўрнини белгилайдиган хусусиятлар 
мавжуд. Уларни умумлаштирилган ҳолда қуйидагича ифодалаш мумкин: 
- олий таълим босқичи унда таълим олаётганлар сонининг барқарор ўсиши 
билан характерланади; хусусан сўнгги 6-8 йил ичида олий таълим тизимини 
битирувчилар 48000-51000 нафарни ташкил этиб келмоқда. Жумладан, 1998-


1999 ўқув йилида олий таълим босқичида ўқиётганлар 158,7 минг талабадан 
иборат бўлса, 2007-2008 ўқув йилида бу кўрсаткич 263,6 минг талабага ошган.
7
- олий таълим асосан иқтисодиёт тармоқларига тўғридан-тўғри боғлиқ 
ўрта ва юқори бўғин ходим ва мутахассисларни тайёрлайди. Бу ушбу таълим 
тизимининг амалий аҳамиятини орттиради. 
- олий таълим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан таълимнинг 
кейинги босқичини боғловчи асосий таълимнинг янги тури ҳисобланади. 
- ушбу таълим босқичи иқтисодиётга малака жиҳатдан энг кўп ходим ва 
мутахассис кадрлар етказиб беради. Масалан, олий таълимни йилига 45-50 
минг ёш мутахассис битиради. 
- олий таълим жойлашиш нуқтаи назаридан мамлакатнинг барча ўрта ва 
йирик шаҳарларини қамраб олади. Бу ҳолат олий таълимнинг ижтимоий, 
жумладан, илмий-услубий, маънавий-маърифий аҳамиятини янада орттиради. 
«Таълим тўғрисида»ги қонун ва КТМД олий таълимни бошқаришнинг 
янги тизимини яратишни шарт қилиб қўйди. Ҳозирги пайтда олий таълимни 
бошқаришнинг қуйидаги тизими мавжуд. 

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish