ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ
УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ” ФАКУЛЬТЕТИ
“ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ” кафедраси
КУРС ИШИ
МАВЗУ: Таълим хизматлари бозорида малака ошириш
тизими маркетинг стратегиясини такомиллаштириш
Илмий раҳбар: “Ташқи
иқтисодий фаолият” кафедраси
проф. Ж. Жалолов
Бажарди: “Ташқи иқтисодий
фаолият” йўналиши МВ–62 гуруҳ
4-курс талабаси: Мамарахимова
Феруза Холдор қизи_____________
Тошкент- 2011
М У Н Д А Р И Ж А
КИРИШ
1. Таълим хизматлари маркетингининг назарий асослари
2. Ҳозирги шароитда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг
таълим хизматлари бозоридаги ўрни
3. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим хизматлари тизимини
такомиллаштириш концепцияси
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
КИРИШ
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Глобаллашув жараёнлари алоҳида
олинган ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг ахборотлашуви билан ёнма-ён
бораётган шароитларда илмий-техник ва инновацион ресурслардан самарали
фойдаланишга талаб тобора ошиб боради. Бу ўз навбатида кадрлар тайёрлаш
сифати ва йўналишларини муттасил такомиллаштиришни, олий таълим
соҳасини қисқа муддатларда янги босқичларга олиб чиқишни, олий таълим
хизматлари қамровини кенгайтиришни, замон талабига мос янги
мутахассисликларни жорий этишни ва пировардда олий таълимнинг
иқтисодиёт реал сектори тармоқлари учун сифатли ва малакали кадрлар
тайёрлаш жараёнларини жадаллаштиришни тақозо этади. Олий таълим
тизимини халқаро андозалар даражаларига яқинлаштириш ва айни вақтда ушбу
таълим тизимининг ижтимоий самарадорлигини ошириш долзарб аҳамият касб
этади.
Кадрларнинг билими ва малакасига қўйиладиган талаб бугунги кун
эҳтиёжларидангина
келиб
чиқмаслиги
керак,
албатта.
Ўзбекистон
Республикасининг Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, жаҳон
молиявий-иқтисодий
инқирози
шароитида
"...биз
ҳозирданоқ
тараққиётимизнинг инқироздан кейинги даври ҳақида чуқур ўйлашимиз, бу
борада узоқ муддатга мулжалланган дастур ишлаб чиқиш ҳақида бош
қотиришимиз керак. Бу дастур иқтисодиётимизнинг асосий тармоқларини
модернизация қилиш ва техник янгилаш, мамлакатимизнинг янги марраларни
эгаллаши
учун
кучли
туртки
берадиган
ва
жаҳон
бозорида
рақобатбардошлигини
таъминлайдиган
замонавий
инновацион
технологияларни жорий қилиш бўйича мақсади лойиҳаларни ўзида мужассам
этиши даркор".
1
1
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари
ва чоралари —Т.: Ўзбекистон, 2009. - Б. 36-37.
Хорижда таълим соҳасидаги маркетинг ва маркетингга оид айрим
тадқиқотлар ва ишланмалар таниқли олимлар ва таълим ташкилотчилари
ҳисобланган V.Chinapah, K.Gellert, S.Heptonstall, L.Kavasos, T.Lipton, D.Sink ва
бошқалар томонидан, шу жумладан, ЮНЕСКО, СЕПЕС ва бошқа нуфузли
халқаро ташкилотларнинг ташаббускорлигида, уларнинг бевосита тадбир-
лойиҳалари доирасида олиб борилган.
Ўзбекистонда таълим хизматларининг назарияси ва амалиёти К.Х.
Абдурахмонов, Г.Н. Ахунова, А.Ш. Бекмуродов, С.С. Ғуломов,
Перегудов, М.Х. Саидов
2
, Б.Ю. Ходиев ва бошқалар томонидан ишлаб
чиқилган. Жумладан, М.Х.Саидов томонидан Ўзбекистон Республикасида олий
таълим иқтисодиёти муаммолари тадқиқ этилган, олий таълим соҳасида
маркетингнинг айрим муаммолари таҳлил этилиб, ушбу йўналишдаги илмий
изланишларнинг ва маркетинг фаолиятини амалга оширишнинг туб
муаммолари ёритиб берилган. Г.Н. Ахунованинг
3
илмий изланишлари
натижаларида республикамиздаги таьлим хизматлари бозорида маркетинг
фаолияти ва унинг самарадорлигини ошириш муаммолари ўз аксини топган.
Тадқиқотнинг мақсади - олий таълим тизими педагог кадрларини қайта
тайёрлаш ва малакасини оширрш соҳаси ривожланиш хусусиятларини аниқлаш
орқали таълим хизматлари бозорида малака ошириш тизимининг маркетинг
стратегиясини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича илмий-амалий
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. Мазкур мақсадга эришиш
учун қуйидаги вазифалар белгиланди:
- таълим хизматлари бозоридаги глобаллашув ва байналмилаллашув
жараёнлари шарт-шароитларини ҳамда республикада амалга оширилган таълим
ислоҳотларининг устуворликларини эътиборга олган ҳолда таълим хизматлари
тизимида малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг ўрнини аниқлаш;
2
Саидов М.Х. Олий таълим иқтисодиёти, инвестициялар ва маркетинги.-Т: Молия, 2002.-34 б.
3
Ахунова Г.Н. Таълим хизматлари бозорида маркетинг фаолияти ва уни такомиллаштириш: автореф.дис.
и.ф.д. илм. Даражаси.-Т.: ТДИУ, 2004, - Б. 15-16
- бозор трансформацияси жараёнлари негизида малака ошириш ва қайта
тайёрлаш таълим хизматлари бозори шаклланиш ва ривожланиш
хусусиятларини аниқлаш;
- Ўзбекистон таълим хизматлари бозорида малака ошириш ва қайта
тайёрлаш хизматлари маркетингини ташкил этиш хусусиятларини аниқлаш
мақсадида
таълим
хизматлари
маркетингининг
ташкилий-иқтисодий
асосларини кўрсатиш ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими
ривожланишининг таркибий ва сифат таҳлилини амалга ошириш;
- бозор ислоҳотлари ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг
янги сифат босқичи шароитларида малака ошириш хизматлари тизимини
стратегик бошқариш муаммоларини аниқлаш;
- олий таълим тизими мавжуд шарт-шароитларини ҳисобга олган олда
малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими маркетинг стратегиясини
такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқиш;
- глобаллашув ва ахборотлар оқимининг жадаллашиши шароитида
таълим
муассасалари
ходимлари
малакасини
ошириш
тизимини
ривожлантириш имкониятларини кўрсатиш;
- жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва унинг оқибатларини бартараф
этиш шароитларида Ўзбекистон малака ошириш хизматлари бозорида
маркетинг фаолиятини кенгайтириш истиқболларини аниқлаш.
Ишнинг объекти сифатида бозор трансформацияси шароитида Ўзбекистон
Республикаси олий таълим тизими фаолияти соҳалари ва таълим хизматлари
бозори танлаб олинган бўлиб, олий таълим хизматлари кўрсатиш ва таълим
хизматлари бозорида юзага келаётган ташкилий-ҳуқуқий, иқтисодий-молиявий
ва ижтимоий муносабатлар унинг предметини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика
кўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иқтисодиёт соҳасидаги
малака ошириш муассасалари, шунингдек, олий ўқув юртларининг
ҳисоботлари ҳисобланади.
Ишининг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
- таълим хизматлари бозоридаги глобаллашув ва байналмилаллашув
жараёнлари шарт-шароитларини ҳамда республикада амалга оширилган таълим
ислоҳотларининг устуворликларини эътиборга олган ҳолда таълим хизматлари
тизимида малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг ўрни аниқланди;
- бозор трансформацияси жараёнлари негизида малака ошириш ва қайта
тайёрлаш таълим хизматлари бозори шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари
аниқланди;
- Ўзбекистон таълим хизматлари бозорида малака ошириш ва қайта
тайёрлаш хизматлари тизими ривожланишининг таркибий ва сифат
йўналишлари кўрсатилди;
- олий таълим тизими мавжуд шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда
малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими маркетинг стратегиясини
такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди;
- илмий-назарий ёндошувларни ҳамда талқинларни умумлаштириш
асосида малака ошириш хизматлари бозорини ўрганишнинг концептуал
асослари тизимга солинди;
-
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва унинг оқибатларини бартараф
этиш шароитларида Ўзбекистон малака ошириш хизматлари бозорида
маркетинг фаолиятини кенгайтириш истиқболлари аниқланди
Do'stlaringiz bilan baham: |