Экстенсив кўрсаткичлар
Ўрганилаётган ҳодисанинг экстенсив кўрсаткичлари ёки таркиб
кўрсаткичлари жами ҳодисага нисбатан айрим таркибий қисмнинг
катталигини баҳолайди. Ҳодисанинг ўлчанган қисми улуш (ҳисса) деб
юритилади ва умумий ҳодиса таркибидаги ҳар бир қисмнинг ҳиссасини,
ўрнини, мавқеини баҳолайди, кўрсатиб беради. Экстенсив кўрсаткичлар
умумий тарзда қуйидаги кўринишга эга: ҳодисанинг қисми/ҳодиса. Бунда,
“ҳодиса” – беморлар ёки касалланганларнинг мутлақ сони (А жами),
“ҳодисанинг қисми” – аҳолининг айрим қатламига мансуб беморлар сони,
масалан, касалланган 14 ёшгача болалар сони (А қисм). Экстенсив
кўрсаткичларнинг (улушнинг, ҳиссанинг) ўлчами турлича бўлиши мумкин,
аммо аксарият ҳолларда фоизларда, баъзида эса бирнинг улуши кўринишида
ифодаланади ва бунда ҳодисани тегишлича 100 ёки 1 сифатида қабул
қилинади.
Касалланишнинг таркибий қисмларини ҳисоблашнинг умумий
формуласи қуйидагича:
P
қисм =
,
бунда
P
қисм – касалланишнинг бирон таркибий қисми улушини баҳоловчи
экстенсив кўрсаткичи;
А қисм - касалланганларнинг бирон таркибий қисми улушига (беморлар
гуруҳига) тегишли касаллик ҳолатлари сони;
А жами – мазкур таркиб доирасида мавжуд бутун касалланишни акс
эттирувчи касаллик ҳолатлари сони, яъни мазкур таркибни ташкил этувчи
барча гуруҳлардаги беморларнинг умумий сони;
R –
кўрсаткич ўлчами – 100 (%).
Касалланиш таркибини таҳлил этишда барча беморларни гуруҳларга
(таркибий қисмларга) ажратиш ва шу тариқа умумий беморлар сонини турли
таркибий қисмларга тақсимлаш имконини берувчи турли гуруҳлаш
аломатларидан фойдаланилади. Айтайлик, гуруҳлаш аломати сифатида
касаллик ташхисидан фойдаланиш, касалланиш таркибини касалликларнинг
нозологик шакллари бўйича ўрганиш имконини беради.
L
. шаҳрида 2011 йили юқумли ва паразитар касалликларнинг 11 та
нозологик шаклидаги жами 33255 нафар беморлар қайд этилди:
•
ўткир респиратор вирусли инфекция беморлари (ЎРВИ) – 25321;
•
ўткир ичак инфекциялари (ЎИИ) беморлари – 5243;
•
сувчечак – 125 ва ҳоказо.
Ушбу касалликлардан ҳар бирининг жами юқумли ва паразитар
касалликларнинг таркибидаги улуши (ҳиссаси) қуйидагича:
•
ЎРВИ беморлари P қисм =(25321/33255)х100=76,1%;
•
ЎИИ беморлари P қисм =(5243/33255)х100=15,8%;
•
сувчечак беморлари P қисм =(125/33255)х100=0,4%;
Шу тахлит касалликларнинг қайд этилиш вақти, беморларнинг жинси,
ёши, касб-кори, эмланганлиги, этник келиб чиқиши, касалликнинг клиник
кечиши каби қатор белгилар бўйича таркибий тақсимланишни таҳлил этиш
мумкин.
Касалланишнинг бирон қисми улушини баҳоловчи экстенсив кўрсаткич
ҳам, худди интенсив кўрсаткичдек ўз номига эга бўлиши шарт. Бунда албатта
касаллик номи, вақт, жой, беморларнинг индивидуал белгилари ўз аксини
топади. Шунингдек, мазкур таркибий тақсимланишни ташкил этувчи жами
касалланганлар – “А жами” (асос) келтирилиши лозим.
Интенсив кўрсаткичлардан фарқли ўлароқ, касалланишнинг экстенсив
кўрсаткичларини, агар улар ягона умумий таркибий тақсимланишга мансуб
бўлишса, бирлаштириб жамлаш мумкин. Масалан, L. шаҳрида 2011 йили
қайд этилган жами 33255 нафар юқумли ва паразитар касалликлари билан
касалланишган беморлар орасида ЎРВИ беморларининг улуши - 76,1%, ЎИИ
беморларининг улуши - 15,8%. Демак, ушбу икки нозологик шаклнинг
юқумли ва паразитар касалликлар билан умумий касалланишдаги ҳиссаси:
76,1%+15,8%=91,9% дан иборат.
Экстенсив кўрсаткич катталиги беморларни аниқлаш, ташхис этиш ва
ҳисобга олиш сифати таққослана оладиган ҳолда, интенсив кўрсаткич
катталигига қараганда кўпроқ омиллар таъсирига боғлиқдир. Алоҳида аҳоли
гуруҳидаги касалланиш частотасини акс эттирувчи алоҳида интенсив
кўрсаткичнинг қиймати фақатгина ушбу гуруҳ вакилларининг касалланиш
(юқтириш ва касалланиш) хавфи ва гуруҳ вакилларининг сони билан
белгиланади. Демак, аҳолининг бирон гуруҳида интенсив кўрсаткичнинг
ўзгариши, бошқа гуруҳдаги интенсив кўрсаткич қийматига ҳеч қанақа таъсир
кўрсата олмайди.
100% сифатида қабул қилинган беморларнинг умумий йиғиндисида
алоҳида аҳоли гуруҳининг касалланиш улушини акс эттирувчи алоҳида
экстенсив кўрсаткичнинг қиймати, нафақат ушбу гуруҳдагиларнинг, балки
бошқа гуруҳдагиларнинг ҳам касалланиш (юқтириш ва касалланиш) хавфи
билан, шунингдек, касалланганларнинг ушбу тақсимланишига киритилган
аҳолининг ҳар бир гуруҳининг сони билан белгиланади. Айнан шу сабабдан
ҳам экстенсив кўрсаткичнинг қиймати ва унинг ўзгариши алоҳида гуруҳга
хос омилларга ҳам, бошқа гуруҳлардаги касалланганлар сонига таъсир
этувчи омилларга ҳам бир хил даражада боғлиқдир. Касалланиш таркибини
ва экстенсив кўрсаткич тақсимланишини ўрганиш натижаларини шарҳлашда,
таассуфки, кўпинча жиддий хатоликларга йўл қўйилади. Аксарият ҳолларда,
турли гуруҳларга мансуб кишиларда касалланганларнинг улуши
турличалигига асосланиб, таққосланаётган гуруҳларда касаллик частотаси
турличалиги ҳақида нотўғри хулосага келинади. Бундай хатоликларга йўл
қўймаслик учун касалланишнинг интенсив кўрсаткичларини ва экстенсив
кўрсаткичларини ҳисоблаш формулаларини тўғри тушуниб олиш зарур.
Ушбу кўрсаткичларнинг суратлари бир хил – аҳолининг айрим
гуруҳларидаги беморларнинг мутлақ сонидан иборат, махражлари эса
турличадир. Интенсив кўрсаткичларнинг махражи – аҳоли муайян
гуруҳининг сони, экстенсив кўрсаткичларнинг махражи эса ўрганилаётган
гуруҳлардаги беморларнинг умумий сонидир. Шу сабабдан ҳам аҳолининг
бирон гуруҳи касалланишининг интенсив кўрсаткичи ва экстенсив
кўрсаткичи қийматилари статистик нуқтаи назардан бир-бирига мутлақо
боғлиқ эмас. Масалан, аҳолининг турли гуруҳларида айнан бир хил
касалланиш частотасида, ушбу гуруҳларга тегишли касалланганлар ҳиссаси
кескин фарқ қилиши мумкин, мазкур тафовут гуруҳлардаги аҳоли сони
қанчалик кўп фарқ қилса, шунчалик яққолроқ бўлади. Касаллик пайдо
бўлишининг хавфи нисбатан кичиклигида ҳам гуруҳ сон жиҳатидан
йириклиги ҳисобига аҳолининг умумий касалланишига ушбу гуруҳ катта
ҳисса қўшиши мумкин. Аксинча, гуруҳ сон жиҳатидан кичиклигида касаллик
пайдо бўлишининг хавфи юқори бўлса ҳам касалланганлар улуши
пастлигича қолавериши мумкин. 2-жадвалда келтирилган маълумотларга
кўра, М. шаҳрида 2011 йили аҳолининг ўткир ичак инфекциялари (ЎИИ)
билан касалланишида энг кўп улуш (33,3%) 20 ёшдан юқори ёшдагилар
гуруҳига тўғри келган. ЎИИ билан касалланишган уюшмаган болаларнинг
ҳиссаси эса (15,8%), ушбу гуруҳдагиларникидан 2,1 марта кам (2-жадвал).
Фақатгина ушбу маълумотлар асосида ўткир ичак инфекциялари билан
касалланиш хавфи 20 ёшдан юқори ёшдагилар гуруҳида энг катта, уюшмаган
болалар гуруҳида энг паст деган хулосага келиш ноўриндир.
Do'stlaringiz bilan baham: |