Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Висмут препаратлари.
Қўлланмага биноан захмни даволашда қуйидаги висмут
дорилари қўлланилади: 
1. Бийохинол
(Biiochinolum) - шафтоли мойида эритилган висмут, йод ва хинин 
аралашмаси. Таркибида25% висмут, 56% йод ва 19% хинин бор. Мушак орасига, 
думбанинг юқори ташқи чорак қисмига узун игна ѐрдамида икки лаҳзали усул билан 
юборилади. 1мл бийохинолнинг таркибида 0,02 г соф висмут бор. Бийохинол ва бошқа 
висмут препаратларини мушак орасига юборишдан аввал иссиқ сувда иситилиб, яхшилаб 
чайқатилади. Ҳар куни 1 мл ҳисобида, кун ора 2 мл дан ѐки ҳафтасига 2 марта 3 мл дан 
юборилади. Даволаш курсининг миқдори 40-50 мл. 
2. Бисмоверол
(Bismoverolum). Моновисмутин кислотанинг висмутли тузини шафтоли 
мойидаги аралашмаси. 1мл аралашмада 0,05 г соф висмут бор. Ҳафтасига 1 марта 1,5 
мл дан юборилади, бир курс давомида 10-20 мл юборилади. 
3. Пентабисмол
(Pentabismolum). Таркибида 47,9% соф висмут бўлган сувда эрийдиган 
аралашма. Ҳар 1 мл эритма таркибида 0,01 г соф висмут бор. Кун ора 2 мл дан мушак 
орасига юборилади, даво курси 40-50 мл ни ташкил этади. 
Оғиз шиллиқ қаватининг касалликлари, буйрак ва жигар касалликлари, сил, қанд 
касаллиги висмут препаратлари билан даволашга монелик қиладиган ҳоллар ҳисобланади. 
Висмут препаратлари билан даволаш қуйидаги асоратларни келтириб чиқариши 
мумкин: 
1.
Милкларда, айниқса унинг чеккаларида висмут тузларининг йиғилиши, бунда кўкимтир 
кул ранг ҳошиялар ҳосил бўлади. (висмут ҳошиялари дейилади). Милкларнинг 
зарарланиши гингивит деб аталади. 
2.
Стоматит - оғиз бўшлиғининг зарарланиши. Кам учраса-да, беморни узоқ вақт
безовта қилиши мумкин. 
3.
Буйракларнинг зарарланиши (нефропатия) - бунда сийдик таркибида оқсиллар пайдо 
бўлади (альбуминурия), баъзан цилиндрлар кўринади (цилиндрурия). Нефропатиянинг 
захмга алоқадор эканлигини исботловчи далил сийдикда висмут ҳужайраларининг (донадор 
цитоплазмали эпителий ҳужайралари) пайдо бўлишидир. 
Йод препаратларидан натрий йод, калий йод ва кальций йод (сайодин)лар кенг 
қўлланилади. Бу дори моддалари асосан учламчи захм, ички аъзолар захми, сезги органлари 
захми ва кеч туғма захмда кўп қўлланилади. Бундан ташқари, ҳарорат кўтарилиши реакцияси 
(Герксгеймер реакцияси)нинг олдини олиш мақсадида захмнинг эрта турларида ҳам 
қўлланиляпти. Бундай мақсадларда йод препаратлари специфик дори моддаларини 
қўллашдан аввал берилади (айниқса пенициллин препаратларини юборишдан олдин). 
Висмут препаратлари билан даволанаѐтган беморларга ана шу висмут тузларини 
организмдан тез чиқариб юбориш (элиминация дейилади) мақсадида ҳам қўлланилади. 
Бунда йод препаратлари даволаш курслари ўртасида, яъни танаффус пайтларида берилади. 
Йод серологик реакциялар натижаларининг тез манфийлашишига ҳам ѐрдам беради. Йод 
препаратлари дўмбоқча ва тугунчаларни, шунингдек катта ҳажмдаги бошқа яллиғланиш 
маддаларининг сўрилишини тезлаштиради, тунги суяк оғриқларини пасайтиради. 
Калий йод ва натрий йоднинг 3-4-5% эритмалари 1 ош қошиқдан 3 махал овқатдан кейин 
сут билан ичилади. Кальций йодид эса 1-2 таблеткадан 3 махал овқатдан сўнг 1 - 1,5 ой 
мобайнида ичилади. Ҳар курсда 60-80г соф йод берилади. 
Йод препаратларини қўллашга монелик қилувчи касалликлар: 
1. Йод препаратларига нисбатаи сезувчанликнинг ошиши ва аллергия ҳолатлари. 
2.
Ривожланган ўпка сили. 


3.
Буйрак касалликлари (нефритлар ва нефрозлар). 
4.
Қайта тикланмайдиган ўзгаришлар билан кечаѐтган юрак-томирлар системасининг 
касалликлари. 
5.
Қон яратадиган органлар касалликлари. 
Йод препаратлари қуйидаги кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин:
- конъюнктивитлар (кўзнинг конъюнктивал пардасининг яллиғланиши), ринит (бурун 
бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши), бронхит (ўпка нафас йўлларининг 
яллиғланиши), ошқозон-ичак йўлларининг касалликлари, йод тошмалари (йод 
ҳуснбузарлари), ўсмалар (йододерма). 
Юқорида санаб ўтилган йодизм белгилари пайдо бўлганида йод билан даволашни 
вақтинча тўхтатиш лозим. Захмга учраган беморлар қуйидаги усуллар билан 
даволанадилар. Бирламчи серонегатив, бирламчи серопозитив, иккиламчи янги захм ва 
огоҳлантирувчи даво ўтказилаѐтганда пенициллин эритмасини 400 000 ТБ дан ҳар 3 соатда 
14 кун мобайнида юборилади. Жами 44,8 млн. ТБ. 
Иккиламчи қайталанган ва эрта яширин захм билан касалланган беморларга 400 000 
ТБ дан суткасига 8 марта 28 кун давомида пенициллин юборилади. Жами 89,6 млн. ТБ. 
Кеч яширин захмда (орттирилган ва туғма) дастлаб бийохинол (2 мл дан кун ора, 12-14 
мл га етгунча) юборилади. Сўнгра пенициллин (200 000 ТБ дан ҳар 3 соатда, жами 40 млн. 
ТБ) билан даволанади. Даво охирида бийохинол миқдори 40-50 мл га етказилади. Орадан 
1,5-2 ой ўтгач пенициллин-висмут даво курси такрорланади. Бундай беморларни даволаш 
тугади деб ҳисоблаш учун висмут препаратлари билан яна икки даво курси ўтказилиши 
лозим. Ҳар гал висмут дорисининг тури ўзгартирилиб (гоҳ бисмоверол, гоҳ пентобисмол) 
турилиши ва даво курслари ўртасида 1,5-2 ой танаффус қилиниши керак. 
Учламчи захм билан оғриган беморларни даволаш кеч яширин захмда бўлганидек олиб 
борилади. Бунда дастлаб юбориладиган бийохинол миқдори 20 мл га етказилиши лозим. 
Эрта туғма захм (белгили ва яширин)га чалинган бемор болалар фақатгина пенициллин 
билан 30 кун давомида узлуксиз даволанади. Дорини бир марталик ва суткалик миқдори 2-
жадвалда кўрсатилган. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish