Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
“Қурилиш материаллари ва буюмлари” фани Қурилиш мажмуасини юқори
технологияларга асосланган самарали қурилиш материаллари ва буюмлари билан
таъминлашда, технологияларни яратишда, бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлигини,
турғунлигини ва энергия ва ресурс тежамкорлигини таъминлашда мухим ўринни
эгаллайди.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик
технологиялар
Талабаларнинг “Қурилиш материаллари ва буюмлари” фанини
ўзлаштиришлари
учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион ва
педагогик технологияларни тадбиқ қилиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни
ўзлаштиришда ўқув ва услубий қўлланмалар, электрон дарсликлар, маъруза матнлари,
тарқатма материаллар, электрон материаллар, вертуал стендлар ҳамда ишчи холатдаги
аппаратларнинг макетларидан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория
дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |