O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/225
Sana25.02.2022
Hajmi2,6 Mb.
#303787
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   225
Bog'liq
2. Falsafa 60-215 (20)

O‘ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2021, [1/6]
ISSN 2181-7324 
 
FALSAFA 
http://science.nuu.uz/uzmu.php 
Social sciences 


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FALSAFA 
1/5/1 2021 
- 42 -
бағишланган бўлиб, жумладан ушбу тадқиқот мавзусига 
тегишли қуйидаги бандлар белгиланган: 
ўз педагогик фаолиятида замонавий ахборот-
коммуникация 
технологияларидан 
фойдаланиш, 
педагогнинг шахсий ва касбий ахборот майдонини яратиш 
кўникмаларини шакллантириш; 
педагог ходимлар томонидан замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни 
ўзлаштириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш; 
олий таълим муассасалари кафедраларининг 
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим 
муассасалари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш, 
педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш ва 
модернизация қилиш кабилардир. 
Малака ошириш тизимининг шаклланиши ва 
ривожланишини такомиллаштириш масалалари бўйича 
илмий изланишлар олиб борган Ж.Ғ.Йўлдошев замонавий 
шароитда педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва 
малакасини оширишда қуйидаги қарашларнинг муҳим 
назарий-методологик 
асослари 
бўлишига 
эътибор 
қаратади: [5]. 
- малака оширишга тизимли ёндашув педагог 
кадрлар 
меҳнати 
самарадорлигини 
ва 
сифатини 
оширишнинг муҳим шартидир; 
- малака ошириш тизими педагог кадрлар меҳнати 
мазмуни ва характерига нисбатан йўналтирилган 
ижтимоий талаблардаги муҳим силжишларга сезгирлик 
билан жавоб бериши керак (улар педагог-кадрларнинг 
ижобий фаоллигини оширишга олиб келади); 
- педагог кадрлар масаласини узлуксиз ошириш 
шахсни ижтимоий тараққиётнинг фаол субъекти сифатида 
ривожлантиришда 
етакчи 
ижтимоий-педагогик 
тамойилдир; 
- малака ошириш бўйича педагог кадрлар узлуксиз 
таълимини йўлга қўйиш уларни шахс сифатида ҳам, касб 
соҳиби сифатида ҳам ижобий ривожлантириш ва 
такомиллаштириш вазифасини ҳал қилади; 
- малака оширишга шахс фаолияти сифатида 
ёндашув муайян минтақа педагог кадрлари фаолиятидаги 
этномаданий, ижтимоий-иқтисодий ва географик тарихий 
омиллар максимал ҳисобга олингандагина амалий самара 
бериши мумкин; 
- педагог кадрлар малакасини оширишнинг турли 
даражаларини ўзаро фарқлаш ва уларни малака 
оширувчиларга нисбатан қўллашда индивидуал ёндашиш, 
ўқитиш мазмунининг кўп вариантлилигига эришиш 
малака ошириш шакли, усуллари ва муддатларини 
танлашнинг кенг имкониятларини яратади. 
Бугунги кунда малака ошириш тизимида ютуқлар 
билан бир қаторда камчиликлар ҳам йўқ эмас. Бу каби 
муаммоларни ўз илмий изланишларида ўрганган олим 
А.А.Ибрагимов малака ошириш тизимидаги муаммоларга 
тўхталиб, қуйидаги фикрларни келтиради: 
- малака ошириш ўқув мазмунида касбий 
эҳтиёжларни тезкор, манзилли сингдиришга етарлича 
эътибор 
қаратилмаётганлиги, 
турли 
вариатив 
дастурларнинг амалиётда етишмаслиги; 
- таълим дастурларини тузишда тингловчиларнинг 
индивидуал хусусиятлари, касбий қийинчиликлари ва 
эҳтиёжлари четда қолаётганлиги ҳамда уларда танлаш 
имкониятининг яратилмаганлиги; 
-педагогларнинг 
узлуксиз малака оширишга 
нисбатан ижобий мотивларини шакллантириш ва 
рағбатлантириш механизмларининг мукаммал эмаслиги 
ҳамда улар фаолиятида асосий ҳаракатлантирувчи куч 
вазифасини бажармаётганлиги ва б. [6]. 
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида таълим-
тарбия 
жараёни 
таҳсил 
олувчиларнинг 
шахсига 
йўналтирилганлиги, яъни уларнинг тайёргарлик даражаси, 
билим заҳираси, қизиқиши ва эҳтиёжларини эътиборга 
олган ҳолда самарали ташкил этилаётганлиги, мазкур 
жараёнда муайян самарадорликка эришилаётганлиги ва 
таҳсил олувчилар ўзларининг фаолиятларидан қониқиш 
ҳосил қилаётганлиги кўпчиликка маълум. Мазкур илғор 
тажрибаларни республикамизда оммалаштириш, яъни 
профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини 
ошириш 
тизимидаги 
таълим-тарбия 
жараёнини 
тингловчиларнинг тайёргарлик даражасини эътиборга 
олган ҳолда ташкил этиш мақсадида, бугун мустақил 
малака ошириш ўқув ресурсларини яратиш ва тезкор 
янгилаб бориш механизмини ишлаб чиқиш талаб 
этилмоқда. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда малака 
ошириш тизимидаги мавжуд муаммоларни умумлаш-
тириб, қуйидагича таснифлаб ўтишимиз мумкин: 
Ўқитувчининг ўз касбий фаолияти бўйича 
ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга доир билими талаб 
даражасида эмас, у ўз олдига қуйилган талаблардан тўлиқ 
хабардор эмас; 
Малака ошириш ўқув мазмунида умумтаълим 
мактабларидан келган, беш йил давомида фанга доир 
янгиликлардан 
нисбатан 
камроқ 
огоҳ 
бўлган 
ўқитувчининг касбий эҳтиёжларини тезкор ўрганиб, улар 
бўйича мақсадли дарс машғулотларини ташкил этиш 
масаласи муаммо сифатида қолмоқда; 
Ўқитувчининг узлуксиз малака ошириш жараёнига 
касбий эҳтиёж тўйғусини шакллантириш (рағбат) ҳамон 
ечимини кутаётган муаммо бўлиб, натижада беш йиллик 
билим, кўникма ва малакага таяниб малака оширишга 
келиш давом этмоқда; 
Жойларда, айниқса умумтаълим мактабларида, 
замонавий 
ахборот-коммуникация 
воситаларидан 
фойдаланиш жараёнига фақат дарс эҳтиёжи учунгина 
зарур деб қараш натижасида, ўқитувчининг электрон 
таълим воситалари билан ишлаш кўникмаси, узилишлар 
сабаб, мукаммаллик даражасини қамраб олмаётганлиги; 
япти (умумтаълим мактаблардаги метод бирлашмаларда 
электрон таълим воситаларига эътиборнинг сустлиги);
Ўқитувчининг замон билан ҳамқадам бўлиши учун 
зарур 
бўлган 
омил, 
бизнингча 
ривожланган 
мамлакатларнинг малака ошириш тизими бўйича 
ўрганилган ва илмий адабиётларда ўз аксини топган 
тажрибалардан кенг равишда фойдаланмасликдир; 
Малака ошириш муассасаларининг моддий-техник 
базаси, яъни айнан электрон таълим воситаларидан 
тўлақонли фойдаланиш учун талабга жавоб бермаслиги 
муаммоси билан давом эттириш мумкин. 
Демак, педагогнинг касбий фаолиятида шахсий ва 
касбий ахборот майдони муҳим ўрин эгаллаб, таълим 
жараёнининг сифати ва самарадорлиги электрон таълим 
воситалари 
орқали 
кафолатланса 
замон 
билан 
ҳамнафаслик таъминланиши мумкин бўлади. 
География 
фани 
ўқитувчисининг 
дарсларда 
берадиган электрон шаклдаги маълумотлари кўпроқ 
табиатнинг ҳаракат ҳолатидаги манзараси билан боғлиқ 
бўлиши натижадорликнинг юқори кўрсаткичларига 
хизмат қилиши мумкин. Бинобарин, хариталар ҳам 
анимациялар 
орқали 
ишлатилса 
дарсларнинг 
ўзлаштирилиши даражаси янада ошади. Зеро, таълимнинг 
мазмунини такомиллаштириш, ёшларни замонавий 
таълим воситаларидан, компьютердан фойдалана олиш 
кўникмалари билан қуроллантиришни тақозо этади. [7].
Электрон таълим воситаларини амалда қўллаш, 
улардан 
самарали 
фойдаланиш 
механизмларини 
такомиллаштириш учун, аввало ходимларни шу жараёнга 
тайёрлаш масаласи жиддий ёндашувни талаб этади. Яъни, 
тайёргарликни шакллантириш, унинг мазмунини таълим 
мазмуни билан уйғунлаштириш, турли технологиялардан 



Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish