O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/225
Sana25.02.2022
Hajmi2,6 Mb.
#303787
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   225
Bog'liq
2. Falsafa 60-215 (20)

O‘ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2021, [1/6]
ISSN 2181-7324 
 
FALSAFA 
http://science.nuu.uz/uzmu.php 
Social sciences 


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FALSAFA 
1/5/1 2021 
- 123 -
Ибн ал-Арабий Абу Бакр Муҳаммад (тахаллуси; 
Шайх 
ал-Акбар 
«Буюк 
Шайх») 
(1165.7.8, 
Мурсия, Испания - 
1240.16.11, Дамашқ) 
– 
араб 
мутафаккири ва шоири, суфийликнинг кўзга кўринган 
намояндаси. Фалсафий дунёқарашига ваҳдат ул-вужуд 
таълимоти хос бўлиб, ҳамма нарсанинг ягона асоси 
илоҳий субстанция (руҳ, идея)дир, 
деб 
ҳисоблайди. 
Суфий сифатида Аллоҳни олий, мутлақ ҳақиқат ҳолда 
англаш 
ва 
унга 
кўнгилни 
поклаш 
орқали 
эришишни тан олган. Унинг “ал-Футуҳот ал-Маккиййа” 
(“Макка ғалабалари”), “Фусус алҳикам” (“Ҳикматлар 
дурдонаси”), “Китоб ас-сабъа” (“Етти ҳикмат китоби”), 
“Мафотиҳ ал-ғайб” (“Ғайб калитлари”), “Китоб алҳақ” 
(“Ҳақиқат китоби”) каби 400га яқин асари бор[i3].
Алишер Навоий “Насийим ул-муҳаббат”нинг 
Шайх Муҳйиддин Муҳаммад б. Али б. Арабий ҳ. с. 
мақоласида ибн ал-Арабийни қуйидагича таърифлайди: 
Ваҳдати вужуд қойилларининг қудвасидур (етакчи, 
бошлиқ). Зоҳир фуқаҳо ва уламосидин кўп анга таън 
қилибдурлар. Фуқаҳодин оз ва сўфийдин жамоате ани 
бузург тутубтурлар. Уни юксак эҳтиром билан 
улуғладилар, сўзларини мақтаб, мадҳ этдилар, баланд 
мартабасини сифатладилар, беҳисоб каромотларидан 
хабар бердилар, деб ёзган. 
Унинг 
асарлари 
хусусида: 
“...Ва 
анда 
келтурубдурки, аларнинг мусаинафоти (асарлари) беш 
юздин ортиқроқдур ва Ҳазрат Шайхнинг баъзи 
асҳобининг илтимоси била ўз мусаннафоти фиҳрастида 
рисола битибдурлар. Анда икки юз элликдин ортиқнинг 
отин мазкур қилибдурлар, кўпраки тасаввуфда” [2]. Яъни, 
манбаларда унинг асарлари сони беш юзтадан зиёд 
дейилади лекин, ўзи асарларининг рўйхати битилган бир 
рисоласида 250 дан ортиқ асарини келтирган дейди[2]. 
Тасаввуфшунос 
олим 
Ҳ. 
Беруний 
ўз 
тадқиқотларида, ибн ал Арабийни ва унинг издошларини 
ваҳдат ул-вужуд таълимоти учун бир қатор уламолар 
томонидан кофир деб фатво берилгани, лекин, бошқа бир 
гуруҳ олимлар қўллаганлиги ва унга эргашиб асарлар 
яратганлигини айтиб ўтган. Шу билан бирга, бу таълимот 
ислом оламида жуда кўп тортишувлар, бир-бировни 
“такфир” деб, яъни куфрда айблашлар, ва қатл каби 
аянчли ҳолатларни мусулмонлар бошига солиши билан 
ҳарактерли бўлиб қолди дейилади[3]. 
Ибн 
ал-Арабийнинг 
ваҳдат 
ул 
вужуд 
таълимотнинг ирфоний талқини, унинг Нақшбандия 
тариқати 
шайхларига 
таъсири 
хусусида 
Ж.Холмўминовнинг докторлик ишида тўхтаб ўтилган. 
Жумладан, А.Жомий ва Навоийнинг ваҳдатул вужудга 
оид қарашлари мисол келтирилган[6].
Ваҳдат-ул вужуд мавзуси, ҳозирги кунимизда ҳам 
соф илоҳиёт намоёндалари тарафидан эҳтиёткорлик, ҳатто 
раддия билан қабул қилинади. Шайх Муҳаммад Содиқ 
Муҳаммад Юсуфнинг, “Тасаввуф ҳақида тасаввур” 
китобида: “...ваҳдатул вужуд масаласининг қайта 
майдонга чиқишини истамас эдик. Мен ўзим бу 
масаланинг бировнинг эсига тушиб қолишини асло 
истамас эдим. Бу масаладан хабардор биродарларга ҳам 
уни қўзғамаслик кераклигини айтиб юрар эдим. Аммо биз 
истаймизми, йўқми, аста-секин ваҳдатул вужуд масаласи 
майдонга кириб кела бошлади [7]. Бу ерда ҳам 
тасаввуфнинг сунний талқини, фалсафий ва айниқса 
илмий-маърифий талқини келиша олмаслигини англаш 
мумкин.
Шайх ҳазрат ўзлари ваҳдатул вужудни қисқача 
қуйидагича таърифлаган: «Аллоҳ таолодан бошқа барча 
нарсалар шуъун ва таъйинотлар олами (аниқ ва аниқ 
бўлмаган нарсалар олами)дир. Барча шуъун ва 
таъйинотлар У зотнинг кўринишларидир. У зот уларда 
зоҳир ва аралашиб юрувчи бўлгандир. Бу аралашиб юриш 
ҳулул (дохиллик, кириш) ва иттиҳод (бирлашиш, бирлик) 
назарияси соҳиблари айтгани каби эмасдир. Балки бу 
аралашиб юриш бир соннинг бошқа сонлар ичида юргани 
кабидир. Ҳамма сонлар бирликлардан иборатдир. Аммо 
оламда фақатгина бир муайян нарса ёки биттагина зот 
зоҳир бўлади, холос. Ана ўша зот Аллоҳнинг муқаддас 
зоти шаклида зоҳир бўлгандир. Аллоҳнинг зоти эса кўп 
ададларда зоҳир бўлади. Бас, Аллоҳ аввал ва охир, зоҳир 
ва ботин, шериклар ва тенгдошлардан устиндир”[7]. 
Бу ерда, “ақлий” ва “нақлий” илм тарафдорлари 
ўртасида катта зиддият майдонга келганини кўриш 
мумкин ва ихтилоф ҳозиргача давом этиб келмоқда.
Тадқиқот методологияси (Research Methodology). 
“Ваҳдатул вужуд” - бу дунёдаги жами яралган мавжудод 
Аллоҳнинг зотини билдирадиган фалсафий тасаввуфий 
тушунчадир. Унда икки арабий сўз, - “ваҳдат”, яъни, 
бирлик, бутунликни, “вужуд” сўзи, тана, моддийлик, яъни 
моддий борлиқни англатгани учун кўпроқ бу ўринда тана, 
тийнат ашёларнинг моддий қисми “вужуд” деб 
тушунилади. Бу тушунча ғарб фалсафасида “материя” 
тарзида, рус тилида “тело” сўзлари ашёларнинг моддий 
жиҳатини англаталди. Бутун олам, коинот, борлиқ 
Оллоҳнинг 
вужудидир, 
борлиқнинг 
субстанцияси, 
моҳияти Оллоҳдир деган таълимот ҳисобланади. Барча 
ашёлар, бутун олам, коинот – бу Оллоҳдир, унинг 
вужудидир, унинг ўзидир деган талқин. Лекин, бу 
масалада бир-биридан фарқ қилувчи икки ёндашув бор. 
Айрим тасаввуф файласуфлари “ҳамма нарса Унинг Ўзи” 
ёки “ҳамма нарса Удир” дейишган бўлса, бошқа бир 
файласуфлар, “ҳамма нарса Ундан” дейишган. Яъни, 
оламдаги ҳамма ашёлар, бутун борлиқ унинг Ўзи, унинг 
вужуди, табиат борлиқ Унинг вужуди, олам ваҳдат Оллоҳ 
билан битта бутунликни, ягоналикни, бутун вужудан 
иборат деган бўлса, иккинчи гуруҳ мутасаввуфчилар 
ҳамма нарса ундан, ёки ҳамма нарса унинг ҳукми, 
иродасига боғлиқ, у ҳеч нарсани жисми, вужудида йўқ, 
балки ҳамма нарса унинг ҳукми, амри билан бор ёки йўқ 
бўлади, У яъни, Оллоҳ алоҳида бир Ҳаллоқи, мўжиза 
манбаи деган илоҳий қарашни илгари суришган. 
Оламни Оллоҳ яратган ягона холиқ, моҳият, сабаб 
эканлиги “Лисонут-тайр”нинг дебочасида қуйидагича 
ифодаланади: 
Улки махлуқот халлоқидур ул, 
Ондин ўзга фонию боқийдур ул. 
Сониъиким чекти чун сунъи қалам, 
Офариниш тарҳини қилди рақам. 
Айлагач дойир тўқуз афлокни, 
Қосир этти фаҳмидин идрокни[4].
Бу мажозий-фалсафий тасвирда Навоий: У (Оллоҳ) 
бутун махлуқотни яратгандир, бошқа ашёлар фонийдир, 
фақат Угина боқийдир, Оллоҳ муъжизали қалами билан, 
бутун борлиқни, ундаги ашёларни яратди, хусусан тўққиз 
фалакни яратди, лекин унинг сир-асрорини идрок 
доирасидан ташқари қилди.
Назму насридин таҳрир айлабон, 
Ваҳдат асрорини тафсир айлабон 
Сендадур ҳам бирлику ҳам борлиғ, 
Ҳайлиғу қодирлиғу ғаффорлиғ[4].
Шунингдек, ваҳдат аҳли деб, худони ёлғиз, ягона 
деб таниганлар, орифлар тарзида талқин қилинган; 
Оллоҳнинг ягона моҳият сифатида эса: 
Ваҳдати зотига қуёшдек тануқ, 
Заррадин афзуну қуёшдин ёруқ[5]
деган, мисоллари келтирилган. Бу сатрларнинг 
мазмуни, - Оллоҳнинг оламни, борлиқни яратувчи ягона 
моҳият эканлиги, унинг вужуди мавжуд бўлган олам 
ашёлари заррадан кўплиги эса қўёшдек равшандир. 



Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish