ВОПРОС ВАХДАТУЛ ВУДЖУД В ОНТОЛОГИЧЕСКИХ ВЗГЛЯДАХ АЛИШЕРА НАВОИ
Аннотация
Данная статья посвящена проблеме единства, которая является наиболее тонкой и загадочной проблемой, связанной с
существованием, широко распространенной в мусульманских восточных философских школах. Проблема Вахдат аль-
Вуджуд, наряду с его плюралистической природой в восточной философии, пыталась пролить свет на крайне
невежественные подходы, выдвигаемые крайне фанатичными направлениями и сектами, их качество как оружия
доминирующей политической идеологии. В статье очень простыми примерами раскрывается предмет в философском
наследии великого мыслителя Алишера Навои, на примерах из произведений просветительства, мистицизма и даются
научные и аналитические выводы.
Ключевые слова:
мусульманская восточная философия, бытие, вселенная, единое существование, мистицизм,
«рациональное знание», «ирроциональное знание», «все от Него», «Все что есть Он».
АЛИШЕР НАВОИЙ ОНТОЛОГИК ФАЛСАФАСИДА ВАҲДАТУЛ ВУЖУД МАСАЛАСИ
Аннотация
Мазкур мақола мусулмон Шарқи фалсафий мактабларида кенг тарқалган, борлиқ билан боғлиқ энг нозик ва катта
жумбоқ масала бўлган ваҳдатул вужуд масаласига бағишланган. Ваҳдатул вужуд масаласи шарқ фалсафасида ўзининг
плюралистик табиати билан бирга, ўта мутаaссиблашган сулук ва тариқатлар томонидан илгари сурилган, ўта жоҳилона
ёндашувлар, уларнинг ҳукмрон сиёсий мафкура қуроли сифати бу таълимот тарафдорларининг шафқатсиз қатлигача
бўлган муросасиз йўлни босиб ўтганлиги ёритишга ҳаракат қилинди. Мақолада, мавзунинг улуғ мутафаккир Алишер
Навоий фалсафий меросида ўта оддий тарзда, маърифий, ирфоний жиҳатлар асарларидаги мисоллар воситасида баён
қилинди ва илмий таҳлилий хулосалар берилди.
Калит сўзлар:
мусулмон шарқи фалсафаси, борлиқ, олам, ваҳдатул вужуд, тасаввуф, “ақлий илм”, “нақлий илм”,
“ҳамма нарса Удир”, “ҳамма нарса Ундандир”.
Кириш.
“Ваҳдатул вужуд” тасаввуфий, фалсафий
истилоҳи мазмунини очиш учун, аввало, бу истилоҳнинг
лисоний ва фалсафий асосларини аниқлаштириб олиш
керак. Шунинг учун, тасаввуфий фалсафанинг ўзаги
бўлган – “ваҳдат”, “воҳид”, “ваҳдоният”, “вужуд” каби
сўзларнинг ўзига қисман изоҳ берсак. Бу ўринда бу
тушунчаларга шу пайтгача бериб келинган луғовий,
илмий-фалсафий, қомусий таъриф ва хулосаларни асос
қилиб олдик.
Ваҳдатул вужуд - (араб. - жисмоний бирлик) -
абадий ягона Аллоҳгина бор деб ҳисобловчи пантеистик
таълимот. Бу таълимотга кўра, жисмоний олам,
предметлар дунёси ҳақиқий эмас, ҳақиқат фақат Аллоҳда
мужассамланган,
моддий
олам
Аллоҳнинг
нури,
шуъласидир. Ваҳдатул вужуд намояндалари худо бутун
борлиқни яратиб туради, деб ҳисоблаганлар[1].
Ваҳдоният ва ваҳдатул вужуд таълимоти – Аллоҳ
билан бирга ягона моддий олам бор деб ҳисоблайдиган
таълимот. Бу таълимот тарафдорлари табиатнинг
абадийлигини тан оладилар, Аллоҳ оламнинг ўзида, унга
сингиб кетган деб қарайдилар. Ваҳдати мумкин вакиллари
одам бу дунёдан воз кечмай, таркидунё қилмай яшашга
интилиши керак деган фикрни олға сурдилар. Шунинг
учун кўпчилик мусулмон руҳонийлари бу таълимотга
шубҳа ва ҳушёрлик билан қарар эдилар. Киндий,
Форобий,
Ибн
Рушд,
Бедил
бу
таълимотнинг
намояндалари
ҳисобланади.
Ваҳдати
мумкин
намояндалари фикрича, табиат абадий, ундаги нарса ва
ҳодисалар ўзаро боғлиқ, дунё ҳамиша ўзгариш,
ривожланиш
ҳолатида
туради.
Ваҳдати
мумкин
тарафдорлари мусулмон Шарқида табиатшунослик
билимларининг ривожланиши учун фалсафий асослар
яратиб берди[1].
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature
review). Бу тушунчалар, аслини олганда, фалсафа
тарихида анча илгари ҳам шунга ўхшаган қарашлар
илгари сурилган бўлсада, айнан тасаввуф фалсафада бу
назария Ибн ал-Арабийга[i1] нисбатан бериладиган
ваҳдатул вужуд таълимотига бориб тақалади[i2]. Лекин,
ибн Арабийнинг ўзи ушбу атамани, айнан “ваҳдатул
вужуд” тарзида қўлламаган. Аммо издошлари унинг
таълимотини ўрганиб, уни шу атама билан машҳур
этганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |