Збекистон республикасининг жиноят кодекси



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

110-модда. Қийнаш
Муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш, агар ушбу
Кодекснинг 104, 105-моддаларида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқармаган
бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда
жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(110-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша ҳаракатлар:
а) вояга етмаган шахсга нисбатан;
б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
в) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса,

Олдинги таҳрирга қаранг.
уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача
озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(110-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29
мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007
йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрисида»ги қарори 9-бандининг иккинчи хатбошиси, 25-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти
ҳақида»ги қарорининг 13-банди.
111-модда. Эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст
етказиш
Эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима
ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш
ишлари билан жазоланади.
(111-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир шикаст етказиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача
миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари
ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.


(111-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Эҳтиётсизлик орқасида икки ёки ундан ортиқ шахс баданига ўртача оғир ёки
баданга оғир шикаст етказиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача
миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат
ишлари билан жазоланади.
(111-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007
йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрисида»ги қарори 7-бандининг учинчи хатбошиси ва 22-бандининг биринчи хатбошиси.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish