106-модда. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш Жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат,
шунингдек айбдорнинг ёки унинг яқин кишисининг ўлимига ёки соғлиғига зиён
етказилишига сабаб бўлган ёхуд сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа ғайриқонуний
ҳаракатлар туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан
баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш —
Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда
жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(106-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586- сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 23-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 39-сонли «Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 6 ва 8-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 10-бандининг биринчи хатбошиси. 107-модда. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст
етказиш —
Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда
жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари билан жазоланади.
(107-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586- сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекс 37-моддасининг иккинчи қисми, LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 39-сонли «Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини
таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 23-банди.