228 -модда. Давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш
қоидаларини бузиш
Ғаразгўйлик ёки бошқа шахсий манфаатларни кўзлаб давлат проба тамғасини
қонунга хилоф равишда тайёрлаш, ўтказиш ёки ундан фойдаланиш, шунингдек уни
қалбакилаштириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз
соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан
жазоланади.
(228 -модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,
—
Олдинги таҳрирга қаранг.
уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки
йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни
чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(228 -модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29
мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг
асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»ги Қонунининг 10 — 14-моддалари.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонунига асосан 228 -
модда билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
229-модда. Ўзбошимчалик
Ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик
билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий
зиён етказилишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз
соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан
жазоланади.
1
1
1
1
(229-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-
сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й.,
03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли
«Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар
тўғрисида»ги қарорининг 12-банди.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексининг 200-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |