Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

235-модда. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-
қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш
Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни
камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, яъни маъмурий қамоққа олинган
шахсга, шунингдек гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга, гувоҳга,
жабрланувчига, жиноят процессининг бошқа иштирокчисига ёхуд уларнинг яқин
қариндошларига улардан ёки бошқа учинчи шахсдан бирор-бир ахборот олиш, жиноят
содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш мақсадида, уларни содир этилган қилмиш
учун ўзбошимчалик билан жазолаш ёхуд бирор-бир ҳаракатни содир этишга
мажбурлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ёки бошқа давлат
органининг ходими томонидан ёхуд унинг далолатчилигида ёки хабардорлигида ёхуд
индамай берган розилиги билан бошқа шахслар томонидан қўрқитиш, уриш,
дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар
воситасида содир этилган қонунга хилоф руҳий, психологик, жисмоний босим ўтказиш
ёки бошқача тарзда босим ўтказиш, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрликни қўллаган ҳолда ёхуд шундай
зўрликни қўллаш таҳдиди билан;


б) миллий, ирқий, диний ёки ижтимоий камситиш замирига асосланган ҳар
қандай сабаб бўйича;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
г) такроран;
д) кекса шахсга ёки ночор аҳволдаги шахсга, вояга етмаган шахсга ёхуд
ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
е) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
ж) ҳаётга ва соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган ашёлар қўлланилиб;
з) далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) мақсадида содир этилган
бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар
баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
(235-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26-моддасининг иккинчи қисми,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 17-моддасининг иккинчи қисми.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish