Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ёлғон хабар бериш



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

237-модда. Ёлғон хабар бериш
Ёлғон хабар бериш, яъни жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар бериш —


Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача
миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(237-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша ҳаракат:
а) айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда;
б) ғаразгўйлик ниятларида;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;
г) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(237-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
238-модда. Ёлғон гувоҳлик бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёлғон гувоҳлик бериш, яъни суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов чоғида
ёки судда гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши ёхуд
экспертнинг била туриб ёлғон хулоса бериши, худди шунингдек таржимоннинг бир
тилдан иккинчи тилга била туриб нотўғри таржима қилиши —
(238-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23
майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни
чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёхуд ишни судда кўриш чоғида ёлғон
кўрсатувлар бериш учун гувоҳни ёки жабрланувчини ёки ёлғон хулоса бериш учун
экспертни ёхуд нотўғри таржима қилиш учун таржимонни пора эвазига оғдириб олиш,
худди шунингдек уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий, психологик,
жисмоний таъсир кўрсатиш ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатиш орқали ёлғон
кўрсатув беришга мажбур қилиш —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;
б) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(238-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 48-моддасининг иккинчи
қисми, 53-моддасининг тўртинчи қисми, 55-моддасининг иккинчи қисми, 57-моддасининг
иккинчи, учинчи қисмлари, 59-моддасининг иккинчи қисми, 61-моддасининг иккинчи, учинчи
қисми, 63-моддасининг иккинчи қисми, 66-моддасининг иккинчи, тўртинчи қисмлари, 66 -
моддасининг бешинчи қисми, 68-моддасининг иккинчи, тўртинчи қисмлари, 72-моддасининг
иккинчи, учинчи қисмлари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2014
йил 23 майдаги 7-сон «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 17-банди.
1



Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish