Ўша ҳаракат:
а) такроран содир этилган бўлса;
б) суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига сабаб
бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача
миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(229 -модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
229 -модда. Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш
Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо
қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан икки юз эллик
бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий
жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ер участкасининг ноқонуний олиб қўйилиши олиб қўйилаётган ер
участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни ёхуд
уларнинг қисмларини, мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг
мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни
олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташлашга сабаб бўлса, шундай ҳаракатлар
учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда
содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик бараваридан уч юз бараваригача
миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат
ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч
йилгача озодликни чеклаш ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб уч йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.
Худди шундай ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган
бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача
миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача
озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
Худди шундай ҳаракатлар кўпчилик учун хавфли бўлган усулда ёки жуда кўп
миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
(229 -модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-667-сонли Қонунига
асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й.,
03/21/667/0035-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: