292
4. Вардияшвали А.А. “Исследование теплоэнергетической эффективности и
тепломассобменных процессов в тепловых отходов” Автореферат канд.тех.наук: Т.:ТИИМ
2009. 26 с.
5. Ш.Д. “Численные методы в задачах теплообмена М.: «Мир»” 1988. 522 с.
6. Хайриддинов Б.Э., Холмирзаев Н.С., Халимов Г.Г., Рисбаев А.С., Эргашев Ш.Х.
“Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш” Т.; “АДАД ПЛЮС” 2017. 416 бет.
7. Шевяков А.А., Яковлева Р.В. Инженерные методы расчета динамики
теплообменных аппаратов. –М.: Машиностроение. 2004. -338 с.
8. Шетов Б.Х., Бутузов В.А. Геотермальная энергетика // Энергосбережение. 2006-
№4. –С. 70-71
9. Геотермал энергия тизимлари. WWW/esco.co. Lja/journal/2005-11/art 07-28 htm.
10. Пенджиев Термический режим в комбинированных культивационных
сооружениях. // Гелиотехника Т.: Физика – технический институт НПО «Физика- Солнце»
АНРУз 2018 с.
КОМБИНАЦИЯЛАШГАН ҚУЁШ ИСИТИШ ТИЗИМИ СХЕМАСИНИНГ
ИССИҚЛИК-ТЕХНИК ПАРАМЕТРЛАРИНИ АСОСЛАШ
Хамраев С.И.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Достижение энергоэффективности в системах отопления жилых домов - одна из
самых актуальных проблем. В статье приведены результаты исследования
продолжительности отопительного сезона в разных регионах, изменение температурных
показателей, температура воздуха в самый холодный период года и сравнения с условиями
города Карши. В результате исследования была предложена система с солнечным
коллектором и традиционными водогрейными котлами. Результаты экспериментального
исследования на основе предложенной системы представлены в виде графических
изображений и оценены возможности достижения экономии энергии. В результате
сделан вывод, что при использовании комбинированной системы гидравлического
сопротивления не наблюдается, потери тепла снижаются на 50% при использовании
водонагревателя или плоского солнечного водонагревательного коллектора, отсутствуют
потери воды и топлива при межконтурном обмене, экономия топливо составляет 100 %
в солнечный период.
Ўзбекистон Республикасида табиий энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш,
энергия тежамкор технологияларни иқтисодиёт тармоқларига тадбиқ қилиш, соҳа
корхоналарини тубдан модернизациялаш орқали янги, замонавий технологияларни жорий
этиш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сонли “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 26
майдаги “2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш,
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-3012-сонли ва 2017 йил 8 ноябрдаги “Энергия
ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-
3379-сонли қарорларида энергия ҳамда ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга
энергия тежайдиган технологияларни
кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия
манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида энергия
самарадорлигини ошириш масалалари устувор вазифалар сифатида белгилаб берилган [1,
2, 3].
Аҳоли яшаш биноларининг иситиш тизимлари иссиқлик
манбаининг тури,
тизимни ташкил қилувчи тузилмалар, иссиқликни узатиш қурилмалари, иссиқликни
293
ташувчи муҳитнинг тури, циркуляцияланишнинг мажбурий ва табиий эканлиги,
фойдаланиладиган ёқилғининг агрегат ҳолати ва ҳ.к.ларга боғлиқ равишда турлича бўлиши
мумкин. Параметрларнинг хилма-хиллиги ва турлича эканлиги иситиш тизимларини
маълум бир параметри бўйича таснифлашга имкон бермайди.
Шунинг учун иситиш
тизимларини айрим параметрлари бўйича гуруҳларга ажратиб ўрганиш, иссиқлик техник
параметрларини тадқиқот қилиш керак бўлади.
Маълумки, иситиш даври турли иқлим шароитига эга бўлган ҳудудлар учун
турлича даврни ўз ичига олади (масалан Москва шаҳрида иситиш мавсумининг
давомийлиги 214 кун, Минск шаҳрида 202 кун, Нурсултон шаҳрида 215 кун, Тошкент
шаҳрида 132 кун
2
). Бундан ташқари, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қайта
тикланадиган энергия манбаларидан, тўғридан-тўғри иссиқлик энергияси кўринишида ерга
етиб келадиган ҚТЭМ, қуёш энергияси потенциали юқори эканлиги асосида
комбинациялашган қуёш иситиш тизимига эга тажриба уйининг икки хил турдаги иссиқлик
таъминоти схемалари ишлаб чиқилди ва тажрибавий усулда иссиқлик-техник параметрлари
асосланди [4, 5]. Тизимни такомиллаштирилиши борасида
олиб борилган ишлар
натижасида ишлаб чиқилган “қуёш энергияси+табиий газ+суюқ ёқилғи”, “газ+дизел
ёқилғиси”, “газ+қаттиқ ёқилғи”, “қаттиқ ёқилғи+электр энергияси”, “газ+қаттиқ
ёқилғи+электр энергияси”, “пиролиз гази+электродлар” каби кўплаб комбинациялашган
тизимлар ўрганиб чиқилди [6,7,8,9,10].
Таклиф қилинаётган комбинациялашган тизимлар анъанавий иссиқлик таъминоти
учун зарурий элементларни ўзида сақлаган ва қуёш сув қиздириш коллекторлари билан
тўлдирилган ва 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: