комплементар
таъсири (
комплементария
)
Генларнинг ўзаро
эпистатик
таъсири (
эпистаз
).
42
Генларнинг ўзаро
полимер
таъсири (
полимерия
).
Генларнинг ўзаро
комбинирланган
таъсири.
Генларнинг кўп томонлама таъсирида белгиларнинг ирсийланиши
(
плейотропия
).
Генларнинг ўзаро
модификацион
таъсири.
III.2.1. Генларнинг комплементар таъсирида
белгиларнинг ирсийланиши
Икки ва ундан ортиқ аллел бўлмаган генлар ўзаро таъсирининг
комплементар типида, дурагай организмларда ота-онада кузатилмаган янги
белги ривожланади. Белгининг ривожланишига таъсир этувчи генларнинг
қиммати бир хил эмаслиги ҳисобга олинган ҳолда, комплементар типда
наслдан-наслга ўтишнинг уч хили кузатилишини кўрсатиб, улар устида
алоҳида-алоҳида тўхтаб ўтамиз.
а)
Янги белги ҳосил бўлишда қатнашувчи аллел бўлмаган икки
геннинг мустақил равишда бирор бир белгини ривожлантириши
:
бунга мисол қилиб, товуқларда тож шаклининг ирсийланишини кўрсатиш
мумкин. Товуқларда нўхатсимон, гулсимон, ёнғоқсимон ва оддий-
баргсимон тож шакллари кузатилади.
Агарда нўхатсимон ва баргсимон тожли паррандалар ўзаро чатишти-
рилса, биринчи авлод жўжалари нўхатсимон тожли бўлади, иккинчи
авлодда эса, 3:1 нисбатда нўхатсимон ва баргсимон тожли паррандалар
олинади. Натижа таҳлили шуни кўрсатадики нўхатсимон тож баргсимон
тожга нисбатан доминант экан. Агарда нўхатсимон тожни ривожлантирув-
чи генни
Р
билан, баргсимон тожни бошқарувчи генни эса –
р
билан
белгиласак, у ҳолда:
Р
♀ нўхатсимон тож
♂ баргсимон тож
РР
х
рр
g
Р
р
F
1
Рр
нўхатсимон тож
Р
нўхатсимон тож
нўхатсимон тож
Рр
х
Рр
g
Р, р
Р, р
F
2
1РР : 2Рр : 1рр
3 : 1
нўхатсимон тож баргсимон тож
Агарда гулсимон тожли ва баргсимон тожли паррандалар ҳам ўзаро
чатиштирилса, F
1
жўжалари гулсимон тожли, иккинчи авлодда эса 3 : 1
нисбатда гулсимон ва баргсимон тожли паррандалар олинади. Агарда
гулсимон тожни R гени билан, баргсимон тожни r гени билан белгиласак, у
ҳолда:
43
Р
♀ гулсимон тож
♂ баргсимон тож
RR
х
rr
g
R
г
F
1
Rr
гулсимон тож
Р
гулсимон тож
гулсимон тож
Rr
х
Rr
g
R, r
R, r
F
2
1 RR : 2 Rr : 1 rr
3 : 1
гулсимон тож баргсимон тож
Олинган далилларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, баргсимон тожга
эга паррандалар ҳар иккала геннинг рецессив аллелларини (ррrr) ўзида
сақлар экан.
Агарда иккита доминант белгига, яъни гулсимон ва нўхатсимон
тожга эга бўлган товуқ ва хўрозлар ўзаро чатиштирилса, F
1
да янги белги-
ёнғоқсимон тож ривожланади, иккинчи авлодда эса тож шакли бўйича
ажралиш содир бўлиб тўртта фенотипик синф ҳосил бўлади: ёнғоқсимон,
гулсимон, нўхатсимон ва баргсимон тожли паррандалар (илова – 15-расм).
Фенотипик синфларнинг миқдорий нисбати 9:3:3:1 га тенг. Иккинчи
авлодда
қўш
рецессив
(ррrr)
гомозиготали
баргсимон
тожли
паррандаларнинг келиб чиқиши, чатиштириш учун олинган товуқ ва
хўрозлар ўз генотипларида доминант ген аллеллари билан бир қаторда
иккинчи геннинг рецессив аллелларини ўзида сақловчи эканлигидир.
Шуларга асосланиб, ота-она паррандаларнинг генотипларини қуйидагича
белгилаймиз.
Р
♀ гулсимон тож
♂ нўхатсимон тож
RRрр
х
rrРР
g
Rр
rР
F
1
RrРр
ёнғоқсимон тож
Р
♀ ёнғоқсимон тож
♂ ёнғоқсимон тож
Rr Рр
х
Rr Рр
g
RР, Rр, rР, rр
RР, Rр, rР, rр
F
2
Генотипик синфлар
Фенотипик синфлар
№
Генотип
Такрор-
ланиш сони
Фенотипик
радикал
Фенотип
Нисбат
1.
RRPP
1
R
_
Р
_
ёнғоқсимон тож
9
2.
RRPp
2
3.
RrPP
2
4.
RrPp
4
44
5.
RRpp
1
R
_
рр
гулсимон тож
3
6.
Rrpp
2
7.
rrPP
1
rrР
_
нўхатсимон тож
3
8.
rrPp
2
9.
rrpp
1
rrрр
баргсимон тож
1
Шундай қилиб, F
2
да яна бир бутунлай янги белги-баргсимон тож
рўёбга чиқди. Олинган далилларнинг қиёсий таҳлили F
1
да ва F
2
даги янги
белги-ёнғоқсимон тож
_
бу иккита аллел бўлмаган генлар доминант
аллеллари (R-P-) нинг ўзаро комплементар таъсири туфайли рўёбга
чиқишини кўрсатади.
F
2
да ажралиб чиққан яна бир белги-баргсимон тож эса, мазкур
генларнинг рецессив гомозигота (rrpp) ҳолатидаги комплементар
таъсирининг оқибатидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |