Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Дефишенси ва делеция.
Хромосомалардаги етишмовчилик 
хромосоманинг ҳар хил узунликдаги ва ҳар хил жойлашган қисмларини ўз 
ичига олиши мумкин. Агарда узилиш хромосома елкаларидан бирида 
содир бўлса, бу елка ўз қисмини йўқотиб, калталашиб қолади. Агарда 
узилиш бир вақтда хромосоманинг ҳар икки елкасида содир бўлса, у ҳолда 
хромосоманинг ҳар икки учи элиминацияга учраб ўзининг очиқ учлари 
билан бирлашиб, митозда ҳалқасимон хромосомани ҳосил қилади. 
Шунингдек етишмовчилик хромосома елкачаларидан бирида бир 
вақтнинг ўзида унинг икки жойида бўладиган узилиш натижасида ҳам 
ҳосил бўлади. Узилиш жойлари ўз учлари билан бирлашадилар, хромосома 
калталашиб қолади ва бунда унинг ўрта қисми элиминацияга учрайди,
 
102-расм.
Хромосомалар ичидаги қайта тузилишларнинг типлари. 
метафазада ацентрик ҳалқа шаклидаги хромосома намоён бўлади. 
Хромосомалар елкалари учларининг узилишидан ҳосил бўладиган 
мутациялар
дефишенси
деб аталади. Хромосоманинг ўрта қисмида 
бўладиган узилишлар билан боғлиқ мутациялар 
делеция 
деб аталади.
Кичик ҳажмдаги етишмовчиликлар –дефишенси ва делециялар 
одатда гомозигота ҳолатида сақланади ва фенотипда юзага чиқади. 
Хромосомадаги йирик етишмовчиликлар кўп ҳолларда летал эффектга эга 


351 
бўлади. Чунки, улар генотипдаги генлар балансини бузади. Йирик 
етишмовчиликлар фақат гетерозиготали ҳоллардагина ҳаётчан бўлишлари 
мумкин.
Дефишенси ва делеция типидаги мутациялар хромосомаларнинг бир 
бутунлигининг ва генлар тартибининг бузилишига олиб келади ва 
фенотипда турли ўзгаришларга сабабчи бўлади. Шу нарса аниқланганки, 
дефишенси ва делеция туфайли ҳосил бўлган мутациялар доминант 
мутация каби фенотипда намоён бўлади.
Шуни таъкидлаш керакки, хромосомалардаги етишмовчиликлар 
кўпинча плейотроп эффект намоён қилади. Дефишенси ва делеция 
типидаги мутация кўпинча ҳаётчанликнинг пасайишига олиб келади.
Дупликация.
Хромосомаларда турли омиллар таъсирида айрим 
қисмлар кўпайиб қолиши мумкин. Хромсомалар ичида маълум қисмнинг 
айнан ўзига ўхшаш ҳолда кўпайиши ёки маълум қисмнинг такрорланиши 
дупликация
дейилади.
Хромосомаларда генлар АВС тартибда жойлашган деб фараз қилсак, 
у ҳолда бирорта геннинг масалан В генининг дупликациясини, қуйидагича 
АВВС кўрсатиш мумкин.
Хромосомаларда маълум локусларнинг кўпайиши икки марта эмас 
балки бир неча марта бўлиши мумкин. Масалан, уч марта кўпайса, АВВВС 
ҳолати ҳосил бўлади. 
Кўпчилик ҳолларда хромосомаларнинг икки, уч ва ундан кўпроқ 
генлар жойлашган қисмлари АВС АВС ёки АВС, АВС, АВС ва ҳоказо 
тарзда кўпайиб қолиши мумкин.
Дупликациялар хромосомалар миқдорининг геномдаги ошиши 
ҳисобига ҳам вужудга келиши мумкин. Бунинг натижасида хромосомалар 
миқдори қайси хромосома ҳисобига ошган бўлса, шу бирикиш гуруҳида 
жойлашган генлар дупликацияланган ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш керакки, барча типдаги мутациялар фенотипик 
ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Инверсия.
Айрим хромосомаларда маълум қисмлар икки томонидан 
узилиб, 180
0
га айланган ҳолда яна ўз ўрнига қайтадан ўрнашиб қолиши 
мумкин. Бундай мутацияларни 
инверсия 
деб аталади. Инверсия 
натижасида хромосомаларда генотип ўзгармаса ҳам лекин уларда 
генларнинг жойлашиш тартиби ўзгаради. Масалан, АВСД тартибда 
жойлашган бўлса, инверсия натижасида уларнинг жойланиш тартиби 
АСВД ҳолатига келиши мумкин.

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish