191
4-боб. Юридик шаxслар
қари, қарзни тўлиқлигича ёки бир қисмининг ижро этилишини
талаб қилишга ҳақли эканлигини билдиради. Жамиятнинг битта
иштирокчисидан талаби тўлиқ қондирилмаган кредитор бошқа
иштирокчилардан қолган ундирилмаган маблағларни талаб қилишга
ҳақли бўлади. То мажбурияти тўлиқ ижро этилмагунча мажбурият
иштирокчилар зиммасида қолади (Ўзбекистон Республикаси ФК
252-моддасига қаранг). Иштирокчининг қўшимча масъулиятининг
ҳажми бевосита чекланган: у иштирокчининг
бутун шахсий мол-
мулки эмас, фақат унинг қисми билан белгиланади ва тегишли
иштирокчининг қмЖ устав капиталига қўшган ҳиссасининг бир
баравар, икки баравар, уч баравар ва ҳоказо қийматини ташкил
этиши мумкин. Ушбу нисбат кўрсаткичи барча иштирокчилар
учун тенг бўлади. Умуман олганда шу билан кредиторларнинг
манфаатларини кафолатлайдиган мулкнинг минимал миқдорининг
ўзига
хос ортиши юз беради, дейиш мумкин (жамият устав
капиталидан ташқари). шу жиҳатдан жамият иштирокчиларининг
қўшимча масъулияти кредитни таъминлаш элементи сифатида
қаралиши мумкин, бу эса қўшимча масъулиятли жамиятга мЧЖ га
қараганда қарз маблағларини олишда қўшимча имтиёзларни беради.
қўшимча масъулиятли жамиятнинг ўзига хослиги шундаки,
унинг иштирокчиларидан бирининг банкротлиги ҳолатида қўшимча
масъулият қолган жамият иштирокчиларининг улушларига
мутаносиб ёки таъсис ҳужжатларида белгиланган бошқача тартибда,
гўёки уларнинг улушларига қўшилиб борган ҳолда тақсимланади.
Ўзбекистон Республикаси ФК 63-моддасининг биринчи қисмида
қмЖ иштирокчиларининг субсидиар жавобгарлиги ҳақида
гапирилгани туфайли, бундай
жавобгарликни амалга ошириш
тартибига Ўзбекистон Республикаси ФК 329-моддасининг қоидалари
қўлланади (шу модданинг шарҳига қаранг). Бундан ташқари,
қмЖ кредиторларига қулайлик учун Ўзбекистон Республикаси
ФК нафақат унинг иштирокчиларининг жамият мажбуриятлари
бўйича субсидиар жавобгарлигини кўзда тутади, балки
шунингдек,
унга солидар жавобгарлик хусусиятини ҳам беради, шунинг учун
қмЖнинг кредитори қмЖ иштирокчиларидан исталган бирига
мурожаат қилиш ва алоҳида иштирокчидан, баъзи иштирокчилардан
ёки
биргаликда барчасидан, томони жамият бўлган пул мажбу-
риятининг (пул маблағларини тўлаш мажбуриятининг) бажарили-
шини талаб қилишга, бунда иштирокчилар ҳиссасининг қийма-
192
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
тидан камроқ, ортиқроқ ёки тенг бўлган миқдорда ижро этилишини
талаб қилишга ҳақлидир (бу охирги ҳолатда қмЖ иштирокчилари
жавобгарлигининг бир неча баравар миқдорида), ёки агар тегиш-
ли талаб барча иштирокчиларга бўлмаса-да, битта ёки бир
иштирокчиларга қўйилса, бу маблағдан ортиқроқ миқдорда, ҳар
қандай ҳолатда кредитор битта иштирокчи томонидан қмЖ
иштирокчилари субсидиар жавобгарлиги коэффициентига кўпай-
тирилган устав капиталининг миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда
пул мажбуриятининг ижро этилишини талаб қилишга ҳақли бўлади
(Ўзбекистон Республикаси ФК 252-моддаси).
2. қмЖнинг фирма номини шакллантиришнинг ўзига хос
хусусиятлари, шунингдек, улар билан боғлиқ
масалалар мЧЖнинг
фирма номи юзасидан келиб чиқадиган шунга ўхшаш масалалардан
тубдан фарқ қилмайди (Ўзбекистон Республикаси ФК 62-моддасига
шарҳларни қаранг). 2001 йил 6 декабрдаги N 310-II сонли Ўзбекистон
Республикасининг «масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли
жамиятлар тўғрисида»ги қонуни 6-моддасининг 1-, 3-, 4-, 5-қисм-
ларига кўра, қмЖ давлат тилидаги ва бир вақтда жамиятнинг
ихтиёрига биноан бошқа тиллардаги тўлиқ фирма номига эга бўлиши
лозим ва қисқартирилган фирма номига эга бўлишга ҳақлидир.
қўшимча масъулиятли жамиятнинг тўлиқ фирма номи
жамиятнинг тўлиқ номини ва «қўшимча масъулиятли жамият» деган
сўзларни ўз ичига олиши керак. қўшимча масъулиятли жамиятнинг
қисқартирилган фирма номи жамиятнинг тўлиқ ёки қисқартирилган
номини ҳамда «қўшимча масъулиятли жамият» деган сўзларни ёки
QMJ аббревиатурасини ўз ичига олиши керак
Жамиятнинг фирма номи унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини
акс эттирувчи, шу жумладан, чет тиллардан ўзлаштирилган бошқа
атамалар ва аббревиатураларни, агар қонунларда бошқача қоида
назарда тутилган бўлмаса, ўз ичига олиши мумкин эмас.
Чет элликлар иштирокида ташкил этилаётган жамиятнинг фирма
номига унинг муассислари қайси давлатга мансублигини кўрсатувчи
қайд киритилиши мумкин.
қмЖ жамият тўлиқ фирма номи давлат
тилида ифодаланган ва
жамиятнинг жойлашган манзили кўрсатилган думалоқ муҳрга эга
бўлиши керак. Жамиятнинг муҳрида унинг фирма номи жамиятнинг
ихтиёрига биноан бошқа тилларда ҳам ифодаланиши мумкин. мЧЖ
ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз
193
4-боб. Юридик шаxслар
эмблемасига, шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатга олинган
товар белгисига ва бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлишга
ҳақлидир (Ўзбекистон Республикасининг «масъулияти чекланган
ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунининг
5-моддаси 4–5-қисмлари).
3. қўшимча масъулиятли жамиятга нисбатан Ўзбекистон
Респуб ликаси ФКнинг масъулияти чекланган жамият ҳақидаги
қоидалари, агар ушбу моддада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, шунингдек, 2001 йил 6 декабрдаги N 310-II сонли
Ўзбекистон Республикасининг «масъулияти чекланган ва қўшим-
ча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун-
чилик ҳужжатларининг қоидалари қўлланилади (Ўзбекистон Респуб-
ликасининг «масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли
жамиятлар тўғрисида» ги қонунининг 5-моддаси 2-қисми).
Do'stlaringiz bilan baham: