Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ёпиқ акциядорлик жамияти



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   407
66-модда. Ёпиқ акциядорлик жамияти
Акциялари фақат ўзининг муассислари орасида ёки олдиндан 
белгилаб қўйиладиган бошқа шахслар доирасида тақсимланадиган 
акциядорлик жамияти ёпиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади. 
Бундай жамият ўзи чиқарадиган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ёки 
уларни сотиб олиш учун чекланмаган доирадаги шахсларга бошқача 
тарзда тавсия этишга ҳақли эмас.
Ёпиқ акциядорлик жамияти иштирокчиларининг сони қонун билан 
белгилаб қўйилган миқдордан ошмаслиги керак. Бу сон белгиланган 
миқдордан ошиб кетган ҳолда у бир йил ичида очиқ акциядорлик 
жамиятига айлантирилиши, ушбу муддат тамом бўлганидан кейин 
эса, агар акциядорлар сони белгиланган даражагача камаймаса, суд 
тартибида тугатилиши лозим.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ёпиқ акциядорлик жамияти 
ушбу Кодекс 65-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжат-
ларни барчанинг танишиб чиқиши учун эълон қилиши шарт.
1. Ёпиқ акциядорлик жамияти (қуйида ЁАЖ) акцияларни 
жойлаштиришни фақат ёпиқ обуна орқали ўтказишга ҳақлидир. 
Ёпиқ жамият учун нафақат акцияларга очиқ обуна ўтказиш, балки 
акцияларни чекланмаган доирадаги шахсларга бошқа ҳар қан-
дай воситали жойлаштириш имкониятларини қўллаш та қиқ-
ланган. Жумладан, очиқ обуна орқали ёпиқ жамиятнинг акция-


200
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ларига айирбошланадиган облигацияларни ва ёпиқ жамият 
акцияларини сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқини тасдиқловчи 
опцион гувоҳномаларини очиқ обуна орқали жойлаштиришга йўл 
қўйилмайди. ЁАЖ акциядорлари уларга тегишли бўлган акцияларни 
ҳар қандай усул (сотиш, алмашиш, ҳадя этиш, гаровга қўйиш) 
билан бошқа акциядорларнинг ва жамиятнинг ўзининг розилигисиз 
бегоналаштиришга ҳақлидир. Лекин ЁАЖ ушбу жамиятнинг 
бошқа акциядорлари сотаётган акцияларни учинчи шахсга таклиф 
этилаётган нархда сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа, улардан 
ҳар бирига тегишли бўлган акцияларнинг миқдорига мутаносиб 
равишда, эга бўладилар, агар жамиятнинг уставида ушбу ҳуқуқни 
амалга оширишнинг бошқача тартиби кўзда тутилмаган бўлса. Агар 
акциядорлар акцияларни сотиб олишда ўз имтиёзли ҳуқуқларидан 
фойдаланмасалар, жамият акциядорлар томонидан сотиладиган 
акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўлиши унинг 
уставида кўзда тутилиши мумкин (Ўзбекистон Республикасининг 
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш тўғрисида»ги қонунининг 7-моддаси).
Ўз акцияларини учинчи шахсга сотмоқчи бўлган жамият 
акциядори бу ҳақда жамиятни ҳамда жамиятнинг қолган акциядор-
ларини сотиладиган акциянинг нархи ва бошқа шарт ларини ёзма 
кўрсатган ҳолда хабардор этиши лозим. Акция дорлар сотаётган 
акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тартиби, 
муддати жамият уставида белгилаб қўйилади. Имтиёзли ҳуқуқдан 
фойдаланиш муддати акциялар савдога қўйилган пайтдан бошлаб 
30 кундан кам ва 60 кундан кўп бўлиши мумкин эмас (Ўзбекистон 
Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 7-моддасининг 
4-қисми).
Жамият акциядорлари ва (ёки) жамият сотиш учун таклиф 
қилинаётган барча акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан, бу 
ҳақда хабар берилган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаган 
тақдирда (агар жамият уставида қисқароқ муддат назарда тутилган 
бўлмаса) акциялар жамиятга ва унинг акциядорларига хабар 
қилинган баҳоларда ва шартларда учинчи шахсга сотилиши мумкин.
2. Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг сони эллик 
нафардан зиёд бўлиши мумкин эмас. Белгиланган чегарадан ортиб 


201
4-боб. Юридик шаxслар
кетган тақдирда у ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун миқдори 
акциядорларнинг чегараланган лимитидан ортиб кетган шахслар 
акциядорлар реестрида рўйхатга олинган кундан эътиборан олти 
ой ичида очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиши, ёхуд ушбу 
муддат тугагач, суд тартибида тугатилиши лозим (Ўзбекистон 
Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 7-моддасининг 
2-қисми).
3. қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда ёпиқ акциядорлик 
жамияти Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 65-моддаси 2-қисмида 
кўрсатилган ҳужжатларни барчанинг эътибори учун эълон қилиши 
шарт.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish