Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Хўжалик ширкати ёки жамияти



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   407
59-модда. Хўжалик ширкати ёки жамияти 
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари қуйида-
гиларга ҳақлидирлар:
ширкатнинг ёки жамиятнинг ишларини бошқаришда қатнашиш, 
бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ширкатнинг 
ёки жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг 
бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;


174
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
фойдани тақсимлашда қатнашиш;
ширкат ёки жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан 
ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини 
ёки унинг қийматини олиш.
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари ушбу Кодекс-
да, бошқа қонун ҳужжатларида, ширкат ёки жамиятнинг таъсис ҳуж-
жат ларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари 
мумкин.
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари:
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, 
усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
ширкат ёки жамиятнинг фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни 
ошкор қилмасликлари шарт.
Хўжалик ширкати ёки жамияти иштирокчиларининг ширкат ёки 
жамият таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа бурчлари ҳам 
бўлиши мумкин.
1. шарҳланаётган моддада хўжалик ширкати ёки жамиятларининг 
барча турлари учун умумий бўлган иштирокчиларининг ҳуқуқлари 
ва мажбуриятларининг рўйхати кўзда тутилган. ширкатлар ёки 
жамиятларнинг айрим турларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси 
ФК ва махсус қонунларда иштирокчиларнинг бошқа ҳуқуқлари 
ҳам кўзда тутилади. шуни қайд этиш лозимки, иштирокчиларнинг 
ҳуқуқлари хўжалик ширкати ёки жамиятининг таъсис ҳужжатлари 
билан кенгайтирилиши мумкин, шарҳланаётган моддада кўрсатилган 
иштирокчилар ҳуқуқларини таъсис ҳужжатлари чеклай олмайди, 
чунки модданинг қоидалари императив хусусиятига эга. Таъсис 
ҳужжатлари билан фақат ушбу ҳуқуқларни амалга ошириш тартиби 
белгиланади. масалан, мЧЖ ва ЁАЖ иштирокчилари эга бўлган 
улушни (акцияни) сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқи ўз улушини 
(акциясини) сотаётган шахснинг уни биринчи навбатда қолган 
иштирокчиларга таклиф қилиш мажбуриятини кўзда тутади 
(Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 224-моддасига шарҳларни 
қаранг).
2. хўжалик ширкатининг иштирокчилари, 2001 йил 6 декабрдаги 
Ўзбекистон Республикасининг «хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги 
қонунида кўрсатилишича, қуйидагиларга ҳақлидирлар:
– хўжалик ширкатининг ишларини бошқаришда қатнашиш, 
мазкур қонуннинг 29-моддаси 2-қисмида назарда тутилган айрим 
ҳоллар бундан мустасно;


175
4-боб. Юридик шаxслар
– таъсис шартномасида белгилаб қўйилган тартибда хўжалик 
ширкатининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг 
бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
– фойдани тақсимлашда қатнашиш;
– хўжалик ширкати тугатилган тақдирда, кредиторлар билан 
ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини 
ёки унинг қийматини қонунчилик билан белгиланган тартибда 
олиш.
хўжалик ширкатининг иштирокчилари қонун ҳужжатларида 
ва ширкатнинг таъсис шартномасида назарда тутилган бошқа 
ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Айни шу қонуннинг 7-моддасига мувофиқ хўжалик ширкатининг 
иштирокчилари:
– мазкур қонунда ва таъсис шартномасида назарда тутилган 
тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
– хўжалик ширкатининг фаолияти тўғрисидаги махфий 
ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
хўжалик ширкати иштирокчиларининг қонунчиликда ва ширкат-
нинг таъсис шартномасида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари 
ҳам бўлиши мумкин.
хўжалик ширкатининг иштирокчиси ўзининг мазкур қонун 
ва таъсис шартномасида кўзда тутилган ўз мажбуриятларини 
бажармаган ва бу ҳолат ширкатга ёки унинг иштирокчиларига зарар 
етказган ҳолда бошқа иштирокчилар зарарларнинг қопланишини 
талаб қилишга ҳақлидир.
масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар 
иштирокчиларига нисбатан 2001 йил 6 декабрдаги Ўзбекистон 
Республикасининг «масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли 
жамиятлар тўғрисида»ги қонуни қуйидаги ҳуқуқларни белгилайди:
– ушбу қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белги-
ланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш;
– қонун ҳужжатларида ва жамият таъсис ҳужжатларида белги-
ланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш 
ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан 
танишиш;
– жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини 
ёхуд унинг бир қисмини ушбу қонунда ва жамиятнинг уставида 
назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча 


176
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
иштирокчисига сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз 
кечиш;
– жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъий назар 
ушбу қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутил-
ган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқиш;
– жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб 
қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг 
қийматини олиш.
Жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) 
камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз 
мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракат-
сизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган 
ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини 
жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақли-
дирлар.
Жамият иштирокчилари қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг 
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга 
бўлишлари мумкин.
Юқоридаги қонунинг 9-моддаси билан иштирокчиларнинг маж-
бу риятлари белгиланади, улар қуйидагилардан иборат:
жамият иштирокчилари:
– ушбу қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда 
тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда жамият 
устав фондига ҳисса қўшишлари;
– жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор 
қилмасликлари шарт.
Жамият иштирокчиларининг қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг 
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари ҳам 
бўлиши мумкин.
3. 1996 йил 26 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг «Акция-
дорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида»ги қонуни уларнинг умумий ҳуқуқлари ва мажбу-
риятларини, шунингдек, улар эгалик қилган акцияларга боғ лиқ 
ҳолда айрим ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди. маса-
лан, акциядорларнинг умумий ҳуқуқларига қуйидагиларга бўлган 
ҳуқуқлар киради:
– тегишли акциядорлик жамиятининг акциядорлари реестрига 
киритилиши;


177
4-боб. Юридик шаxслар
– акциядорлик жамияти акциядорлари реестридан ўзлари ҳақида 
қимматли қоғоз ҳисобланмайдиган кўчирмалар олиш;
– жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
– акциядорлик жамияти тугатилган тақдирда ўзларига тегишли 
улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
– акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш;
– акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ эмитентнинг 
молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри 
ахборот олиш;
– олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
– давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга 
солиш ва мувофиқлаштириш юзасидан ваколат берилган органда, 
шунингдек, судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
– инвестиция институтлари ва эмитентларнинг уқувсиз ёки 
ғаразли хатти-ҳаракатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини 
талаб қилиш;
– ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюш-
малар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
– қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва 
(ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ 
таваккалчиликни суғурталаш ҳуқуқига эга.
Акциядорлар жамият уставида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ-
ларга ҳам эга бўладилар.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish