Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   407
56-модда. Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш
юридик шахс тугатилаётганида биринчи навбатда фуқароларнинг 
меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган, алимент-
ларни ундиришдан ва муаллифлик шартномалари бўйича мукофот 
тўлаш ҳақидаги талаблари, шунингдек, ҳаётига ёки соғлиғига за-
рар етказганлиги учун тугатилаётган юридик шахс жавобгар бўл-
ган фуқароларнинг талаблари ҳам тегишли вақтбай тўловларни 
капиталлаштириш йўли билан қаноатлантирилади.
Бошқа кредиторларнинг талаблари қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган тартибда ва шартларда қаноатлантирилади.
1. шарҳланаётган моддада тугатилаётган юридик шахс 
кредиторлари талабларини қаноатлантиришнинг навбати ва тартиби 
белгилаб берилган. Юридик шахснинг оралиқ тугатиш балансининг 
тасдиқланиши кредиторларга пул суммаларини тўлай бошлаш учун 
асос бўлиб хизмат қилади (ФК. 55-м. 4-қ.).
Биринчи навбатда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ёки 
ишлаган шахсларга ишдан бўшаш нафақаларини ва меҳнатига 
ҳақ тўлаш ҳамда муаллифлик шартномалари бўйича мукофот 
тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Юридик шахс 
тугатилиши оқибатида жисмоний шахсларнинг бу тоифаси бошқа 
кредиторларга нисбатан анча ноқулай ҳолатда бўлади. Биринчидан, 
уларга юридик шахс томонидан тақдим этилаётган даромад 
умумий қоидага кўра асосий, кўп ҳолларда эса ягона даромад бўлиб 


164
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ҳисобланади. Иккинчидан, ёлланма меҳнат кишилари ва уларга 
тенглаштирилган шахслар ўз меҳнатлари билан амалда қайсидир 
маънода юридик шахсни аванслайди, уларнинг иш ҳақи, масалан, иш 
тамом бўлганидан, товар сотилганидан кейингина тўланади, аммо 
бошқа кредиторлардан фарқли ўлароқ бу шахслар ўз кредитлари 
юзасидан бирор-бир кафолатга эга эмас. Учинчидан, жисмоний 
шахсларнинг ушбу тоифаси, одатда, ягона қарздорнинг кредитори 
бўлиб ҳисобланадилар ва бинобарин, у тугатилган тақдирда бор-
будларидан, шу жумладан, иш жойидан айрилиб қоладилар, айни 
вақтда қолган кредиторлар бошқа қарздорларга ҳам эга бўлиб, 
мавжуд бўлган кўплаб талаблари орасидан фақат биттасини 
йўқотишлари эҳтимол тутилади, холос.
меҳнатга ҳақ тўлаш талабларининг қаноатлантирилиши, аввало, 
хмТ (халқаро меҳнат Ташкилоти) нинг 173-сонли «Тадбиркорнинг 
тўловга қодир бўлмаслиги ҳолатида меҳнаткашларнинг талабларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Конвенциясига (Женева, 1992 йил 23 
июн) мос келади. Конвенцияда меҳнаткашларнинг талабларига меҳ-
нат муносабатлари орасида бошқа имтиёзли талаблардан, маса-
лан, давлат талабларидан ва ижтимоий таъминот талабларидан кўра 
юқорироқ устиворлик берилган.
мазкур талаблар билан бир қаторда алиментларни ундириш 
талаблари қаноатлантирилади, бу эса бундай тўловларнинг ижтимоий 
аҳамияти билан боғлиқдир.
шунингдек, биринчи навбатда ҳаётига ёки соғлиғига зарар 
етказганлиги учун тугатилаётган юридик шахс жавобгар бўлган 
фуқароларнинг талаблари ҳам тегишли вақтбай тўловларни капитал-
лаштириш йўли билан тўланади ҳамда маънавий зарарни қоплаш 
тўғрисидаги талаблар қаноатлантирилади. Ана шу мақсадларда 
юридик шахс келгусида етказилган зарарни қоплаш учун пул 
маблағлари суммасини капиталлаштириб қўйиши шарт.
2. Тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган 
ҳолда, ночорлик (банкротлик) оқибатида тугатилаётган ташкилотга 
хос хусусият шундан иборатки, бунда агар қонунда бошқа тартиб 
белгиланган бўлмаса, мол-мулк кредиторлар ўртасида қаноат-
лантирилиши шарт бўлган талабларнинг суммасига мос навбат 
асосида тақсимланади. Тугатилаётган юридик шахснинг мол-муки 
етарли бўлмагани сабабли қаноатлантирилмай қолган кредитор-
ларнинг талаблари ҳам, шунингдек сўндирилган деб ҳисоб ланади.


165
4-боб. Юридик шаxслар

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish