Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   407
уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари 
қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. (ЎзР 20.08.1999 йил 832–1-
сон Қонуни таҳриридаги қисм.)
юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг 
ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг юридик шахсни 
тугатиш тамомланган, юридик шахснинг фаолияти эса тугаган 
ҳисобланади.
1. шарҳланаётган модда юридик шахсни тугатиш тўғрисида 
қарор қабул қилган иштирокчилари (муассислари), ваколатли орган 
ёки суд рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда уни тугатиш 
жараёни бошлангани тўғрисида хабардор этганидан сўнг юридик 
шахсни тугатиш тартибини белгилаб беради. Таъкидлаш жоизки, 
мазкур модда юридик шахсларни тугатиш борасидаги умумий 
қоидалардан ташкил топган бўлиб, бу қоидалар юридик шахсларнинг 
алоҳида турлари тўғрисидаги қонунлар ва бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатлар ёрдамида тўлдирилиши мумкин, аммо уларнинг фақат 
ФК меъёрларига зид бўлмаган қисми амал қилади.
шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида тугатувчини 
омма вий ахборот воситаларида юридик шахснинг тугатилиши 
ҳақида, шунингдек, унинг кредиторлари томонидан талабларни 
билдириш тартиби ва муддати тўғрисида эълон бериш мажбурия-
тини таъкидланган. Бу муддат тугатиш ҳақида хабар эълон қилинган 
пайтдан бошлаб икки ойдан кам бўлиши мумкин эмас. мазкур 
мажбурият ҳар бир кредитор бевосита хабардор этилганидан қатъий 
назар бажарилиши шарт. Ахборотда юридик шахснинг тўлиқ 


159
4-боб. Юридик шаxслар
номи, унинг жойлашган ери, тугатувчининг жойлашган манзили, 
шунингдек, кредиторлар томонидан талабларни қўйиш тартиби ва 
муддатлари кўрсатилади.
Таъкидлаш жоизки, кредиторларга талабларни қўйиш учун 
ўрнатилган икки ойлик муддат батамом узил-кесил хусусиятга 
эга эмас, кредиторларнинг талаблари бу муддат ўтгач, юридик 
шахсни тугатиш охирига етказилгунча ҳам қўйилиши мумкин. 
Аммо бунда, муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабабли бу 
креди торга ўз талабларни ўз вақтида тақдим этган кредиторлар 
қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулк ҳисобидан қаноат-
лантириш ҳуқуқини беради.
3. шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми тугатувчи 
зиммасига кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзини олиш 
чораларини кўриш, шунингдек, кредиторларни юридик шахс 
тугатилиши ҳақида ёзма равишда хабардор қилиш мажбуриятларини 
юклайди. Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳолатда тугатиш тўғрисида 
оммавий ахборот воситалари орқали хабардор этиш тўғрисида эмас, 
балки тугатувчига маълум бўлган кредиторларни шахсан хабардор 
қилиш учун жўнатиладиган хабарнома назарда тутилган.
Тугатилаётган юридик шахснинг кредиторлари бўлиб, у қарздор 
бўлган шахслар ҳисобланади. Бунда тугатувчи томонидан фақат 
фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлар бўйича кредиторлар эмас, балки 
бошқа кердиторлар ҳам (бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар, 
тугатилаётган юридик шахснинг ходимлари ва ш.к.) кўзда тутилган. 
қарздор қарзнинг мавжудлигига розилигидан ёки уни рад этиш 
учун асослари бор-йўқлигидан қатъий назар, тугатувчи томонидан 
кредиторга хабар берилиши шарт.
Тугатилаётган юридик шахс кредиторларининг талаблари 
тугатувчига тугатиш тўғрисида берилган эълонда кўрсатилган 
манзилга юборилади. Кредиторнинг аризасига тегишли талабни 
тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши шарт. Кредитор томонидан 
тақдим этилган ҳужжатлар асосида тугатувчи қўйилган талабларни 
эътироф этиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Эътироф 
этилган талаблар оралиқ тугатиш балансини тузиш чоғида ҳисобга 
олинади. Талаб рад этилган ҳолда эса, кредитор уларни суд орқали 
эътироф этилишини талаб қилишга ҳақли.
қонун чиқарувчи дебиторлик қарзларини олиш бўйича тугатув-
чининг бурчини ҳам аниқ белгилаб берган. Дебиторлик қарзи де-


160
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ган да бошқа субъектларнинг – фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар 
бўйи ча шериклар, зарар етказиш туфайли ёки асоссиз бойиш 
сабаб ли вужудга келган ва шартномалар билан боғлиқ бўлмаган 
қарз дорларнинг, шу жумладан, давлат тузилмаларининг тугати-
лаётган юридик шахс олдидаги қарздорлиги тушунилади. Дебитор 
қарздорлигини ундириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш қарздорлар 
билан музокара олиб бориш, уларга нисбатан тезкор таъсир 
чораларини кўриш (мол-мулкини ушлаб қолиш), судга тегишли 
даъво аризаларини бериш каби турли ҳаракатларни ўз ичига олиши 
мумкин.
4. шарҳланаётган модданинг 4-қисмида кредиторлар томонидан 
талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тамом бўлганидан 
кейин тугатувчи оралиқ тугатиш балансини тузиши, бу баланс 
тугатилаётган юридик шахс мол-мулкининг таркиби, кредиторлар 
қўйган талаблар рўйхати, шунингдек, уларни қараб чиқиш 
натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши шартлиги 
тўғрисидаги меъёрлар ўрин олган. Бунда тугатилаётган юридик шахс 
мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш унинг оралиқ тугатиш 
балансини тузишнинг мажбурий шарти ҳисобланади. мол-мулкнинг 
жойлашган еридан қатъий назар, тугатилаётган юридик шахснинг 
барча мол-мулки ва мажбуриятлари, шу жумладан, музлатиб 
қўйилган асосий воситалари, алоҳида балансга ажратилган, аммо 
юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий қисмлар (ёрдамчи 
хўжаликлар, турар-жой коммунал хўжаликлари ва ҳоказо.)нинг мол-
мулки, ишлаб чиқариш заҳиралари ва тугатилаётган юридик шахсга 
тегишли бўлмаган, лекин унинг балансдан ташқари ҳисобида турган 
(консигнацион мулк, маъсулиятли сақлашга топширилган, ижарага 
олинган, қайта ишлаш учун қабул қилинган), ижарага берилган, 
шунингдек, бирон сабаб билан ҳисобга олинмаган бошқа турдаги 
мол-мулклар инвентаризациядан ўтказилиши шарт.
Инвентаризация ўтказишнинг моҳият мақсади: тугатилаётган 
юридик шахснинг амалда мавжуд мол-мулкни аниқлаш ва уни 
бухгал терия ҳисоби билан солиштириш; ноликвид ва тўлиқ эскир-
ган мол-мулкни аниқлаш; мол-мулк ва мажбуриятлар ҳисобини 
юритишда қийматининг баҳоланганлиги ва уларнинг тўғрилигини 
текшириш; мол-мулк ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баланс қийма-
тини аниқлашдан иборат.


161
4-боб. Юридик шаxслар
5. шарҳланаётган модданинг 4-қисмида оралиқ тугатиш 
балансини юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган 
юри дик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тасдиқлаши 
белгилаб қўйилган, бундан тугатиш тўғрисидаги қарор суд 
томонидан қабул қилинган ва оралиқ тугатиш баланси юридик 
шахс ларни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда 
тасдиқланган ҳолатлар истисно этилади.
Оралиқ тугатиш баланси қарздорнинг тугатиш бошланаётган 
пайтда мавжуд мол-мулки тўғрисидаги ҳамда кредиторлар 
томонидан қўйилган талаблар тўғрисидаги маълумотларни жамлашга 
қаратилган. Орлиқ тугатиш баланси асосида қарздорнинг мол-мулки 
кредиторлар талабларини қондириш учун етарлилиги тўғрисида 
хулоса чиқариш мумкин. Оралиқ тугатиш балансининг тузилиши 
белгиланган муддат ичида ўз талабларини қўя олмаган кредиторлар 
томонидан талабларнинг қўйилишига тўсиқ бўла олмайди.
6. шарҳланаётган модданинг 5- ва 6-моддаларида кредитор-
ларнинг талабларини оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кундан 
бошлаб қонун ҳужжатларида кўзда тутилган навбат асосида пул 
маблағларини тўлаш орқали қаноатлантириш шарти белгиланган 
(қаранг: ФКнинг 56-моддасига шарҳ). Агар тугатилаётган юридик 
шахс ихтиёридаги пул маблағлари кредиторларнинг талабларини 
қондириш учун етарли бўлмаса, тугатувчи юридик шахснинг мол-
мулкини ким ошди савдоси орқали суд қарорларини ижро этиш 
учун белгиланган тартибда, аниқроғи Ўзбекистон Республикасининг 
2001 йил 29 августдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар 
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги
22
қарори асосида сотилади. 
Бундан фақат муассасалар истисно этилади. Тугатилаётган 
муассасанинг қарзини пул маблағларидан бошқа мол-мулкига 
қаратишга йўл қўйилмайди. Чунки ЎзР ФКнинг 76-моддасига биноан 
муассаса ўз мажбуриятлари бўйича ихтиёридаги пул маблағлари 
билан жавоб бериши белгилаб қўйилган. Бу маблағлар етарли 
бўлмаса, муассасанинг мажбуриятлари юзасидан тегишли мол-
мулкнинг эгаси субсидиар жавобгар бўлади.
7. шарҳланаётган модданинг 7-моддаси белгилаган меъёрларга 
кўра кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин 
тугатувчи тугатиш балансини тузади, уни юридик шахсни туга-
22 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, 21-сон


162
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
тиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари 
(иштирокчилари) ёки орган тасдиқлайди, юридик шахсни тугатиш 
тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда эса, 
тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи 
орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Тугатиш баланси 
тугатилаётган ташкилотнинг кредиторлар билан ҳисоб-китоб 
тугал лангандан кейинги ҳолатини акс эттиради. Тугатиш баланси 
ҳудди оралиқ баланси тасдиқланган тартибда тасдиқланади ҳамда 
рўйхат дан ўтказувчи органга юридик шахснинг тугатилганлиги 
далолат номасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим 
қилинади.
8. шарҳланаётган модданинг 8-моддасида давлат корхонаси 
ёки муассаса тугатилаётганда кредиторларинг талабини қарздор 
ҳисобидан қаноатлантириш имкони бўлмаган тақдирда, ундирувни 
уларнинг мулкдорларнинг мол-мулкига қаратиш кўзда тутилган. 
Бундай вазият корхонанинг қарз ундирувини қаратиш мумкин 
бўлган пул маблағлари ва бошқа мол-мулки мавжуд бўлмаган ҳолда, 
муассасанинг эса етарли пул маблағлари бўлмаган ҳолда вужудга 
келади.
Тугатилаётган юридик шахснинг қарзлари бўйича субсидар 
жавобгарлик, шунингдек, коммандит ширкатларидаги тўлиқ шерик-
ларга, қўшимча масъулиятли жамиятнинг иштирокчиларига ва 
бошқаларга юклатилиши мумкин.
9. шарҳланаётган модданинг 9-моддаси юридик шахснинг 
кредиторлар талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мул-
ки унинг шу мол-мулкка ашёвий ҳуқуқларга ёки ушбу юридик 
шахсга нисбатан мажбурият ҳуқуқларга эга бўлган муассисларига 
(иштирокчиларига) топширилиши тўғрисидаги меъёрлардан таш-
кил топган. Юридик шахснинг мол-мулкига ашёвий ҳуқуқларга 
муассасаларнинг, давлат корхоналарининг муассислари эга бўлади-
лар. хўжалик ширкатларининг, жамиятларнинг, ишлаб чиқариш ва 
матлубот кооперативларининг иштирокчиларида тугатилаётган юри-
дик шахсга нисбатан мажбурият ҳуқуқий асос сақланиб қолади.
Тугатилаётган ташкилотнинг мол-мулкини муассислар ўртасида 
тақсимлаш тўғрисидаги қоида агар қонунда, бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларда ва юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача 
тартиб ўрнатилмаган бўлса, қўлланилади.


163
4-боб. Юридик шаxслар
10. шарҳланаётган модданинг ўнинчи қисми давлат рўйхатидан 
ўтган пайтидан эътиборан молиявий-хўжалик фаолияти билан 
шуғулланмаган, шунингдек, муассислари бўлмаган корхоналарни 
тугатиш ҳолатларини белгиловчи меъёрлардан иборат. Бугунги 
кунда бу тамойил Вазирлар маҳкамасининг қарори билан 1999 
йил 3 июлда тасдиқланган «молия-хўжалик фаолиятини амалга 
оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг 
устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш 
тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахслар-
нинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг юридик 
шахсни тугатиш тамомланган ҳисобланади. Тугатишни давлат 
рўйхатидан ўтказиш тугатилаётган юридик шахснинг жойлашган 
еридаги рўйхатдан ўтказиш органи томонидан амалга оширилади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish