Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Гаров тўғрисидаги шартнома, унинг шакли ва



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet289/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   407
271-модда. Гаров тўғрисидаги шартнома, унинг шакли ва 
шартномани рўйхатдан ўтказиш
Гаров тўғрисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, 
моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг 
бажарилиш муддати кўрсатилган бўлиши керак. Унда гаровга қўйил-
ган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўpсатилиши 
шарт.
Гаров тўғpисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши керак.


634
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тас диқ-
ланиши кеpак бўлган шартномага мувофиқ олинадиган мажбурият-
ларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка 
бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал 
тасдиқланиши шаpт.
Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулк ҳақида тузила-
диган битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда 
рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларидаги 
қоидаларга риоя қилмаслик гаров тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий 
эмаслигини келтириб чиқаради.
1. шарҳланаётган моддада гаров тўғрисидаги шартноманинг 
асосий шартлари белгиланади. Гаров тўғpисидаги шартнома шарт-
лари «Гаров тўғрисида»ги қонуннинг 10–11-моддаларида ҳамда 
кўчмас мулк гарови тўғpисидаги шартнома шартлари эса «Ипотека 
тўғрисида»ги қонуннинг 10–13-моддаларида назарда тутилади.
Гаров тўғpисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, 
гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида сақланиши 
ҳамда моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган 
мажбуриятнинг бажарилиш муддати кўpсатилади.
Гаров тўғpисидаги шартномани тузишда асосий шартлардан бири 
гаров нарсаси ва унинг баҳосини аниқлаш ҳисобланади. Гаровга 
қўйиладиган мол-мулк мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаши 
лозим, бунда унинг баҳоси, одатда мажбурият бажарилишини таъ-
мин лаш учун етарли бўлиши зарур. қоидага кўра, гаровга қўйила-
диган мол-мулкнинг баҳоланиши томонлар ўртасидаги келишув 
асосида амалга оширилади. Томонлар баҳолашни баҳолаш фаолияти 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширишлари 
мумкин. Баҳолашни тегишли лицензияларга (рухсатномаларга) эга 
бўлган баҳолаш ташкилотлари амалга оширишлари лозим.
2. Гаров тўғpисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилишининг ало-
ҳида масалалари Ўзбекистон Республикасининг Олий Суд ва Олий 
хўжалик суди қўшма Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/50 
сонли «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни 
бажаришни таъминлаш тўғрисида»ги фуқаролик қонун ҳужжатлари 
нормаларини қўллашнинг баъзи масалалари тўғрисида»ги қарорида 
назарда тутилган. мазкур қарорнинг 16-бандига мувофиқ, гаровга 
қўювчи қарздор бўлган ҳолларда асосий мажбуриятда,
 
гаров билан 


635
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
таъминланган мажбуриятнинг моҳияти, миқдори ва муддатлари 
ҳақидаги шартларни келишилган деб эътироф этиши шарт, агар гаров 
тўғрисидаги шартномада асосий мажбуриятни тартибга келтирувчи 
ва тегишли шартларни ўз ичига олувчи шартномага бўлган ҳавола 
бўлса, гаров тўғрисидаги шартномада гаровга қўйилган мол-мулкни 
якка тартибда белгилайдиган маълумотлар йўқ бўлса, бундай 
шартнома расмийлаштирилган деб ҳисобланмайди.
шартномада қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартлар 
ҳам томонлар келишуви асосида киритилиши мумкин.
3. қонун ҳужжатларига риоя этилмаслиги гаров тўғpисидаги 
шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқарадиган гаров 
тўғpисидаги шартноманинг ёзма шаклини белгилайди (ЎзР ФК 
271-м. 5-қисми). Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш ҳақидаги 
шартнома ломбард томонидан гаров паттаси бериш йўли билан 
расмийлаштирилади.
Кўчмас мол-мулкни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нота-
риал тасдиқланиши ва Ер ресурслари Давлат қўмитаси идора-
ларида давлат рўйхатидан ўтиши даркор. шунингдек, нотариал 
тасдиқланиши кеpак бўлган шартномага мувофиқ олинадиган 
мажбуриятларни таъминлаш учун гаровга қўйилган гаров нарсаси 
юзасидан гаров тўғрисидаги шартнома нотариал тасдиқланиши 
керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2006 йил 
7 март даги 38-сонли «Автомототранспорт воситаларини сотиб 
олиш, фойдаланиш ва бегоналаштирилишини тартибга солиш бўйи-
ча қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, авто-
мототранспорт воситаларининг гарови тўғрисидаги шартнома 
нотариал тасдиқланиши ва йўл ҳаракати хавфсизлигининг Давлат 
хизмати идораларида давлат рўйхатидан ўтиши лозим.
Гаров тўғpисидаги шартноманинг ёзма шакли, нотариал тасдиқ-
ланиши ва давлат рўйхатидан ўтиши тўғрисидаги қонунчилик 
талабларига риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий эмаслигини 
келтириб чиқаради. (шартномаларнинг ҳақиқий эмаслик оқибатлари 
ҳақида Фуқаролик кодексининг 112-моддасига бўлган шарҳларга 
қаранг.)


636
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish