Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet285/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   407
267-модда. Гаров нарсаси
Ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар 
(талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган 
мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талаб-
номалар, хусусан ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш 
тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа 
шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан 
мустасно.
Фуқароларнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган айрим 
турдаги мол-мулкини гаровга қўйиш қонун ҳужжатлари билан ман 
этилиши ёки чекланиши мумкин.


628
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
1. шарҳланаётган модда гаров нарсаси нима бўлишини белги-
лайди. қарздорнинг мажбуриятларини таъминлаш учун гаров 
сифатида бериладиган фуқаролик ҳуқуқлар объекти гаров нарсасини 
билдиради. Ҳар қандай мол-мулк гаров нарсаси бўлиши мумкин. 
Ашёлар ёки ашёларнинг мажмуи ҳамда хусусий мулк ҳуқуқининг 
нарсаси бўлиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқлар мол-мулкни 
англатади. Бунда Фуқаролик кодексининг 209-моддасига мувофиқ 
агар бу қонун билан ман қилинган бўлса, мол-мулкнинг алоҳида 
турлари хусусий мулк бўлиши мумкин эмаслигини унутмаслик 
лозим.
шарҳланаётган моддани «Гаров тўғрисида»ги қонуннинг 5-мод-
даси тўлдиради. Ушбу қонунга биноан, гаровга қўювчи келгусида 
қўлга киритадиган ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар ҳам гаров нарсаси 
бўлиши мумкин. масалан, агар банк уй қурилишига кредит берса, 
гаров ҳуқуқи қурилаётган уйга ҳам ўтади. Уй қурилиб бўлгандан 
кейин, унинг давлат рўйхатига олинган пайтидан бошлаб у гаровга 
қўйилган деб ҳисобланади.
мол-мулкка нисбатан гаров ҳуқуқи мол-мулкнинг мансуб 
қисмларини ва таркибий самарасини ҳам ўз ичига олади. Асосий 
ашёга хизмат қилувчи ва у билан умумий хўжалик мақсади билан 
боғлиқ бўлган ашёлар, мансуб ашёлар бўлиб ҳисобланади. масалан, 
агар музқаймоқни ишлаб чиқариш бўйича жиҳозлар гаров нарсаси 
бўлса, унда мазкур жиҳозларнинг музлатувчи ускунасига ҳам гаров 
ҳуқуқи ўтади (агарда шартнома ёки қонунда бошқача қоида назарда 
тутилмаган бўлса).
Гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган 
самара, маҳсулот ва даромадларга нисбатан гаров ҳуқуқи шартномада 
назарда тутилган ҳолларда татбиқ этилади.
қимматли қоғозлар, валюта бойликлари ҳам гаров нарсаси 
бўлиши мумкин.
2. шарҳланаётган моддада гаров нарсаси бўлиши мумкин 
бўлмаган объектлар белгиланган. Бу:
1) муомаладан чиқарилган ашёлар;
2) кредитор шахси билан узвий боғлиқ бўлган талаблар, хусусан, 
ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, 
алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши 
қонун билан ман этилган бошқа талаблар.


629
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
Бошқа шахслар ихтиёрига эркин ўтказилиши ёки берилиши 
мумкин бўлмаган ашёлар муомаладан чиқарилган ашёлар ҳисоб-
ланади.
масалан, муомаладан чиқарилган ашёларга наркотик (гиёҳванд) 
ва психотроп воситалар киради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги 293-сонли қарори билан 
Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши ман этилган нар-
котик воситаларнинг рўйхати тасдиқланган. шунингдек, ушбу қарор 
билан Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган наркотик, 
психотроп воситалар, прекурсорларнинг рўйхати тасдиқ ланган.
миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва 
музей коллекциялари гаров нарсаси бўлиши мумкин эмас, чунки 
«музейлар тўғрисида»ги қонун мазкур ашёларни бировнинг 
эгалигига ўтказилишини тақиқлайди. («музейлар тўғрисида»ги 
қонуннинг 15-моддаси).
Давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) 
корхонанинг хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқидаги 
мулки, мулкий ҳуқуқлари гаров нарсаси бўлиши мумкин эмас. Бу 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2006 йил 21 
июлдаги 145-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат мулки бўлган 
объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш 
тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, давлат тасарруфидан 
чиқариш (хусусийлаштириш) тўғрисида қарорлар қабул қилинган 
объектни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзаси-
дан талабномалар берилган вақтдан бошлаб давлат тасарру фидан 
чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхонанинг хўжалик 
юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқидаги мол-мулкини, мулкий 
ҳуқуқларини бегоналаштириш (рўйхатдан чиқариш) тақиқланади.
«Ипотека тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, қонун ҳужжатларида 
мажбурий хусусийлаштирилиши назарда тутилган ёки хусусий-
лаштирилиши тақиқланган ёхуд чекланган корхоналар ва мол-
мулк турлари ҳамда гуруҳлари гаров нарсаси бўлиши мумкин эмас 
(6-модда). Бундай объектлар рўйхати «Давлат тасарруфидан чиқариш 
ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун билан белгиланган 
(4-модда).
Давлат мулки ҳисобланган «олтин акция» гаров нарсаси бўлиши 
мумкин эмас («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 241 -моддаси).


630
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Кредитор шахси билан узвий боғлиқ бўлган талаблар гаров 
нарсаси бўлиши мумкин эмас. масалан, одам соғлиғига зарар 
келтириш оқибатида келиб чиқадиган талаблар, ходимга етказилган 
зарарни қоплаш бўйича талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар 
ҳамда бошқалар гаров нарсаси бўлиши мумкин эмас.
Гаровнинг моҳияти ва шартидан келиб чиққан ҳолда шуни 
таъкидлаш керакки, пуллар ўз-ўзидан гаров нарсаси бўла олмай-
ди, чунки пуллар сотилмайди, гаров эса гаров нарсасининг 
сотилишини ва сотишдан тушган суммадан гаровга қўювчининг 
талаблари қондирилишини талаб қилади. шу билан бирга, омонат 
депозитларида бўлган пул маблағлари бир мунча бошқа вазиятда 
бўлади. Бу ҳолда омонат депозитларида бўлган пул маблағларига 
ҳуқуқларни гаровга қўйиш лозим. шунингдек, валюта бойликлари 
гаров нарсаси бўлиши мумкин, чунки улар банк норматив ҳужжат-
ларига мувофиқ сотилади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish