№5. Асосий воситалар
)
. Номоддий активлар бу
ўзининг хўжалик фаолияти ёки бошқариш учун, шунингдек узоқ
(бир йилдан ортиқроқ) муддатда фойдаланиш учун мўлжалланган,
хўжалик юритувчи субъект томонидан назорат қилинадиган моддий-
ашёвий мазмунга эга бўлмаган объектлардир (НСБУ
№7.
Номоддий
активлар
)
.
Асосий воситаларнинг баланс рўйхатидан чиқарилиши «Асосий
воситаларни баланс рўйхатидан чиқариш тартиби тўғрисида»ги
Низом асосида амалга оширилиши лозим. мазкур Низомнинг
қоидалари барча корхоналарга ва ташкилотларга, уларнинг мулк
шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар (банклардан
ташқари) тааллуқлидир. мазкур Низомнинг 2-бандига мувофиқ,
асосий воситалар, уларнинг тугатилиши, сотилиши, бепул асосда
497
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
топширилиши, устав капиталига улуш сифатида ўтказишда,
молиявий лизинг шартномаси бўйича топширишда, камомад ёки
йўқотиш аниқланишида балансдан чиқарилади. мол-мулкнинг ҳар
бир асос бўйича хисобдан чиқарилиши тартиби, мазкур асослар
ҳусусиятларни инобатга олган ҳолда, Низомда алоҳида тартибга
солинади.
199-модда. мол-мулкни мулкдордан олиб қўйиш
мол-мулкни мулкдордан олиб қўйишга қонунларда назарда
тутилган ҳолларда ва тартибда мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича
ундирув ана шу мол-мулкка қаратилган тақдирда, шунингдек
национализация қилиш, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида йўл
қўйилади.
Агар қонунга асосан шахсга тегишли бўла олмайдиган мол-мулк
унинг мулки бўлиб қолса, ушбу мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи
суд тартибида бекор қилиниб, олиб қўйилган мол-мулкнинг қиймати
шахсга тўланади.
1. мулкдор мажбуриятлари бўйича мол-мулкининг мулкдордан
олиб қўйиш фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган
мажбуриятларни бажармасликнинг оқибатидир.
қарздор деб пул тўлови мажбуриятлари бўйича қарз берувчи-
ларнинг талабларини қондира олмайдиган фуқаро, шу жумладан,
хусусий тадбиркор ёки юридик шахс ҳисобланади. ФКнинг 25-
моддасига мувофиқ, фуқаро ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига
қарашли бўлган бутун мол-мулки билан жавоб беради, қонунга
мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк бундан
мустасно. Юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли
барча мол-мулки билан жавоб беради. Давлат корхонаси ва мулкдор
томонидан молиялаштириладиган муассаса ўз мажбуриятлари бўйича
ФК 72-моддасининг бешинчи қисмида ва 76-моддасининг учинчи
қисмида кўзда тутилган тартибда ва шартларда жавоб берадилар.
Умумий қоидага мувофиқ, мулкдор мажбуриятлари бўйича мол-
мулкка ундириш чорасини қўллаш йўли билан уни олиб қўйиш,
агарда ундириш чораси қўлланилишининг бошқа тартиби қонун
ёки шартномада кўзда тутилган бўлмаса, суд қарори асосида
амалга оширилади. шу билан бирга, ФКнинг баъзи меъёрлари
томонлар учун қарздорнинг мулкига нисбатан ундирувнинг бошқа
тартибининг қўлланилиши тўғрисидаги битимни тузиш имконини
498
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
беради. масалан, ФК 280-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
гаровга олувчи нинг талабани гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк
ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга, агар бу гаров
тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни
гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин
гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал
тартибда тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади.
қарздор мол-мулкига нисбатан ундирув чорасини қўллашда,
суднинг мажбурияти талабнинг асослилигини аниқлаш билан
чекланади. шундан сўнг, тегишли суднинг қарори асосида мол-
мулкни олиб қўйиш амалга оширилади. Суднинг қонуний кучга
кирган қарорига асосан мол-мулкни олиб қўйиш суд томонидан
бериладиган ижро варақларининг асосида амалга оширилади. мол-
мулкка нисбатан ундириш чораси қўлланилишининг тартиби ЎзР
ФПК ва 2001 йил 29 августда қабул қилинган 258-II-сонли «Суд
ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида»ги ЎзР қонуни томонидан тартибга солинади.
«Суд ҳужжатларини ва бошқа органларнинг ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида»ги ЎзР қонунининг 47-моддасига мувофиқ,
қарздорнинг мулкига нисбатан ундириш чорасининг қўлланиши
қарздорнинг мулкини банд солиш (арест қилиш), олиб қўйиш
ва мажбурий сотиш чораларидан иборат. Жисмоний ва юридик
шахслардан ижро ҳужжатлари бўйича ундириш биринчи навбатда
қарздорнинг, сўмларда ва чет эл валютасида қиймати ифодаланган,
шу жумладан банкларда ва бошқа кредит ташкилотларида мавжуд
бўлган пул воситаларига қаратилади. қарздорнинг сўмларда ва
чет эл валютасида қиймати ифодаланган, ҳисоб рақамларида
ва омонатларда мавжуд ёки банкларда ҳамда бошқа кредит
ташкилотларида сақланишда турган пул воситалари тўғрисидаги
ахборотнинг мавжудлигида уларга нисбатан ҳибс (арест) қўлланади.
қарздорнинг бошқа шахсларда бўлган мол-мулкига ундириш
чорасининг қўлланиши, белгиланган тартибда, мазкур мулкнинг
қарздорга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар
мавжудлиги шартида амалга оширилади. қарздорда ундирувчи
талабгорнинг талабларини қондириш учун етарли пул воситалари
мавжуд бўлмаган ҳолатда, ундириш чораси қарздорга тегишли, лекин
қонунга мувофиқ ундириш чораси қўлланиши мумкин бўлмаган мол-
мулкдан ташқари, бошқа барча мол-мулкка қаратилади. қонуннинг
499
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
52-моддасига мувофиқ, жисмоний шахсларга нисбатан ижро ҳужжат-
ларини ижро этишда ундириш чораси, қонун ҳужжатларида кўзда
тутилган бошқа ҳолатлардан ташқари, қарздор оиласининг зарур
турмуш даражасини таъминлайдиган, унинг турар-жой биносига
(уйга), хонадонга, уй жиҳозлари ва асбоб анжомларига, кийим-
кечак ашёларига ва бошқа ашёларга нисбатан қўлланиши мумкин
эмас. қарздор мулкининг у ёки бу ашёларига нисбатан ундириш
чораси қўлланишининг тартиби суд ижрочиси томонидан мазкур
мол-мулкнинг бозори чаққонлигини (ликвидлигини) инобатга олган
ҳолда аниқланади. қарздорнинг мол-мулки бошқа шахслар билан
умумий мулк тарзидаги мол-мулкни ташкил қиладиган ҳолларда,
ундириш чораси, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган
унинг улушига қаратилади.
қарздорнинг мулкини хатлаш, ижро ишининг қўзғатилиши
тўғрисидаги қарорнинг қарздорга топширилган кундан бошлаб бир
ойлик муҳлатдан кечикмаган ҳолда амалга оширилади, қонунда
кўзда тутилган ҳолларда эса уни топшириш билан бир вақтда ижро
этилади. қарздорнинг мулкига арест солиш мол-мулкни хатлашдан,
уни тасарруф этишининг таъқиқланишини эълон қилишдан ва зарур
бўлган ҳолларда мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини чеклашдан, уни
олиб қўйишдан ёки сақлашга топширишдан иборат. Чекланишнинг
турлари, ҳажми ва муддатлари суд ижрочиси томонидан ҳар бир
муайян ҳолатда, мол-мулкнинг хусусиятларини, унинг эгаси ёки
эгаси учун аҳамиятлилигини инобатга олган ҳолда аниқланади
(қонуннинг 53-моддаси).
хатланган мол-мулкнинг баҳоланиши суд ижрочиси томонидан
ижро кунига ҳаракатда бўлган нарх-наволар бўйича, хатланишдан
ўтадиган мол-мулк турларининг бозор талаби ва таклифи
маълумотларини мужассамлаган бозор конъюнктураси ҳолати
тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. Зарурият
туғилган ҳолда суд ижрочиси мол-мулкнинг қийматини аниқлаш
учун мутахассисни жалб қилиши керак (қонуннинг 54-моддаси
1-қисми).
қарздорнинг арест солинган мол-мулкининг сотилиши, қонун
бўйича муомаладан чиқарилган мол-мулкдан ташқари, ҳибснинг
асосларидан ва мулк турларидан қатъий назар, агарда қонунда
бошқача белгиланмаган бўлса, арест солинган кунидан бошлаб икки
ой давомида амалга оширилади. қарздор мулкининг сотилиши,
500
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
кўчмас мулкдан ташқари, шартнома-комиссион асосларда ёки ким
ошди савдоси шартлари асосида амалга оширилади. қарздорнинг
кўчмас мулкини сотиш ихтисослаштирилган ташкилотлар
томонидан, қонунчиликда кўзда тутилган тартибда ким ошди
савдоси ўтказиш йўли билан (қонуннинг 56-моддаси) амалга
оширилади.
Ундириш чораси қаратилган мол-мулкка мулкдорнинг мулк
ҳуқуқи, мазкур мулк ўтадиган бошқа шахсда олиб қўйилмаган
мол-мулкка мулк ҳуқуқи пайдо бўлиши пайтидан бошлаб, бекор
қилинади. Бунгача собиқ мулкдорда мулкдан барча тушумларга
мавжуд ҳуқуқлари сақланади, шунингдек мулкнинг сақланиши ва
унинг тасодифан нобуд бўлиш ёки зарарланиш хавфи ҳам унинг
зиммасида бўлади.
2. Национализация, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида
мол-мулкни мулкдордан олиб қўйиш ҳақида 202–204-моддаларига
келтирилган шарҳда қаранг.
3. Фуқаролик қонун ҳужжатларида, давлат ва ижтимоий хавфсиз-
лигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини ва
давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадларида,
баъзи ашёларнинг муомаласи чекланади ёки умуман таъқиқланади.
Амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича, муомаладан чиқарилган
ашёлар фуқаролик-ҳуқуқий битимларнинг ашёлари бўлиши мумкин
эмас ва мулк ҳуқуқи асосида давлатга тегишли бўлади. Ўзбекистон
Республикаси Олий мажлисининг 1995 йил 31 августдаги «Айрим
корхоналарнинг ва мол-мулкнинг давлат тасарруфидан чиқари-
лиши ва хусусийлаштирилишининг баъзи масалалари тўғрисида»ги
қарорида давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган, хусусий-
лаштирилмайдиган ва сотиб олинмайдиган корхоналар ҳамда мулк
турлари ва гуруҳларининг рўйхати келтирилган. Фуқароларнинг ва
юридик шахсларнинг мол-мулки таркибига муомалада чекланган
ашёларни сотиб олиш учун давлат ҳокимияти махсус органларининг
рухсати талаб этилади. Рухсатномани бериш учун фуқаролар
ва юридик шахслар томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга
ошириладиган фаолиятнинг маълум тури асос бўлади. муомалада
чекланган ашёларнинг рўйхати қонунчилик томонидан белгиланади.
маълум ашёвий-ҳуқуқий оқибатлар ҳуқуқий режимининг
ўзгариши боис, муомалада чекланмаган ашёлар чекланган ёки
муомаладан чиқарилган ашёлар тоифасига ўтиши ва фуқароларга
501
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
ҳамда жисмоний шахсларга тегишли бўлиши мумкин бўлмаслиги
ҳоллар вужудга келади. шарҳланадиган модданинг иккинчи
қисмида шундай ашёвий-ҳуқуқий оқбатларнинг содир бўлиши
кўзда тутилган. Уларга мувофиқ, шахснинг мол-мулки таркибида,
қонунга мувофиқ унга тегишли бўлиши мумкин бўлмаган мол-
мулк пайдо бўлиши ҳолларида, мазкур мол-мулкка мавжуд мулк
ҳуқуқи суд тартибида бекор қилинади ва ундан олиб қўйилган
мол-мулкнинг қиймати тўланиши орқали қопланади. моддада мол-
мулкни мулкдордан суд тартибида олиб қўйиш талабини қўйиши
мумкин бўлган субъект кўрсатилмаганлигини таъкидлаш лозим.
Эҳтимол, мазкур ашёларнинг ҳуқуқий режимини аниқлайдиган
ва уларнинг муомаласини тартибга соладиган давлат органлари
мулкдорга қарашли бўлиши мумкин бўлмаган мол-мулкнинг ундан
олиб қўйилиши талабини кўрсатишга ваколатлангандирлар. Собиқ
мулкдор олиб қўйилган мулкнинг қийматининг қопланишини талаб
қилишга ҳақлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |