169-модда. мулк ҳуқуқининг объектлари
Ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, шу
жумладан бинолар, хонадонлар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё
ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек
ақлий мулк объектлари мулк бўлиши мумкин.
1. шарҳланаётган моддада мулк ҳуқуқи объектларининг етарли
даражада кенг рўйхати келтирилган. мулк ҳуқуқи фуқаролик
ҳуқуқларнинг бир тури бўлгани сабабли, мулк ҳуқуқининг
объектлари ҳам фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари доирасига
киритилади.
Таъкидлаш лозимки, амалдаги фуқаролик қонунчилиги томони-
дан ашё тушунчаси ва белгилари таърифланмаган. моддий объект-
ларни ашёлар сифатида таснифлаш учун, улар бир нечта белгиларга,
яъни ашёларнинг моддий олам жисмлари сифатида жисмоний
мавжудлигини англаб етишга асос бўлган моддийлик белгисига;
одам томонидан ашёга эга бўлиш имконияти билан таърифланадиган
имкониятлилик белгиси; ашёнинг одам муайян эҳтиёжларини
қондира олиш хусусияти – фойдалилик белгисига жавоб бериши
керак. Демак, ашёлар одамларнинг эгалик қилиш учун имкониятли
бўлган, жисмоний шаклда ифодаланган ва унинг муайян эҳтиёж-
ларини қондира оладиган моддий олам жисмларидир.
мулк ҳуқуқининг объекти бўлиб ашёларнинг барчаси эмас, балки
хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёлар ҳисобланади.
хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёларга, фақат
уларга хос бўлган ҳамда уларни шунга ўхшаш ашёларнинг ичидан
ажратишга имкон берувчи сифат, хоссаларга эга бўлган ашёлар
415
13-боб. Умумий қоидалар
киради. хусусийлик белгилар бўйича ашёларни қуйидагиларга бўлиш
мумкин: маълум даражада ягона, ноёб ашёлар; шунга ўхшашлардан
махсус аломатлари билан фарқ қилувчи ашёлар; танлаш ёки саралаш
жараёнида алоҳидалашган ашёлар. хусусий аломатли ашёлар, одатда,
юридик жиҳатдан алмаштириб бўлмайдиган ашёлар бўлиб, уларнинг
нобуд бўлиши қарздорни бу ашёларни топшириш мажбуриятидан
озод қилади.
Ушбу нуқтаи назардан, ҳаво бўшлиғи мулк ҳуқуқи объектлари
доирасига киритган қонун чиқарувчининг фикри асоссиздек
кўринади. мазкур объект юқорида кўрсатилган, мулк ҳуқуқининг
объектлари сифатида ашёларга қўйиладиган талабларга жавоб
бермайди. Ҳаво бўшлиғи, фуқаролик эмас, балки халқаро ва
конституцион ҳуқуқ категориясидир, чунки ҳаво бўшлиғига нисбатан
давлат суверенитети амал қилади. Ўзбекистон Республикасининг
ҳаво бўшлиғи Ўзбекистон давлати ҳудудининг ажралмас қисмидир.
Ҳаво бўшлиғига нисбатан мулк ҳуқуқи ҳақида эмас, балки
давлатнинг мутлоқ ҳуқуқи ҳақида сўз юритиш ўринлидир.
Фуқаролик кодексидан фарқли ўлароқ, ЎзР Ҳаво кодекси ҳаво
бўшлиғининг ҳуқуқий режимини айни шу аснода белгилайди.
масалан, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 1-моддаси
бўйича, Республиканинг қуруқликдаги ерлари ва сув ҳавзалари
устидаги самовий ҳудудига Ўзбекистон Республикаси тўла ва танҳо
эгалик қилади.
худди шундай тарзда, мулк ҳуқуқининг объектларига «интеллек-
туал мулк» объектларини ҳам киритиб бўлмайди. Интеллектуал
мулк – ижодий фаолиятининг натижалари ва индивидуаллаштириш
воситаларига бўлган мутлоқ ҳуқуқларнинг мажмуини англатувчи
умумлаштирувчи тушунчадир. У адабий, бадиий ва илмий асар-
ларга, артистларнинг ижрочилик фаолиятига, овоз ёзувлари,
радио ва телевизион кўрсатувлар, ихтиролар, саноат намуналари,
товар белгилари, фирма номлари ва ҳоказоларга тааллуқли бўлган
ҳуқуқларни ўз ичига олади. Юридик шахслар ва фуқаролар
ақлий фаолиятнинг натижалари ва индивидуаллаштириш восита-
лари – номоддийдир.
Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мулкнинг ашёвий-ҳу-
қуқий режими эмас, балки мутлоқ ҳуқуқлар режими қўлла-
нилиши керак. Интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ
ҳуқуқлар – ақлий фаолият натижаларини, уларнинг номоддий
416
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
табиатини ҳисобга олган ҳолда, ҳар қандай усул ва ҳар қандай
шаклда фойдаланиш ва тасарруф қилишнинг қонун томонидан
кафолатланган юридик имкониятидир. шу билан бир қаторда,
интеллектуал мулк объектига бўлган мутлоқ ҳуқуқни ҳамда ақлий
фаолият натижаси мужассам бўлган объектга (моддий ашё) эгалик
ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни фарқлаш лозим. Ушбу ҳолда,
фақат моддий ашё мулк ҳуқуқининг объекти ҳисобланади. моддий
ашё мулкдорнинг ўзгариши, интеллектуал мулк объектига мутлоқ
ҳуқуқлар ўзгаришига олиб келмайди.
3. мулк ҳуқуқи объектларининг ҳуқуқий режими бир хил
бўлмайди. мазкур моддада келтирилган барча объектлар ҳам
мулк ҳуқуқининг барча субъектларига тегишли бўлиши мумкин
эмас. масалан. ФК 214-моддаси бўйича, ер, ер ости бойликлари,
сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар
республика мулки эканлиги белгиланган. мазкур объектлар қонун
ҳужжатларида ўрнатилган тартибда, фуқаролар ва юридик шахсларга
фойдаланиш ва эгалик қилиш учун, баъзида эса мулк сифатида
тақдим қилиниши мумкин. масалан, юридик шахслар доимий эгалик
қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш,
ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи асосида ер майдонларига эга
бўлишлари мумкин; жисмоний шахслар мерос қилиб қолдириладиган
умрбод эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча)
фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи асосида ер майдонларига
эга бўлишлари мумкин (ЕК 17-моддаси).
4. қимматли қоғозлар ҳам мулк ҳуқуқининг объектлари сифатида
ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. ЎзР «қимматли
қоғозлар бозори тўғрисидаги» қонуннинг 3-моддасига мувофиқ,
қимматли қоғозлар-ҳужжатлар бўлиб, улар бу ҳужжатларни чиқарган
юридик шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни
ёки қарз муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ёки фоизлар
тарзида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган
ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш имкониятини назарда тутади.
қимматли қоғозларнинг асосий хусусияти, улар да ифодаланган
ҳуқуқларнинг уларнинг ҳужжатли шакли билан чамбарчас
боғлиқлигидан иборат, яъни қимматли қоғозга бирик тирилган талаб
қилиш ҳуқуқи қимматли қоғознинг ўзи билан чам барчас боғланган.
Ушбу боғлиқлик ҳуқуқнинг ўтказилишида қимматли қоғозга бўлган
ҳуқуқнинг ҳам ўтказилишини тақозо этади.
417
13-боб. Умумий қоидалар
қимматли қоғозларнинг фақат ҳужжатли шаклга ва хусусий
белгиларга эга бўлган турларигина мулк ҳуқуқи объектлари бўлиб
ҳисобланади. шу билан бирга таъкидлаш лозимки, мулк ҳуқуқининг
объектлари бўлиб, қимматли қоғозлар билан тасдиқланган мулкий
ҳуқуқлар эмас, балки қимматли қоғознинг ўзи ҳисобланади. Бу
нуқтаи назардан, ҳужжатсиз қимматли қоғозлар мулк ҳуқуқининг
объектлари бўлиб ҳисобланмайди. Ушбу ҳолатларни ҳисобга олган
ҳолда, ЎзР «қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги» қонуннинг
32-моддасида, қонун чиқарувчи ҳужжатсиз қимматли қоғозларнинг
сотиб олувчига ўтказилиши хусусида «ҳужжатсиз қимматли қоғозга
бўлган ҳуқуқлар» атамасини, ҳужжатли қимматли қоғозларнинг
ўтказилиши хусусида эса «мулк ҳуқуқи» атамасини қўллайди.
Эгасининг номи ёзилган ҳужжатли қимматли қоғозга бўлган
мулк ҳуқуқи олувчига қимматли қоғоз бланкасига белгиланган
тартибда тегишли ёзув киритилган пайтдан эътиборан ўтади.
Тақдим этувчига тегишли ҳужжатли қимматли қоғозга бўлган мулк
ҳуқуқи олувчига қимматли қоғоз бланкаси берилган пайтда, қимматли
қоғоз бланкасини сақлаш ва унга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш
депозитида амалга оширилган ҳолда эса олувчининг депо ҳисобварағи
бўйича кирим ёзуви амалга оширилган пайтда ўтади.
5. Пуллар, фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари сифатида,
уларнинг ҳам ашё, ҳам ҳуқуқ сифатида намоён бўлиш хусусиятидан
иборат бўлган, икки тарафлама табиатга эга. маълумки, пуллар
фуқаролик муомаласида икки шаклда – нақд ва нақдсиз кўринишда
мужассам бўладилар. Нақд пулларга нисбатан субъектлар ашёвий
ҳуқуқларга эга, нақдсиз пулларга нисбатан эса мажбурият ҳуқуқ-
ларига эга.
Нақд пуллар турга хос, алмаштириб бўладиган ва истеъмол
қилинадиган ашёларидир. Турга хос белгига эга ашёлар сифатида
нақд пулларга нисбатан мулк ҳуқуқи ёки ўзгача ашёвий ҳуқуқ,
уларнинг алоҳидалаштирилган пайтдан бошлаб, яъни тегишли соҳиб
эгалигига ўтиши билан вужудга келади.
Нақдсиз пуллар ашёлар эмас, балки талаб қилиш ҳуқуқларидир.
масалан, банк ҳисобварағи шартномаси бўйича, банкда бўлган
нақдсиз пул маблағлари эгасининг мулки бўлиб ҳисобланмайди,
балки унинг банкдан талаб қилиш мажбурият ҳуқуқини ифодалайди.
6. Корхона мулк ҳуқуқининг ўзига хос объектидир. ФКда
«корхона» атамаси икки маънода қўлланилади – фуқаролик ҳуқуқи-
418
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
нинг субъекти сифатида (унитар корхоналар, давлат корхоналари)
ва кўчмас мулкнинг алоҳида тури сифатидаги корхона сингари.
Фақат кўчмас мулкнинг алоҳида тури сифатидаги корхона мулк
ҳуқуқининг объекти бўлиши мумкин.
Корхона, тадбиркорлик фаолиятини бевосита амалга ошириш
учун мўлжалланган мулк мажмуи сифатида кўрилади. ЎзР ФК 85-
моддасига мувофиқ, мулкий мажмуа бўлган корхона таркибига
унинг фаолияти учун мўлжалланган ҳамма мулк турлари, шу
жумладан, ер майдонлари, бинолар, иншоотлар, ускуна, инвентар,
хом ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар, шунингдек,
корхонани, унинг маҳсулоти, ишлари ва хизматларини акс эттирувчи
хусусий аломатларга (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш
белгилари) бўлган ҳуқуқлар ва бошқа мутлоқ ҳуқуқлар, агар қонун
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, киради
(бу ҳақда батафсил ФК 85-моддасига берилган шарҳларга қаранг).
Умумий қоидага кўра, мулк ҳуқуқининг объекти сифатида
корхонани унинг эгаси тасарруф қилади. Корхона мулк ҳуқуқининг
объекти сифатида фақатгина давлатга эмас, балки фуқароларга
(жисмоний шахсларга ва юридик шахс ташкил қилмасдан
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорларга) ҳамда
тижоратчи ва нотижорат юридик шахсларга ҳам тегишли бўлиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |