13
муносабатлардан маълум фарқли хусусиятларга эга.
Атрибутив, релятив, объектли ва бошқа мазмуний муносабатлар
гапнинг синтактик
тузилиши орқали ифодаланадиган диктум (гфопозиция)нинг икки бирлиги ўртасидаги
муносабат бўлса, иккинчи типдаги муносабат гапнинг синтактик тузилиши орцали
ифодаланган диктум билан сўзловчи ўртасидаги муносабат, бошқача айтгақда, диктум ва
моддо муносабатидир.
Биринчи типдаги муносабат объектив муносабат бўлса, иккинчи
типдаги муносабат
субъектив муносабатдир. Виринчи типдаги муносабат гап (жумла) диктумига кирса,
иккинчи типи модусига оид бўлади.
Биринчи типдаги муносабат ўзининг шаклий боғловчи воситаларига ва боғланиш
усулига (мослашув, бошқарув, битишув) эга бўлса, иккинчи. тури бундай хусусиятга эга
эмас.
Иккинчи типдаги муносабатни гап (жумла) диктумига қандай маъно юклашига кўра
икки турга ажратиш мумкин:
а) вокатив муносабат: ундалма орқали ифодаланган продметнинг (тингловчининг)
гап (жумла) орқали ифодаланган диктум билан муносабати;
б) модал муносабат: гап (жумла) орқали ифодаланган диктум билан сўзловчининг
муносабати.
ТОБЕЛИКНИНГ ЙЎНАЛИШИГА КЎРА СИНТАКТИК
АЛОҚА ТУРЛАРИ
Синтактик алоқа йўналишига кўра иккига бўлинади: а) икки томонлама алоқа
(координация), б) бир томонлама алоқа (субординация).
ИККИ ТОМОНЛАМА АЛОҚА (КООРДИНАЦИЯ)
Икки томонлама алоқада икки синтактик шакл ўзаро икки томонлама — ҳам чапдан
ўнгга қараб, ҳам ўнгдан чапга қараб боғланади. Ҳар икки синтактик шакл боғвчи
восита олади. Бундай алодада синтактик шаклнинг бирнни ҳоким, иккинчисини тобе деб
бўлмайди. Тобела-нишнинг бир йўналишида ҳоким қисм, бошқа йўналишида тобе
вазиятни эгаллайди. Масалан, менгшг қаламим
типидаги каратқич ва қаралмиш алоқасида
қаратувчи қаратқич келишиги, каралмиш эса қаратувчининг шаклига мувофиқ равпшда
I шахс эгалик кўшимчасини олиб, Узаро боғланади. Бундай боғланишда, бир томондан,
қаратувчи қаралмишнинг ўзига мос эгалик
шаклларидан бирида келишини, иккинчи
томондан, қаратувчини қаратқич келипшгида келишини талаб қилади. Ана шу
хусусиягларини ҳисобга олиб, айрим муаллифлар бундай алоқани тенг алоқадан ҳам,
тобе алоқадан ҳам фарқлаган ҳолда алоҳида алоқа тури сифатида ажратшнни маъ-қул
кўрадилар
1
. Синтактик алоқанинг бу тури учун турли
хил терминларни тавсия
қиладилар: тобедош алоқа
2
, муносабатдорлашиш
3
в бошқалар.
Дарҳақиқат, қаратувчи — қаралмиш алокаси тобеланишнинг бир томонлама
йўналишига асосланган тобе алоқа|дан — субординациядан тубдан фарқ қилади.
Шунинг учун бундай алоқани тобе алоқадан фарқлаб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Биз
бу алоқани мувофиқлашув (координация) термини билан номлашни маъқул кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: