140
·
хизмат
кўрсатувчи
ходимлар (инструкторлар,
экскурсиячилар ва ҳ.к.)нинг касбий тайёргарлиги даражаси;
· маълум турга ва мураккаблик тоифасига мансуб маршрут
бўйлаб ҳаракатланишга туристларни тайёрлаш (йўл-йўриқ
кўрсатиш, жиҳозлаш ва ҳ.к.);
· ахборот билан таъминлаш (гидрометеорологик прогнозлар,
туристик маршрутлар трассаларини тамғалаш) билан боғлиқ.
Туристик корхона туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш
бўйича норматив ҳужжатлар тўпламига эга бўлиши ва ўз
фаолиятида уларга амал қилиши лозим. Бу унга туристларга хизмат
кўрсатиш билан боғлиқ кўпгина жиддий муаммоларни ҳал қилиш
имконини беради.
Туристик меҳмонхоналар, базалар ва кемпингларда яшаш
хавфсизлиги:
· туристларга хизмат кўрсатиш объектларини лойиҳалаш ва
қуриш чоғида қурилиш нормалари ва қоидаларининг
талабларига;
· бинолар, иншоотлар ва қурилмалардан техник фойдаланиш
хавфсизлигининг норматив ҳужжатлар билан белгиланган
талабларига риоя этиш;
· амалдаги нормативларга мувофиқ техник жиҳозлаш;
· туристларнинг шахсий хавфсизлигини ва уларнинг мол-
мулки асралишини кафолатловчи чора-тадбирларни амалга
ошириш йўли билан таъминланади.
Бундан ташқари, туристларнинг ҳаёти ва соғлиғини таъминлаш
мақсадида, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, транспортда ташиш
ва тайёрлаш бўйича норматив ҳужжатларда
белгиланган талабларга
риоя этилиши лозим. Айрим маълумотларга қараганда, дунё бўйича
барча туристларнинг ўрта ҳисобда 3% га яқини озиқ-овқатдан
заҳарланиш оқибатида саёҳатни давом эттиришдан воз кечишга
мажбур бўлади.
Экскурсия, сафарлар ва саёҳатлар вақтида туристларни
транспортда ташиш муайян транспорт турларида (автомобиль,
темир йўл, ҳаво, сув ва бошқа транспорт воситаларида)
йўловчиларга хизмат кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга
оширилади. Дунё миқёсида транспортда қайд этиладиган бахтсиз
ҳодисаларнинг ўттиз мингтадан ортиғи чет эллик туристлар
объектдан объектга кетаётган пайтда содир бўлади. Бундай
141
ҳодисалар жумласига авиаҳалокатлар, темир йўл
транспортининг
ағдарилиши, автоҳалокатлар (улар айниқса кўп учрайди) киради.
Туристларга хизмат кўрсатишда қўлланиладиган туристик
анжомлар амалдаги норматив ҳужжатларнинг талабларига жавоб
бериши керак. Эскирган анжомлардан фойдаланиш туристларнинг
шикастланишига, баъзан ҳатто ўлимига ҳам сабаб бўлади.
Ҳар бир туристик корхонада фавқулодда вазиятлар (табиий
офатлар, ёнғинлар ва ҳ.к.) вақтида ходимларнинг ҳаракатлари
режаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши шарт. Мазкур
режаларда қутқариш ишларида қатнашувчи маҳаллий бошқарув
органлари билан ўзаро алоқа тартиби назарда тутилади. Туристик
корхона раҳбари фавқулодда вазиятлар чоғида ҳаракат қилишга
ходимларнинг тайёрлиги учун жавобгар бўлади. Шу боис туристик
фирма Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирлик бўлимлари,
қутқариш ва тиббиёт хизматлари, ҳуқуқий тарғибот органлари
билан мунтазам алоқа қилиб туриши керак.
Бундан ташқари, туристик корхоналар ҳар
бир муайян
хизматнинг хавф-хатарли жиҳатлари ва уларнинг олдини олиш
чоралари
билан
туристларни
таништиришлари
шарт.
Туристларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш учун зарур ахборот
уларга олдиндан, дам олиш бошлангунга қадар ҳамда хизмат
кўрсатиш жараёнида берилиши лозим. Туристик трассадаги табиий
қийинчиликларни, туристнинг зарур жисмоний тайёргарлиги
даражасини, шахсий анжомларнинг хусусиятларини тавсифловчи
маълумотлар реклама-ахборот материалларида ҳамда туристик
йўлланмага илова қилинган ахборот варағининг матнида
ифодаланган бўлиши керак.
Туристик хизматларга қўйилган талабларнинг бажарилиши
устидан назорат давлат бошқарув органлари томонидан уларнинг
ваколатлари доирасида амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ,
кўпинча турли усуллардан фойдаланиш, хусусан:
· визуал назорат усулидан фойдаланиш (объектни – унинг
интерьери, ускуналари, анжомлари ва шу кабиларни кўздан
кечириш) орқали;
· аналитик назорат усулидан фойдаланиш (ҳужжатларни –
бракераж
дафтарлари, ходимларнинг
санитария
дафтарчалари ва бошқа ҳужжатларни таҳлилдан ўтказиш)
орқали;
142
· тиббий назорат усулидан фойдаланиш (ходимларни тиббик
кўрикдан ўтказиш, санитария-эпидемиология анализлари
ўтказиш) орқали;
· инструментал назорат усулидан фойдаланиш (сувнинг,
ҳавонинг сифатини аниқлаш, ускуналарнинг техник ҳолати
ва иш режимини текшириш) орқали;
· социологик назорат усулидан фойдаланиш (туристлар ва
хизмат кўрсатувчи ходимлар ўртасида сўров ўтказиш)
орқали амалга оширилади.
Назорат
мавсум бошида, туристик корхона ва трассанинг
фойдаланишга тайёрлигини текшириш чоғида, шунингдек жорий
текширувлар
жараёнида
амалга
оширилади. Туристлар
хавфсизлигини таъминлашнинг жорий текширувлари бинолар,
иншоотлар, транспорт воситалари, ускуналар, асбоб-анжомларни
техник кўрикдан (синовдан) ўтказиш, овқат тайёрлаш, озиқ-овқат
маҳсулотларини сақлаш ва транспортда
ташиш шарт-шароитлари
ва муддатларини текшириш, сафарга чиқишга туристларнинг
тайёрлигини текшириш режалари ва графикларига мувофиқ
ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: