44
·
мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги.
Шуни таъкидлаш лозимки, сиёсий барқарорлик омили
туроператор томонидан ўзининг стратегиясини ишлаб чиқишда
муҳим ҳисобланади. Бизга Грециядаги курд воқеалари, Мисрдаги
террористик портлашлар билан боғлиқ
талабнинг кескин пасайиш
ҳоллари
маълум. Ушбу
йўналишларга
ихтисослашган
туроператорлар катта йўқотишларни бошдан кечирдилар. Аммо
шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ушбу худудларда вазият барқарор
бўлиши билан туристлар оқими яна қайтади. Берлиндаги халқаро
туризм биржасида қайд этилганидек турист хавф-хатарни
унитишга мойил. У сиёсий барқарорлик рўй берган мамлакатларда
вазият яхшиланиши билан ўша ерга яна ошиқади, айниқса, иссиқ
иқлимли худудлар ва арзон нархлар ҳақида бўлса.
Турпакет нархи. Турпакетнинг муваффаққиятига
таъсир
этувчи энг муҳим омил бу – нархдир. Нархлаштиришда
бошқаларникига ўхшамаган, алоҳида ҳусусиятли турпакетга эга
бўлган туроператорлар кўпроқ эркинликка эгадир. Улар нархни
асосан хизматларни сотиб олиш ва бошқа ҳаражатлар, шунингдек
даромаднинг
маълум
фоизини
киритишга
асосланиб
белгилайдилар. Оммавий бозор туроператорлари асосан рақиблар
нархига асосланиб нарх белгилашади, айниқса турпакетларга талаб
пасайганда (ўлик мавсумда). Турпакет нархини аниқлашда
туроператорлар бозор етакчилари нархларига амал қилишади.
Йирик туроператорлар ҳаражатларни камайтиришади ва шу билан
рақибларининг нархлаштиришда омадга эришишларига йўл
қўйилмайди. Энг кўп қўлланиладиган нархлаштириш усулларидан
бири бу ҳаражатларга
асосланган нархлардир, яъни маҳсулот
таннархи ҳисобланади ва даромаднинг маълум фоизи қўшилади.
Тур пакет нархига кирувчи даромад фоизи қўшимча
ҳаражатларни қоплаш, фондларга ажратмалар, маош ва соф
даромадни ҳисоблаш орқали аниқланади ва 15 % дан 30% гача
бўлади. Туризмда
нархларни
ҳисоблашнинг
ўзига
хос
хусусиятларини унутмаслик лозим. Масалан,
агар мавсумий
дастурда узоқ-вақтли чартер рейсларининг (сериясининг) кетма-
кетилиги, жойлаштиришнинг “back to back” тамойили
қўлланилаётган бўлса, ҳаражатлар мавсум боши ва охиридаги битта
бўш рейс маълум самалётдаги жўнатишлар сони ва ўринлар
сонини ҳисоблаш орқали аниқланди. Улар киришлар сонига
бўлинади ва бу турпакет нархига
киритувчи битта учишнинг
45
нархидир. Аммо туроператорлар нархларни ҳисоблашнинг
ҳаражатлар усулини қўллашда маркетинг маълумотларини қўллаш
билан бирга ўрта бозор нархларини ҳам инобатга олишади.
Туризмда нархлар ҳаражатлар ва даромадлар нотекис
тақсимланган вақтда бозордаги талабнинг тебранишини
ифодалайди. “Ўлик мавсум”да нархлар пасаяди ва мавсумда улар
қайта тикланади (даромад эвазига). Нархлаштириш
стратегияси
ривожланиш босқичида бу айнан турпакетлар учун хосдир.
Турпакетлар нархи нафақат туристик бозорнинг ҳолати,
рақобатчиларнинг нархига балки бошқа турлар нархига ҳам
боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: