Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Пакет тур (турпакет) – истеъмолчиларга гуруҳли ёки 
индивидуал вариантлар бўйича тақдим этиладиган хизматлар 
комплекси 
Турпакетни ташкиллаштиришга таъсир этувчи омиллар: 
· 
берилган саёҳатга талаб мавжудлиги; 
· 
хизматлар, инфратузилма, моддий базанинг мавжудлиги; 
· 
авикомпаниялар ва бошқа транспорт компаниялари билан 
муносабати; 
· 
жўнатувчи ва қабул қилувчи мамлакатлар ўртасидаги
муносабатлар; 
· 
ҳамкор туристик ташкилотлар билан муносабат; 
· 
ташланган мамлакатда туризмнинг ривожланиш даражаси; 


44 
· 
мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги. 
Шуни таъкидлаш лозимки, сиёсий барқарорлик омили 
туроператор томонидан ўзининг стратегиясини ишлаб чиқишда 
муҳим ҳисобланади. Бизга Грециядаги курд воқеалари, Мисрдаги 
террористик портлашлар билан боғлиқ талабнинг кескин пасайиш 
ҳоллари 
маълум. Ушбу 
йўналишларга 
ихтисослашган 
туроператорлар катта йўқотишларни бошдан кечирдилар. Аммо 
шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ушбу худудларда вазият барқарор 
бўлиши билан туристлар оқими яна қайтади. Берлиндаги халқаро 
туризм биржасида қайд этилганидек турист хавф-хатарни 
унитишга мойил. У сиёсий барқарорлик рўй берган мамлакатларда 
вазият яхшиланиши билан ўша ерга яна ошиқади, айниқса, иссиқ 
иқлимли худудлар ва арзон нархлар ҳақида бўлса.
Турпакет нархи. Турпакетнинг муваффаққиятига таъсир 
этувчи энг муҳим омил бу – нархдир. Нархлаштиришда 
бошқаларникига ўхшамаган, алоҳида ҳусусиятли турпакетга эга 
бўлган туроператорлар кўпроқ эркинликка эгадир. Улар нархни 
асосан хизматларни сотиб олиш ва бошқа ҳаражатлар, шунингдек 
даромаднинг 
маълум фоизини 
киритишга 
асосланиб
белгилайдилар. Оммавий бозор туроператорлари асосан рақиблар 
нархига асосланиб нарх белгилашади, айниқса турпакетларга талаб 
пасайганда (ўлик мавсумда). Турпакет нархини аниқлашда 
туроператорлар бозор етакчилари нархларига амал қилишади. 
Йирик туроператорлар ҳаражатларни камайтиришади ва шу билан
рақибларининг нархлаштиришда омадга эришишларига йўл 
қўйилмайди. Энг кўп қўлланиладиган нархлаштириш усулларидан 
бири бу ҳаражатларга асосланган нархлардир, яъни маҳсулот 
таннархи ҳисобланади ва даромаднинг маълум фоизи қўшилади. 
Тур пакет нархига кирувчи даромад фоизи қўшимча
ҳаражатларни қоплаш, фондларга ажратмалар, маош ва соф 
даромадни ҳисоблаш орқали аниқланади ва 15 % дан 30% гача
бўлади. Туризмда 
нархларни 
ҳисоблашнинг 
ўзига 
хос 
хусусиятларини унутмаслик лозим. Масалан, агар мавсумий 
дастурда узоқ-вақтли чартер рейсларининг (сериясининг) кетма-
кетилиги, жойлаштиришнинг “back to back” тамойили
қўлланилаётган бўлса, ҳаражатлар мавсум боши ва охиридаги битта
бўш рейс маълум самалётдаги жўнатишлар сони ва ўринлар 
сонини ҳисоблаш орқали аниқланди. Улар киришлар сонига 
бўлинади ва бу турпакет нархига киритувчи битта учишнинг 


45 
нархидир. Аммо туроператорлар нархларни ҳисоблашнинг 
ҳаражатлар усулини қўллашда маркетинг маълумотларини қўллаш 
билан бирга ўрта бозор нархларини ҳам инобатга олишади. 
Туризмда нархлар ҳаражатлар ва даромадлар нотекис 
тақсимланган вақтда бозордаги талабнинг тебранишини 
ифодалайди. “Ўлик мавсум”да нархлар пасаяди ва мавсумда улар 
қайта тикланади (даромад эвазига). Нархлаштириш стратегияси 
ривожланиш босқичида бу айнан турпакетлар учун хосдир. 
Турпакетлар нархи нафақат туристик бозорнинг ҳолати, 
рақобатчиларнинг нархига балки бошқа турлар нархига ҳам 
боғлиқ бўлади. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish