3.2.Туризм бозорига таъсир килувчи асосий омиллар.
Туризм бозорига ва туризм талабига бир қанча омллар таъсир
қилида. Туризм талабига бошқа товар ва хизматлар каби аҳолининг
олдиган даромади ва уларнинг саёҳат учун ишлатилиши таъсир
килади.
Туризм иқтисоднинг бир тармоғи сифатида икки ҳолатда
барқарор бўлади, яъни фукароларнинг бўш вақтлари ва етарли
даромадларининг борлиги билан. Шу сабабли туризмда юқори
савияда туризмга бўлган талабни шакллантириш учун, аҳолининг
31
бўш вақтини ва даромадини ошириш йўлларини амалга ошириш
керак. Туризмга бўлган талабни оширувчи асосий объектив омил
бўлиб, ахолининг бўш вақти тендецияси ҳисобланади.
Аҳолининг баъзи эҳтиёжлари қондирилмагунча, туризм
оммавий аҳамият касб этмайди. Туризм бозорини таҳлил қилишда
туризм бозорига таъсир килувчи асосий омиллар, яъни
истеъмолчиларнинг ижтимоий –демографик ва психологик ҳатти-
ҳаракатларини кўриб чиқамиз.
Бу ерда асосий омил бўлиб, аҳолининг жойлашиши
структураси, аҳолининг
даромадлар
даражаси, таълим,
машғулотлар тури, аниқ бир ирқга мансублиги, жинси, вақти, ҳаёт
тарзи ва х.к.
Аҳолининг структураси – Ўзбекистон кўп миллатли
республика. Бу ерда юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари
яшайди. Аҳолининг асосий қисми ўзбеклардан иборат бўлиб,
уларнинг салмоғи мўттасил ортиб бормоқда. Европалик аҳолининг
салмоғи камаймоқда, бунинг сабаби туб аҳоли билан европалик
аҳолининг туғилиш даражасидаги катта тафовўтдир. Республика
аҳолисининг юқори суръатлар билан ўсиши истиқболда ҳам
кўтилади.
Ҳозирда туризм ривожланишининг келажагини аҳоли
структурасининг ўзгариши белгилайди. Шу туфайли Ўзбекистонда
туризмни ривожлантиришга барча асослар мавжудлиги кўриниб
турибди.
Ахолининг туғилиш коэффициенти пастлиги ва ўлим
коэффициентининг юкорилиги, мамлакат аҳолиси кам саёҳат
қилади деган хулосага олиб келмайди, лекин бу аҳоли
структурасига тегишли ўзгартириш киритади, буни туризм
ривожланишида ҳисобга олиш керак.
Ёш. Аҳоли структурасида ёшининг ўзгариши барибир
бизнеснинг
барча
соҳаларига
таъсир
килади. Туризм
ривожланишини башорат қилишда, мамлакат ахолисининг ёш
буйича таркибини ўрганиш ва туризм бозорига таъсирини аниқлаш
муҳим аҳамият касб тади.
Ғарб кузатувчилари туризм бозорига таъсир қилувчи қуйидаги
ёш буйича сегментларни ажратадилар.
Болалар. Болалар туғилишининг ортиши туризм учун унча
яхши эмас. Сабаби ёш болалари ва чақалоқлари бор оилалар
саёҳатдан кўра уйда ўтиришни афзал кўрадилар. Бундан ташкари
32
бундай оилаларда саёҳат учун ишлатилиши мумкин бўлган
даромаднинг бир кисми ёш болалар ва чақалокқларга ишлатилади.
Аммо ёш болаларнинг ўсиш тенденцияси туризмнинг келажакдаги
ривожланиши учун яхши омил ҳисобланади. Сабаби бу ёш болалар
туристик
хизматларнинг
салоҳиятли
истеъмолчилари
ҳисобланадилар.
Ўсмирлар бозорнинг асосий сегментини ташкил этадилар.
Сабаби улар ўзларининг индивидуал ҳарид қобилиятига эга. Қаерда
дам олиш кераклигига оила аъзоларига ўзларининг таъсирини
ўтказадилар.Улар мустақил туристлар ҳамдир. Саёҳат қилишига
шахсий транспорт воситаларининг борлиги асосий омил
ҳисобланади.
Ахолининг ҳарид кобилиятига 35 ёшдан 44 ёшгача бўлганлар
асосий таъсир кўрсатадилар. Бу сегментнинг ҳаёт тарзи бутун
мамлакат хаёт тарзи бўла бошлайди, бу ҳоҳ саёҳат бўлсин, ёки дам
олиш масканлари бўлсин. Айнан бу гурухдаги аҳоли
самолётлардаги саёҳатларга ва курортларда дам олишга ишқибоз.
Бу гуруҳдаги кишиларнинг эҳтиёжларини қондириш, туризм
бизнесининг келажакдаги ривожланишига таъсир килувчи асосий
омилдир.
45 ёшдан 54ёшгача бўлганлар. Ўзларининг яшаш жойларидан
ўзокрокда, курортларда дам олишга, самолётларда саёҳат қилишга
моликдир. Бу гуруҳ асосини ижтимоий фаол кишилар ташкил
килади. Бу ёшдагигилар барча қўлайликлар бўлишини ва экскурсия
дастурларига ўзларининг касбига боғлиқ объектлар билан
танишишни киритилишини ҳоҳлайдилар.
Асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган тенденция-бу кекса
ёшдаги аҳолининг ўсиб боришидир. (60-65 ёш ва 65 ёшдан юқори).
Бу бозор доимо ўсиб борувчи ва бошқа ёшдаги сегментларга
нисбатан асосийсидир. Бу туризмнинг ажралиб турувчи жиҳати
шундаки, бу ёшдагилар ходим хизматга, тиббий ёрдамга ва
х.к.о.ларга талаби юқори. Шу жумладан бу туристларнинг дам
олиш вақтлари чегараланмаганлиги сабабли, айнан туризмнинг
сезон ойлари (июль, август)ни четлаб ўтишга ҳаракат килади ва
илиқ куз мавсумини яхши кўришлари билан, кишини ўзига жалб
килади.
Даромад. Аҳолининг
ҳарид
кобилияти
туризм
ривожланишининг асосий омилидир. Даромадларнинг ўсиши билан
туризмга сарф-ҳаражатлар ҳам ошади.У ёки бу оиланинг даромади
33
қанчалик юқори бўлса, шунчалик турсаёҳатга имконият юқори
бўлади. Маблағи етарли одамлар даромадларининг бир қисмини
айнан шу туризмга сарфлашни маъқул кўрадилар. Вақт тежаш
воситаси сифатида уларни кўпрок авиа транспортлар орқали
ўчишлар жалб қилади.
Туризмга бўлган талаб тўғридан – тўғри истеъмолчиларнинг
даромадларига боғлиқ. Шу сабабли доимо аҳоли даромадлари
таркибидаги ўзгаришлар тенденциясини кузатиб бориш керак. Агар
иктисодий кўрсатгич пастлашса, туристик корхоналар ўз товарлари
нархларини туширишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |