Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида


IX. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ҳамда танлов савдоларини ташкил



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana25.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#297266
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ТАНЛОВ САВДОЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

IX. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ҳамда танлов савдоларини ташкил 
этиш ва ўтказиш тартиби мониторинги 
89. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, танлов савдоларини ўтказишнинг 
мақсадга мувофиқлиги ҳамда унинг методлари ва усулларининг асосланганлигини аниқлаш, 
танлов савдоларини ташкил этиш, танлов савдоларини ўтказиш шартлари ва тартиботига 
риоя қилиш мониторинги «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи 
89-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-
сонли 
қарорига 
асосан ўзгартириш киритилган. 
Рус тили 
матнига қаранг. 
 LexUZ шарҳи 
мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 
254-сонли 
қарори 
билан ўзгартириш киритилган. 
Рус тили 
матнига қаранг. 
90. Танлов ҳужжатлари экспертизаси шартнома асосида ўтказилади. 


Танлов савдолари ташкилотчиси томонидан танлов савдоларини ташкил этиш ва 
ўтказиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шартларига ҳамда 
ушбу Низомга риоя қилиниши танлов ҳужжатлари экспертизаси предмети ҳисобланади. 
91. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун қуйидагилар тақдим этилади: 
танлов савдолари предмети ва ташкилотчиси тўғрисидаги маълумотлар; 
танлов ҳужжатлари; 
танлов комиссиясини тайинлаш ва унинг таркиби тўғрисидаги буйруқ; 
молиявий ресурсларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк 
маълумотномаси, қурилишларнинг аниқ манзилли рўйхати, давлат бошқарув органи қарори 
ва бошқалар). Зарур ҳолларда экспертиза органи савдолар ташкилотчисидан қўшимча 
маълумотларни сўраб олади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Импорт товарлар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилишда буюртмачи танлов 
ҳужжатлари таркибида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 
нархлар конъюнктураси бўйича хулосасини тақдим этади. 
(91-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 
йил 8 сентябрдаги 206-сон 
қарори 
таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари 
тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда) 
92. Танлов ҳужжатлари экспертизаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан 
тасдиқланган Қурилиш, реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш, лойиҳалаш, 
қурилиш объектлари учун материаллар, конструкциялар ва жиҳозлар харид қилишга доир 
танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига 
мувофиқ ўтказилади. 
 LexUZ шарҳи 
92-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-
сонли 
қарорига 
асосан ўзгартириш киритилган. 
Рус тили 
матнига қаранг. 
 LexUZ шарҳи 
мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 
254-сонли 
қарори 
билан ўзгартириш киритилган. 
Рус тили 
матнига қаранг. 
93. Танлов ҳужжатлари экспертизаси ва экспертиза органи томонидан тегишли 
хулосани бериш ушбу Низомнинг 
91-бандида 
санаб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган 
кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади. 
Такрорий экспертиза беш кун муддатда ўтказилади. 
94. Қуйидагилар мониторинг объекти ҳисобланади: 
танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, шартнома тузиш; 
лойиҳани амалга оширишда танлов савдолари шартларининг бажарилиши; 
ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларининг ижроси; 
қурилиши тугалланган объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш. 
95. Мониторинг буюртмачи ва пудратчи томонидан томонларнинг танлов савдолари 
шартларини бажариши тўғрисида «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳудудий бошқармасига 
ҳар ойда тақдим этиладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи 
95-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 
февралдаги ПҚ-3550-сонли 
қарорига 
асосан ўзгартириш киритилган. 
Рус тили 
матнига қаранг. 
 LexUZ шарҳи 
мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 
254-сонли 
қарори 
билан ўзгартириш киритилган. 
Рус тили 
матнига қаранг. 


Танлов ҳужжатларига буюртмачи ва пудратчи томонидан ахборотлар тақдим этиш 
бўйича мажбуриятларни киритиш танлов савдолари шартларининг узвий қисми 
ҳисобланади. 
Мониторинг натижаларини умумлаштириш «Давархитектқурилиш» қўмитаси 
томонидан амалга оширилади. 
 LexUZ шарҳи 
95-банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 
февралдаги ПҚ-3550-сонли 
қарорига 
асосан ўзгартириш киритилган. 
Рус тили 
матнига қаранг. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
96. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги 
Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази ҳар чоракда 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт ва саноат вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотномани таклифлар билан бирга тақдим этади.
(96-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 254-
сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2019 й., 
09/19/254/2839-сон) 

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish