Абдулла қАҲҲОР



Download 12,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/51
Sana25.02.2022
Hajmi12,48 Mb.
#296239
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Abdulla Qahhor. Asarlar. 1-jild. Sarob (roman)

ҚИЗИЛ КОНВЕРТ
«Уйҳусиз тунларда ва ташвишли кунларда умид тўла 
кўзларимизни сизга тнкмоқдамиз...»
(«Узбек халқининг жангчиларига уларнинг эл-юртла-
ридан мактуб»)
Ҳайитбой Бадалбеков ҳарбий қисмга янги келгач 
чоқларида уруш илмига жуда уқуви келавермаган эди: 
юрганда олдидаги кишининг оёғини ҳадеб босаверади, 
газниқобни икки-уч минутда зўрға кияди, милтиқ отга- 
нида худди тиши билан данак чаққандай ҳаракат қи- 
либ нишонга 
уролмайди... 
Шунинг учун 
ҳазилкаш 
ўртоқларидан бири: «Бизнинг Ҳайитбой оддий жангчи 
эмас, энг оддий жангчи» деб лақаб қўйган эди.
Қисмда Финляндия урушини кўрган Федоров деган 
бир йигит бор эди. Ҳайитбойга авваллари унинг уруш 
тўгрсидаги ҳикоялари, 
кейинчалик унинг ўзи жуда 
ёқиб қолди. Шу йигит уни командирларнинг дашноми- 
дан, ўртоқларининг баъзан малол келадиган қаттиқ 
ҳазилларидан қутқазди. Ҳайитбой фронтга яхши авто- 
матчи бўлиб келди. Лекин Федоров ҳануз 
уни «энг 
оддий жангчи» деб тегишар эди.
Бўлинма командири лейтенант Маматқулов немис- 
лар турган 
жойни 
дурбин билан текширмоқда эдн. 
Нима бўлиб қўли силкинди-ю, сойнинг бу юзидаги 
л|'талар орасида турган бир қизил аскар дурбпнга ту- 
шиб қолди. Қизил аскар қўлини баланд кўтарган ҳол- 
да илжайиб турар эди. Маматқулов дурбинни кўзидан 
-йлди, 
беихтиёр ойнагини артиб 
бошқатдан қаради. 
Қизил аскардан ўн қадамча 
нарида бир оёқлаб чўкка 
тушиб турган немисни кўрди. Нёмис ҳам илжайиб турар 
эди.
— Старшина! Федоров!
— Лаббай, ўртоқ лейтенант.
330
www.ziyouz.com kutubxonasi


Лейтенант дурбинни старшинага бериб:
— Кўздан қочирманг!— деди ва ўзи траншеяга ту- 
шиб кетди.
Старшина Федоров аҳволни кўриб, эси чиқиб кета- 
ёзди: Ҳайитбой, салкам бир йиллик қадрдони ўша «энг 
оддий жангчи» Ҳайитбой Бадалов чўнтагидан бир қи- 
зил қоғозни чиқариб немисга узатди.
Федоровнинг юраги орзиқиб кетди: бундан уч кун 
бурун Бадалбоевнинг қўлида қизил 
конвертлик бир 
хат кўрган эди. Бадалбоев бу хатни дамба-дам ўқир, 
гоҳ қовоғини солар, гоҳ кулар эди. Федоров унинг ёни- 
га бориб «Кимдан? Нима депти?» деганида жавоб бер- 
май ўрнидан туриб кетган эди. Немисга узатган қизил 
қоғози ўша хат эмасмикан? У хатда нима еир бор 
экан?
Лейтенант қайтиб чиқди. Старшинанинг рапортини 
эшитиб ранги ўзгарди. Дарҳол дурбинни олиб қаради. 
Ҳалиги ерда ҳеч ким йўқ эди. Минут ўтмай ўша томон- 
да автомат тариллади, устма-уст иккита граната порт- 
лади. Лейтенант буйруқ берган кишилар у ерга етиб 
бормасдан туриб рўй берган бу ҳодисага тушуниб бўл- 
мас эди.
Бир неча 
минутдан кейин 
сержант келиб рапорт 
берди:
— Уртоқ лейтенант, жангчи Бадалбоев икки немис- 
ни олдига солиб сойликдан келяпти.
Лейтенант югурганича сойлиққа тушди. Бадалбоев 
етиб келди ва рапорт бериб икки асирни топширди. 
Асирлардан 
бири 
солдат, 
иккинчиси ефрейтор эди. 
Солдат ўнг елкасидан ярадор бўлган, ефрейторнинг эса 
қаншари мажақланиб кетган эди. Старшина Федоров 
Ҳайитбойни қучоқлаб ўпди:
— Немисга қизил қоғоз узатганингни дурбинда кў- 
риб турган эдим.
Хат Ҳайитбойнинг ёдидан кўтарилгаи экан, бориб 
ефрейторнинг кўкрак чўнтагидан олди.
— Ҳар кимнинг хати ўзида турсин... Бу хат менинг 
жонимга ора кирди.
Асирлар штабга жўнатилгандан кейин «энг оддий 
жангчи» Ҳайитбой Бадалбоев бўлган воқеани ўртоқла- 
рига ҳикоя қилиб берди:
— Сув олиб келгани булоққа борган эдим. Қара- 
сам булоқдан юз метрча нарйдаги бир бутада шинель 
осилиб турибди. Ҳайрон бўлдим, ўзимизнинг шинель. 
Тўғри боргани қўрқдиму, пастдан айланиб ўтмоқчи бўл-
331
www.ziyouz.com kutubxonasi


дим. Буталарни оралаб секин кетаётган эдим, бирдан 
«хальт» деган товушни эшитиб қолдим. 
Қарасам, 
ҳалиги ефрейтор автомат ўқталиб турнпти. Қимирласам 
отади. Улим муқаррар бўлиб қолди, сабабики асир 
тушмоқчи 
эмасман. Шу пайтда 
назаримга мана шу 
хатни ёзган хотииим, қавму қариндошим, бутун қишлоқ 
томга чиқиб менга қараб тургандек бўлди. Бир нарса- 
га жазм қилдиму, автоматимни ташладим, иккала қў- 
лимни баланд кўтариб ефрейторга қараб илжайдим. 
Ефрейтор ҳам илжайди. Муросамиз чиқишгандан кейин, 
кўкрак чўнтагимдан шу қизил конвертни олиб узатдим. 
Билмадим ефрентор нима деб ўнладики хурсанд бўлиб, 
автоматини елкасига осди ва «пастга тушамиз» деб 
имлади. Биламанки ефрейтор ёлғиз эмас. Агар мени 
шерикларининг олдига бошлаб борса, иш тамом. Фур- 
сат ғанимат. Бир илож қилиб уни ўзимга қаратишим 
керак эди. «Пишт» деднм. Ефрейтор ялт этиб менга қа- 
раши билан калла уриб ағдариб ташладим. Шундай 
қаттиқ урибманки, ўзимнинг ҳам кўзим тиниб кетди. 
Унинг автоматини олиб дарров ерга ётдим. 

Download 12,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish