Абдулла қАҲҲОР



Download 12,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/51
Sana25.02.2022
Hajmi12,48 Mb.
#296239
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Abdulla Qahhor. Asarlar. 1-jild. Sarob (roman)

ч и қ д и ,
ҳозир битта ўзи ўттиз иккита машинага қарар 
эмиш» деб эшитган, лекин унинг шундай жойда турнши- 
ни хаёлига ҳам келтирмаган эди.
— Шунақами,— деди Ҳожи бошқа сўз тополмап,— 
бу жой ўғлингизга теккан экан-да, мен ўзингизга тек- 
кан деб эшитган эдим.. Буюрсин... Шундай ўтиб кета- 
ётган эдим, эсимга тушиб қолдингиз, бир кирай деднм. 
Орзиқул уйида бўлса қуллуқ бўлсин қилиб чнқай...
— Жуда соз бўпти-да, Ҳожим! Кўп яхши қилнбснз. 
Қани, кирсинлар... Йўқ, йўқ ковушни ичкарига счади- 
лар... Заб келибсиз-да. Узим ҳам сизни бир айтиб кела- 
ман, бирпас гапиришиб ўтирамиз деб юрган эдим.
Орзиқул бу гапни меҳмоннинг кўнглига бўлиб аптма- 
ди, ростдан ҳам Ҳожимирсирожнинг бир келншига орзу- 
манд эди. Лекин, ростини айтганда, Ҳожини уйига таклнф 
қилишдан муроди бирпас гапиришиб ўтириш эмас, унга 
ўз турмушини кўрсатиш эди. У, уй-жойини, маишатини 
кўрсатиш билан мақтанмоқчи эмас, чунки қўлга киргиз- 
ган нарсаси ўз қадр-қимматидан юқори 
б ў л г а и
одам 
мақтанади. У фақат ҳақиқатни айтмоқчи, «чўлоқ чўлоқ- 
лигидан, камбағал камбағаллигидан норизо бўлса, худо- 
нинг қаҳри келадиган» замонда хокисор бўлган одамлар- 
нинг ўт кечиб, сув кечиб олиб борган курашлари натижа- 
сида турмушлари қандай ўзгарганлигини кўрсатмоқчи, 
холос. 
Орзиқул бу ҳақиқатни кўрсатиш билан таъна 
қилмоқчи ҳам эмас, чунки таъна қилиш — қаттиқ ўпкалаш 
деган сўз. Ҳожидан нима деб ўпкалайди? «Шунча ннл 
сенинг заводингда ишлаб қорним ҳам тўймадн, очдан 
ҳам ўлмадим, сен мени от қатори кўрар эдинг, тонпахта- 
лар остида қолиб қовурғам синганда касалимни маҳалла 
боққан» деб ўпкалайдимн? Ҳожи шундай қплмаслигн 
керак эмишми? Завод эгаси-я? Лекин Ҳожи ўша вақтда 
шуидай қилмасам бўлар экан, деб ҳозир айтишн мумкин 
ва айтади ҳам, чунки шу гап билан бировнинг кўнглнни 
юмшатиб бир пиёла чойини ичадн.
Орзиқул Ҳожнни коридорнинг охиридаги эшикка— 
ўзининг бўлмасига бошлади. Бу бўлмада балконга чи- 
қиладнган эшикнинг тутқичига илинган аллақандай бир 
халтадан бўлак ҳамма нарса Ҳожннинг кўзига қалбакн 
кўринди шекилли, бутун жиҳозларни алоҳида-алоҳпда 
кўздан кечирди, ҳатто деворларпи чертиб кўрди.
Орзиқулнинг келнни Тожихон кирдн. У меҳмон бнлап
32 7
www.ziyouz.com kutubxonasi


кўришиб, нариги уйга таклнф қилди. Орзиқул Ҳожини 
ошхонага бошлаб чиқди. Ошхонада Мурод харита кўриб 
ўтирар эди.
— Келдингми, ўғлим,— деди Орзиқул,— мана Ҳожи 
бобонг ҳам келдилар.
Мурод дарров туриб Ҳожи билан сўрашди ва назокат 
билан унга жой кўрсатди.
— Келинг, Ҳожи бобо. Кўринмансиз, келмайсиз...
— Баракалло, ўғлим, баракалло,— деди Ҳожи курси- 
га эҳтиёт бнлан ўтираётиб.— Умрингиз узоқ бўлсин. Кўп- 
дан-кўп хурсанд бўлдим... Уғил деган шундоқ бўлсин, 
отасини рози қилсин. Кўп хурсанд бўлдим. Хўп... Бу ги- 
лам... бу гиламни неча пулга олдингиз?
— Эсимда йўқ. Анча бўлди олганимизга.
— Ғтган ҳафта бозорга бир гилам чиқди, гиламмисан 
гилам эди-да. Бир минг уч юзга савдо қилиб, Қодирали- 
нинг ўғлига олиб бердим. Гилам таннган одам икки минг- 
га индамасдан олади. Шунақа нарсалар керак бўлса 
менга айтиб қўйинг. Хўш... яшанг ўғлим, кам бўлманг. 
Энди Орзиқул оёғини узагиб, баҳузур ёта берса ҳам бў- 
лар экан. Биз бурун замопда шунча давлат билан ҳам бу 
хилда орзу-ҳавас кўргап эмасмиз. Энди ишламассиз-а, 
Орзиқул?
— Нега ишламас эканман, қирқ тўртинчи мактабда 
қоровуллик қиламан. Мен ишламасдан туролмайман... 
ўрганмаганман...
— Ана шу чакки-да, Орзиқул, ана шу чакки! Ношу- 
курчилик...
— Ношукурчилик бўлса ҳам ўрганмаганман.
Мурод кулди:
— Кўрдингизми, ўрганмаганлар! Бу кишини ишлаш 
ҳуқуқидан маҳрум қилишга ҳаддим сиғмайди.
Тожихон овқат келтириб қўйди. Овқат вақтида Ҳожи 
ҳеч кимга сўз навбати бермай, бурунги замонни ёмонлаб 
кетди. Маълум бўлишича, бурун замонда, завод эгаси 
бўлишига қарамай, у ҳам жабр кўрган экан: уезд ҳокими 
«акаигизни мингбоши қиламан» деб уч минг йигирма ет- 
ти сўм пулини еб, сайловда дегрезлик Исомиддин деган 
жаллобни сайлаган экан. Тожихон «гшқ» этиб кулиб 
юборди ва Муродга қаради:
— У қанақа сайлов?— деди.
— Мен қаёқдан билай. Дада, у қанақа сайлов?
Орзиқул анчадан кейин жавоб берди:
— Мингбоши сайлов деб эшитар эдим-ку, ҳеч кўрган 
эмасман... Қанақа сайлов бўлар эди, мана Ҳожим айтди-
328
www.ziyouz.com kutubxonasi


лар-ку... Оббо хотинталоқ-эй, шунақа қилган денг, Ҳо- 
жим!..
Тожихоннинг кулиши, Орзиқулнинг сўзидаги калака 
оҳанги Ҳожига ёқмадп. У кичкина пнчоқчаси билан суяк 
тозалар экан, сўзни бошқа, буларга хуш келадиган мав- 
зуга буриш ниятида бирдан сўради:
— Уғлим,— деди,— стахановчилик дейсизлар, бунннг 
ҳикмати нимада? Жуда кўп нарсаларнн ақлим ола бер- 
мас эди, энди секин-секин фаҳмлаяпман. Лекин шу ста- 
хановчилик ҳеч ақлимга сиғмайдиган нш бўлиб чиқдн. 
Бурунги замонда битта одам, менинг билишимча, жуда 
нари борса уч ярим пуд пахта терар эдн, ҳознр йигпрма 
беш пудга егказиб терар эмиш. Мана, сиз, бигта ўзингиз 
ўттиз иккита машинага қарар эмишсиз...
Мурод мийиғида кулиб, Тожихонга қаради:
— Тожнхон, сиз айтинг, нима учун ҳозирги одамлар 
Ҳожи бобонинг ақлларига сиғмайдиган ишларни қилиша- 
ди? Айтинг, сиз ҳам стахановчи-ку.
Тожихон жавобга лаб очганида эшик тақиллади-ю, 
туриб кетди. Жавобни Муроджон ўзи берди:
— Стахановчиликнинг ҳикмати шундаки, Ҳожи бобо... 
ўзимизда бир мақол бор-ку: «Бировнинг ишига саратон- 
да қўл совқотади». Стахановчнликнинг ҳпкмати ҳамма- 
дан бурун шундақа, мен бошқарадиган ўттиз иккита ма- 
шина ҳам, бу машиналар билан қилпнадиган иш ҳам би- 
ровники эмас. Бу — бир...
Эшикни тақиллатган Улмас экан, йўлакда оиасига 
нима тўғридадир қувона-қувона сўзлаётган говуши эши- 
тнлди. У шу қувончини отасига ҳам айтиш учун бўлса 
керак, шошилиб кирган эди, не кўзи билан кўрсинки, ҳа- 
ли автобусда «тарбиясизлик» қилган киши ўтирибди! 
Улмас ихтиёрсиз қулоғини ушлаб, секин ётоққа томон 
бурилган эди, Мурод тўхтатди:
— Хўш, ўртоқ командир, қанақа кино кўрдингиз?
Болани таниб, Ҳожннинг эсн чиқнб кетдн. «Оббо ҳаро-
ми,— деди ичида,— ҳозир арз қилади. Агар арз қилса, 
чўнтагимга қўл солди дейман!»
— Уртоқ командир танкист бўлар эмишлар,— деди 
Тожихон кулиб.— Учувчи бўлишдан айнибдилар. Улмас, 
меҳмон билан сўрашмайсанми?
Улмас сўрашгани қўл узатдп. Ҳожи унинг қўлини 
олар экан, ўрнидан турди:
— Энди мен кетай, бемаҳалга қолмай,— деди.
У боланинг шикоят қилишидан ва бунин-г натижасида 
ўнғайсиз аҳволда қолишидан қўрқмаса ҳам бўлар эдп,
3 2 9
www.ziyouz.com kutubxonasi


чунки Улмас ҳеч шикоят қилиб ўрганган бола эмас. Ор- 
зиҳул уни пастгача кузатиб хаирлашди. Ҳожи кўчанинг у 
юзига ўтиб бнтта-битта қадам ташлаб борар экан, ўйлар 
эди; «Машина ҳам, бу машиналар билан қилинадиган иш 
ҳам ўзингники... танкист... танк ҳам ўзингники! Йиллар, 
йиллар 
ўтди! 
Утган бу йиллар дунёни остин-устин 
қилди!..»
1939

Download 12,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish