Абдулла қАҲҲОР



Download 12,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/51
Sana25.02.2022
Hajmi12,48 Mb.
#296239
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Abdulla Qahhor. Asarlar. 1-jild. Sarob (roman)

ёт и ш и м
билан иастда автомат тириллади. Бута орасида яшил 
шинелни кўриб, устма-уст иккита граната улоқтирдим. 
Чанг босилгандан кейин қарасам, ҳалиги солдат қўли- 
ни кўтариб турибди. Учтаси ўлибди. Бўлган гап шу.
Федоров қизил конвертни қўлига олиб, уёқ-буёғини 
қаради ва хатни ўқишга ижозат сўради. Ҳайитбой ку- 
либ, ўзи ўқиб берди. Хотини Хуморхон дуойи саломдан 
кейин шундай депти:
«...Баҳринисо, хуштори урушда ўн уч немисни ўл- 
диргандан бери ҳечкимга гап бермай қўйди. Бугун Қо- 
симжон акам қизил аскар оилаларини 
чақиртирган 
эдилар, борсам Баҳринисо ҳам ўтирибди. Бирам кек- 
кайган, бирам ғалати.. Салом берсам илжаяди, «ҳи, ўл» 
дедим ичимда... Қизил аскар оилаларндан яна тўрт 
кишига сигир чнққан экан, Қосимжон акам шуни топ- 
ширдилар, кейин қишлоғимиздан урушга кетган йигит- 
ларнинг қолган ишлари тўғрисида гаиириб бердилар. 
Шунда Баҳринисо бир гап айтди, жон-жонимдан ўтиб 
кетди: «Ҳажга каптар ҳам бориб 
келаверади, лекин 
каптар ҳожи бўлмайди» дейди. Қосимжон акам уришиб 
бердилар. У кишининг олдиларида индамадиму, кўчага 
чиққаннмиздан кейпн, «ҳай, Баҳринисо, ўртоқжон, киши- 
нинг кўнглига келади ҳам демайсиз-а. Хушторга бунча 
бино қўйишлик. Эрингиз эмас-ку», дедим. Шунақа де- 
сам: «Эрим! Дод десангиз ҳам ўшанга тегаман, вой
3 3 2
www.ziyouz.com kutubxonasi


десангиз ҳам ўшанга тегаман. Аҳду паймон ҳилганмиз» 
дейди. Мана шу гапи ундан ҳам ошиб тушди. Вой, худо 
кўтарсин, мен нега дод дер эканман, тегсанг тегавермай- 
санми... Бу гапларни сизга ёзмас эдиму, асти ичимга 
сиғдиролмадим...»
1944
СЕП
Шерали билан Шаҳринисо бир-бирини яхши кўрар 
эди. Лекин иккови ҳам очиқчасига бирнима деёлган эмас. 
бир нима дейиш қаёҳда, даладами, қишлоҳдами, бир- 
бирини кўриб ҳолса, худди биров «ўҳу!» деяётгандай 
чулдираб қолар эди.
Ошиқликни 
беркитиб бўлар 
эмишми. 
Буларнинг 
дардини, барибир ҳамма билар эди. Шерали аскарлик- 
ка кетаётганида кузатгани чиққанлар шунинг учун ора- 
даги кераксиз пардани кўтара қолишди.
Шаҳринисонинг ўртоқлари четга тортиб:
— Ноз қилмай ўл. Гаплашсанг-чи,— дейишди.
йигитлар Шералини турткилашди:
— Ким айтади сени йигирмага кирган йигит деб, 
иссиқ-иссиқ ўпмайсанми...
Кузатгани чиққанлар ўзларини гўлликка солиб ту- 
ришди. Иккови бирин-кетин станциянинг орқасига ўтиб 
кетди.
Шерали даромад қилгани гап тополмай, Шаҳрини-- 
сонинг қўлини ушлади.
— Мана энди биз кетаётибмиз, сиз қолаётибсиз...
— Ой бориб, омон келинг...
— Сизга бир нима демоқчи эдим.
— Айтинг.
Шерали икки-уч оғиз ростлади-ю, индай олмади.
Шаҳринисо кулиб юборди.
— Эсингизга солайми? «Яхши кўраман» демоқчи 
эмасмикинсиз?
Шерали қип-қизариб бир кўзи кичрайиб кетди. Ле- 
кин хийла дадил бўлиб, унинг билагидан ушлади.
— Сиз-чн? Менга қаранг. Бир қаранг. Сиз ҳам яхши 
кўрасизми?
Шаҳринисо Шералининг билагини чимчилаб:
— Боринг,— дедп ва дўпписинп кўзига туширди.
333
www.ziyouz.com kutubxonasi


Унинг бу ҳаракати Шералининг саволига энг яхши 
жавоб эди. Бироқ Шерали бунга қоноат қилмас, рўй- 
рост «мен ҳам сизни яхши кўраман» дейишини хоҳлар 
эди. Шунинг учун гапни айлантирди.
— Бизнинг-ку суратимиз сизга керакмасдир, лекин 
сиз суратингизни берсангиз бўлар эди. Е арзимаймиз- 
ми? Мумкинми 
сочингиздан бир толасини олсам? 
ё д

горликка...
— Ндгорлик берганман-ку.
— Нима берибсиз?
Шаҳринисо аразлаб бурилди.
— Ҳали ҳам билмас экансиз-да!
— Билмайман. Нон урсин агар, билмайман! Кечи- 
расиз...
— Билмасангиз билиб олинг: кўнглимни берганман!
Шаҳринисо ҳизиқ устида шундай дейишга деди-ю,
кейин уялди; 
чопқиллаганича панжаранинг орқасига 
ўтиб кетди. Бу яхши бўлди, чунки Шерали унинг сўзи- 
га жавобан нима дейишини, нима ҳилишини билмас, 
нима деса ва нима қилса назарида сохта чиҳаётгандай 
кўринар эди. Унинг сўзини босиб тушадиган зўр гапни 
хайрлашганда топиб айтиш умиди билан ўзига тасалли 
берган эди, бу ҳам бўлмади. Хайрлашганда Шерали 
шундай бир аҳволда эдики, кузатгани чиққанлардан 
кимдир «бола бечорани муҳаббат элитибди-ку», деб 
қўйди.
Орадан яқин икки ой ўтиб, Шералидан хат келди:
«Ой юзли, ширин сўзли Шаҳринисохонга. 
Узимни 
соғ-саломатлигимни билдиришлик баробаринда сиз гў- 
зал ёримнинг ҳам ўйнаб-кулиб юришингизни табиат- 
нинг энг нозик жойларидан тилаб қоламан.
Мени 
сўрасангиз, 
ҳозир 
ҳарбий 
лагердаман... 
«Машқда қийналсанг, урушда 
қийналмайсан» 
деган 
шиорни ортиғи билан бажармоқдаман, пулемётга ишқи- 
боз бўлиб қолдим. Шуни ҳавас билан ўрганмоқдаман. 
Яна шуни билдимки, Шаҳринисохон, агар ишлар план- 
ли, киши 
интизомли бўлса, битта одамнинг 
қўлидан 
жуда-жуда кўп иш келар экан. Шу тартиб-интизомнинг 
тўртдан бири звеномизда бўлса, ҳар туп ғўзадан ба- 
ҳузур бир кийимлик пахта олишимиз мумкин экан, деб 
қўйдим. Омонлик бўлса қайтиб борсам, бутун район 
қойил қоладиган иш қиламан...
Сизнп соғиндим. Жон Шаҳрихон, бир марта тушим- 
га киринг. Энди қандоқ қилай, ишқилиб менга берган 
сўзингиз чин бўлса — бас. Узингиз биласиз, сизни қан-
334
www.ziyouz.com kutubxonasi


чалик яхши кўришлигимни юз процент ёзаман десам, 
бир гектар қоғоз ҳам етмайди.
- Хатингизга интизор бўлиб Шерали».
Шаҳринисо ёзган жавобида қанча байту ғазаллар- 
дан кейин шундай деди:
«...Районни қойил қолдирадиган ишни шу ерга ке- 
либ қиладиган бўлсангиз, пулемётни жўхори қўригани 
ўрганаётган экансиз-да. Мен шунақа ишни урушда қи- 
ласиз деган умидда эдим. Ундай бўлса шарт қўяман: 
менга маҳр 
берасиз, менинг маҳрим — юз немиснинг 
боши. Мени қанчалик яхши кўришингизни билднрмоқчи 
бўлсангиз бир гектар эмас, тўрт энли қогоз етади...»
Шерали шу шартга унаб хат қайтарди...
«...Ю з немиснинг боши сизники. 
ё
донғим чиқади, ё 
чангим чиқади. Энди мумкинми биз ҳам бир нима де- 
сак: маҳр сўраган қиз сепи билан келади, сизнинг се- 
пингиз нима 
бўлади? Район қойил 
қоладиган ишни 
мен боргунча қилиш қўлингиздан келадими?
Сизнинг сепингиз шу бўлади».
Шаҳринисо нима жавоб берганлиги кузда маълум 
бўлади.
1944
www.ziyouz.com kutubxonasi


М У Н Д А Р И Ж А
Халқ ёзувчиси. 0 . Ш а р а ф и д д и н о в .............................................................\ 3
Сароб. Р о м а н
............................................................................................................. 
33
Ҳикоялар
Бошсиз ояам
М а с т о н ....................................
Кўр кўзнииг очилиши 
Майнз емаган хотиц
Т о м о ш а б о г ...........................
М и р з о .....................................
А н о р ........................................
Бемор 
.....................................
У ғ р и .........................................
Икки ёрти — бир бутун
Б а ш о р а т ...............................
Санъаткор 
............................
Миллатчилар 
. . . .
Адабиёт муаллими
М у н о ф и қ ..............................
Қ а й ғ у л а р .............................
.Ж о н ф и ғ о н ............................
У ж а р ........................................
Т ў й ............................................
И и л л а р ...................................
Қизил конверт
Сеп 
............................................
258
261
268
273
279
281
285
289
291
293
296
301
303
307
309
313
314 
318 
322 
326 
330 
333

Download 12,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish