— «Уйқу истаги» қайси Чеховники?— деди Ҳамида.
— Ҳеч шубҳасиз, бу Чеховники. Бу нарса биринчи
марта «Современник» журналида босилган.
Шундан кейин ўртоқ Боқижон Бақоев узундан-узоқ
сўзлаб кетди. Унинг нима тўғрида сўзлаётганини Ҳами-
да билмас эди. Детирдинг деган аллақандай машҳур
танқидчи Шеллинг деган ёзувчига «сен дастёрга зор
бўлгунча ўглинг дастёр бўлади» деб хат ёзган; Маркс
Добролюбовни
Меринг билан бир қаторга
қўйган;
Стендинг деган аллақандай бир драматург ўлар чогида
Демпинг деган бир танқидчига: «Агар бутун жонивор-
ларни худо яратган бўлса, мен унинг завқига қойил
эмасман, эчкиэмар ҳам жонивор бўлдими?» деган... Ҳа-
миданинг
боши оғирлашиб кетди, икки марта секин,
оғзини очмасдан эснади.
Ҳамида мезбонлар билан хайрлашиб кўчага чиққан-
да қоронғи тушган эди, «Уйқу истаги» тўгрисида почча-
сидан ҳеч
қандай фикр ололмади. Унинг сўзларидан
нима олгани ҳақида ўзига ҳисоб берар экан, гувиллаб
турган бошида шундан бошқа ҳеч нарса йўқ эди: прак-
тикум, минимум, максимум; Детирдинг, Стендинг, Шел-
линг, Меринг, Демпннг...
1937
МУНОФИҚ
Оқибат Низомиддиновга ҳам сўз берилди. У катта-
кон, кетмон нусха шапкасини стулга қўйиб, бир қучоқ
материал билан минбарга чиқди, энлик камарини тортиб
боғлаб, «мана энди сўзлаш пайти келди» дегандай маж-
лис аҳлига бир назар ташлади-ю сўз бошлади:
— Уртоқлар! Троцкийчи-бухаринчи бандитлар, бур-
жуа миллагчилари...
Кетди. Икки кундан бери қаттиқ танқид қилинаёт-
ган Нурматов, ҳовучини қулоғига қўйиб, жуда диққат
билан қулоқ солар ва кўп маъноли, пухта гаплар бўла-
3 0 9
www.ziyouz.com kutubxonasi
ётганига ишора қилиб, бош қимирлатар эди. Маҳаллий
ва марказий газеталардан олинган кўчирмалар билан
безатилган нутқнинг ўн минутлик давомида раис маж-
лис аҳлини икки марта тартибга чақирди. Кимдир «так-
рор бўлмасин!» деб қичқирди. Шундан сўнг раис Низо-
миддиновга танбеҳ қилди:
— Гапирилган гапларни қайтарманг-да, ҳатто ўзин-
гиз айтган гапларни такрорлаётирсиз! Конкрет факт-
ларга ўтинг.
— Утаман, албатта ўтаман конкрст
фактларга,—
деди
Низомиддинов
материалларни тез-тез
варақ-
лаб.— Сабр
қилинг-да,
гўшт
суяксиз
бўлмайди...
Шундан кўнгилсиз аҳволлар тўғрисида сигналлар бўл-
ганмиди? Бўлган эди. Бу ерда ўртоқ Эргашовнинг ҳуш-
ёрлигига тан бериш керак. У менга қандай гаплар
гапирган эди! Газетага мақола ёзди — босилмади. Узи.м
шоҳидман.
Эргашов — мажлис раиси лабини бурди ва бош чай-
қаб:
— Мен ҳеч қандай мақола ёзган эмасман, сизга ҳеч
нарса деганим ҳам йўқ,— деди.
— Дегансиз, ўртоқ Эргашов. камтаринлик қилманг.
Сизга бошқа ода.млар тўсқинлик қилди, бўлмаса бун-
дай зиёнчилар, хушомадгўйларни уриб патини тўзитиб
юборар эдингиз! Айтдингиз, айтдингиз, нега тонасиз?
Мен сизга айб тақаётганим йўқ-ку! Хўп, майли, эҳти-
мол,
айтмагандирсиз. Майли, майли, хўп деднм-ку!..
Уртоқ Бузруков ўғлининг отини Маркс қўйганда бу ўр-
тоқ кулган! Кулгансиз.
— Низомиддинов,— деди
раис
ўрнидан
туриб.—
Сиз одамларнинг вақтини олаётирсиз, ахир. Бўладиган
гапни гапиринг!
— Уртоқ Нурматов, гувоҳлар
бор! Бир
мушгум-
зўрдан эчки сотиб олганингиз ҳам факт! Боласи
би-
лан!..
Низомиддинов
фавқулодда бир сирни очиб ташла-
гандай оғзини артиб, йўталиб қўйди, сўнгра ўз хатолари
ва қилган ишлари тўғрисида сўзлаб кегди. У фош қил-
ган, у гапирган, у масала қўйган, у сигнал берган, у
етарли даражада жиддий эътибор қилмаган...
— Уз қилмишингиздан гапиринг!
— Ахир шошманг, айтгунча қўясизми, йўқми?.. Эн-
ди, ўртоқлар хушомадгўйлик тўғрисида. Биздаги баъзи
шахсларнинг хушомадгўйлик феъл-атворларини кўриб
мен хижолат бўламан, уяламан...
310
www.ziyouz.com kutubxonasi
Залдан товуш:
— Кимлар?
— Кимлар экани маълум... Улар учун мен уяламан,
ўртоқлар.
— Сизда ҳар қанча уят бўлса, ўз қилмишларингиз-
дан ортманди! Уз қилмишларингиздан уялинг!
Залда кулги. Низомиддинов бир тўхтаб яна давом
этади.
— Майли, танқид қилинглар. Мен танқид қилган ки-
шини ўз оғайним ҳисоблайман, қўлини қаттиқ қисиб,
раҳматлар айтаман...
Эшик ёнида ўтирган қоровул чол ўрнидан туриб қў-
лини кўтарди.
— Эргашов, ука, менннг бир саволим бор шу одам-
га... Айта берайми? Айта берсам шуки, бу ўртоқ 2б-чис-
лода, қайси ой экани эсимда йўқ, қовунга пиёз қўшиб
еганлар азбаройи ўртоқ Нурматовни кулдириш учун...
2б-числода. Айвондаги устунга ёзиб қўйганман...
Ҳамма бир лаҳза тек қолиб, бирдан қаттиқ кулги кў-
тарилди. Чол «бу нарса хушомадгўйликка кирмас экан
шекилли», деб қаттиқ хижолат тортди ва дарров ўрнига
ўтирди. Раис қўнғироқ чалиб ғовурни босди, сўнгра
Низомиддиновга қаради, Низомиддиновнинг кўзига чи-
роқлар хира, одамлар кўланкадай кўринар эди.
— Бу мутлақо нотўғри, ўртоқлар!
Аскиябозликни
маҳаллангизга бориб қилинг, ота!— деди.
Чол ўтирган ерида товуш чиқарди:
—■ Уртоқ Нурматовнинг ўзлари айтсинлар!
Нурматов, қизариб, маъносиз илжайди ва чолнинг
сўзини тасдиқлаб бош ирғатди.
— Майли,— деди Низомиддинов пешонасини уқа-
лаб,— ўртоқ Нурматов
ҳам туҳмат
қилсинлар... Ҳар
бир ақли бор одам қовунга пиёз қўшиб ейиш нотўғри
эканини билса керак... Узи тўғрисида нима учун гапир-
майди бу чол? 8-Март кечаси бўшаган лимонад шиша-
ларини уйига олиб кетган...
Низомиддиновнинг ч}'лдираб қолганини кўриб чол
яна ўрнидан турди.
— Эргашов, ука, мен бир оғиз... шиша тўғрисида...
йўқ, йўқ, бўлак гап айтмоқчиман. Шишаларни олиб кет-
ганим рост. Месткомдан сўраганман, майли деган... Бу
ўртоқ ғалати экан ўзи: Нурматовга ҳам яхши кўрингуси
келади, унга қаршн одамларга ҳам... Шу чакки! Бир
одамнннг бири ўн саккиз яшар, бири қирқ яшар нккита
хотнии бор экан: ёш хотиннинг олднга борганнда соч-
311
www.ziyouz.com kutubxonasi
соқолидаги оқ тукларни юлар экан, қари хотиннинг ол-
дига борганида қора тукларни...
Шундай қилиб
бу
одам моховдек бўлиб юрар экан. Шуни айтиб, бу ўртоқ-
қа айтмоқчиманки...
Қийқириқ, кулги, чапак бўлиб кетди. Низомиддинов
қўлини пахса қилиб, ғазаб билан алланарсалар деди,
аммо ҳеч ким эшитмади. Ғовур босилгапдан ксйнн чол
давом этди:
— Уртоқ Нурматов яхши бўлса яхшилигини айтинг,
ёмон бўлса ёмонлигини айтинг. Билмасангнз
қўйинг,
билганлар гапнрсин...
— Менимча,
савол равшан, изоқга эҳтиёж йўқ,—
деди раис
Низомиддиновга
қараб,— қани, нима дей-
сиз?
— Нимани? Нурматовни сизлар қанча билсаларинг,
мен ҳам шунча биламан-да.
— Миллатчилик кирдикорлари тўғрисида нима дей-
сиз?
— Миллатчилик кирдикорлари, дейман-да!
Залда кулги. Қимдир сўради:
— Шу одам бизнинг одамми?
— Албатта, бизнинг одам.
— Нурматов-а?
— Шошманг, ахир
«аммо»сини айтганим
йўқ-ку!
Аммо душман ичига кириб кетган бизнинг одам.
Раис сўради:
— Нурматов душман ичига кириб кетганми? Бундай
бўлса...
— Шошманг, ахир,
«аммо»сини айтганим
йўқ-ку.
Душман ичига кириб кетган бўлса ҳам бу тариқики, ёв-
нинг тошида бўлма, ичида бўл...
— Демак, бизнинг одам?— деди залдан кимдир.
Низомиддинов эсанкираб қолди, икки-уч марга оғиз
ростлаб, ҳеч нарса
деёлмади, анча
ўйланиб туриб,
охири деди:
— Ахир биттасига кўнинглар-да, нима бу!
— Йўқ, бнз учинчисига кўнамиз, «Мен лаганбардор-
ман, мунофиқман» денг, мана бунга кўнамиз!
— Мен тегишлн жойда гаплашаман,— деди Низо-
миддинов қоғозларини йиғиштираётиб,— мен очдим бу
ишларни, меп фош қилдим...
— Навбатдагн сўз ўртоқ Раҳматовга. Уртоқ Ҳаки-
мова тайёрлансин...
193
?
312
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |