Абдулла қАҲҲОР



Download 12,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/51
Sana25.02.2022
Hajmi12,48 Mb.
#296239
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51
Bog'liq
Abdulla Qahhor. Asarlar. 1-jild. Sarob (roman)

МИЛЛАТЧ ИЛАР
У Т М И Ш Д А Н
Кун тиккада. Соя дим. Шаҳар мудрайди. Муюлишда- 
ди нотариус конторасидан чиққан икки киши қалин ака- 
циялар соя солган йўлкадан «Русско-азиатский банк» 
томонга йўл олдн. Буларнинг бири — «диний, ахлоқий, 
адабнй мужаллаий миллий»нинг ношир ва муҳаррири 
Мирза Баҳром, иккинчиси — шоир Тавҳидий (дарвоқе, 
«Тавҳидий» унинг тахаллуси, «Тавҳиди лисон» яъни турк 
тилларини бирлаштириш гоясининиг намояндаси эканига 
ншора қилиб қўйган). Икки ошна чақчақлашиб, кулишиб 
борар эди. Мирза Баҳром қайрилма ёқа жужунча кам- 
зулининг қўйин чўнтагидан кичкина дафтарча чиқарпб 
Тавҳидийга берди ва бинойи иш қилгандай гердайиб, 
хитойи елпигич билан ўзини елпиди. Тавҳидий дафтар- 
чани очди ва қадамини секинлатиб ўқий бошлади:
— Бир фақир бир бадавлат одамга ҳамсоя эрди. Бир 
куни анинг ўғли фақирнинг уйига бориб кўрдики, ул 
одам бола-чақаси бирлан аллақандай таомни еб ўлти-
303
www.ziyouz.com kutubxonasi


рибдур, андак замон 
тикилиб туриб ул таомга майл 
қилди, аммо уй эгаларииинг ҳеч қайсиси ани тақлиф 
қилмади...
Тавҳидий дафтарни варақлаб қаради ва сўради:
— Ҳикоятми, азизим?
— Ҳнкоят, азизим, ҳикоят. Бутун умримни ҳар йўл 
билан миллат хизматига сарф қилмоқдаман. Шу йўл- 
лардан бири қилиб, зндиликда, қиссанависликка кириш- 
дим. Бу қисса мулла Қутбиддинга кўп мақбул бўлди... 
Уқинг!
Тавҳидий давом этди:
— Бола йиғлаб ўз жойига қайтди. Ота-онаси йиғла- 
ганининг боисинн сўрадилар. У бола: фақирнинг таомга 
таклиф қилмаганидан шикоят қилди. Отаси буюрдики 
филҳол1 анвои лазиз таомлардин пиширгайлар. Бола 
таомни емади, манга ҳамсоянинг таомидин керак деб 
андоқ йиғлаб турдики, отаси фақирнинг уйига борди ва 
айтдикп, эй фақир, бизга ранж ва озор еткурганинг нн- 
мага керак бўлур, деб. Фақир андак фурсат бошини қуйи 
солиб туриб дедики, эй хўжа, бул ишда сир бордир, ман- 
днн тиламагилки, ул сирнинг пардасини кўтарсам. Аммо 
тавонгар1
2 сирингни айтгил деб муболаға ва тақоза3 қил- 
гандан сўнг фақир дедики, болаларим бирлан еган тао- 
мимиз бизларга ҳалол ва ўғлингга ҳаромдир. Анда та- 
вонгар сўрадики, бировга ҳалол ва бировга ҳаром таом 
бўлурмн, деб. Фақир жавоб бердики, магар масжидда 
эшитмадингмуким, бечора, аҳволи танг бўлган одамларга 
мурдорни4 емак ҳалолднр, деб. Билгилки, болаларим уч 
кундан буён ҳеч бир томоқ емас эрднлар ва мен ҳеч илож 
топмай юрдим. Охириламр бу кун бнр чор деворга кириб 
ўлиб ётган эшакни кўриб, гўштидан бир миқдор кесиб 
уйга келгирдим. Углинг уйимга келган маҳалда ул 
ҳаром ўлган 
эшакнинг гўштини еб ўтирган эрдик. 
Тавонгар фақирни кўп дуо қилди ва дедики, бир масжид 
солурман, анинг савобн сангадир...
Катта темир дарвоза остида чўзилиб ётган хирсдай 
ит бошини кўтариб ириллади.
— Қочинг!— деди Мирза Баҳром ўзини Тавҳидийнинг 
орқасига олиб.
Тавҳидий бирданига ўзини орқага ташлаб, Мирза 
Баҳромга қаттиқ урилди. Иккови ҳам йиқилди. Ит хўп
1 Ш у тобда, дарров.
2 Бой.
3 Талаб.
4 Ҳаром.
304
www.ziyouz.com kutubxonasi


иштаҳа билан ҳурмоқчи ва таламоқчи бўлиб ўрнидан 
турган эди, аммо шу иссиқда ўзини уринтиргани эринди 
шекилли, орқасига қайтди, нарироққа бориб яна чўзилиб 
ётди. Мирза Бақром тиззасини ушлаб, оқсоқланиб ариқ- 
чадан нарига ўтиб кетди. Тавҳидий бу даража итдан 
қўрқиб, Мирза Баҳромни йиқитганига хижолат бўлди ва 
ўзини оқлашга киришди.
— Айб ўзингизда. Бир ваҳима қиласизки, «Қоч!» де- 
сангиз нима экан дебман. Бу нтни мен биламан — Қосим- 
жон бойваччанинг итлари, мени танийди... М аҳ, Тўрткўз, 
маҳ! Ҳа бетавфиқ! Ювош эдинг-ку!
Ит яна ириллади. Мирза Баҳром, тиззасини маҳкам 
ушлаганича, афтини буруштириб деди:
— Биламан, Қосимжон бойваччанинг итлари. Билга- 
ним учун қўрқдим-да. Кўп ёмон ит, индамасдан илик- 
дан олади. Бунинг оти Тўрткўз эмас, Арслон... М аҳ, Арс- 
лон, маҳ!
Ит товушини чиқармасдан тишини иржайтирди. Иккн 
ошна кўчанинг нариги юзи.га ўтиб, йўлда давом этди.
— Бу итнинг феъли кўп ёмон,— деди Мирза Баҳ- 
ром,— Қосимжон бойваччанинг уйларига кўп келаман- 
да, биламан — Арслон арслон деганича бор.
Тавҳидий Мирза Баҳромни ранжитмасликка тиришиб 
деди:
— Арслон бўлмаса керак, Тўрткўздир. Эҳтимол кўп 
келарсиз, аммо Тўрткўз эканини аниқ биламан, чунки 
мен ҳам жуда кўп келаман.
— Мен кўпроқ келсам керак,— деди Мирза Баҳром 
мунозарада ўзини боадаб ва хушфеъл кўрсатиш учун 
илжайиб,— майли-ку, Арслонми, Тўрткўзми, ишқилиб 
ит, аммо ҳақиқат озор топмасин, дейман...
Тавҳидий ҳам ўз гапини мулойимлик билан маъқул- 
латмоқчи бўлди:
— Тўрткўз деганимда қулоғини кўтарди назаримда.
— Йўқ, Тўрткўз деганингизда ириллади. Арслон де- 
ганимда иккала қулоғини кўтарди.
— Қаттиқ қўрққан экансиз-да, пайқамабсиз...
— Сиз пайқамабсиз...
Орада жиндай гап қочди. «Ҳақиқатга озор етмасин» 
учун икки ошна и,тни имтиҳон қилмоқчи бўлди. Қайтиш- 
ди. Ит Арслон деганга ҳам кўнмади, Тўрткўз деганга 
ҳам. Ошналарнинг ҳар қайсиси Қосимжон бойваччага 
ўзининг яқин эканини исбот қилгиси келар эди. Ит бе- 
зор бўлди шеқилли, икковини ҳам олдига солиб қувди. 
Тавҳидий қочиб бировнинг уйига кириб кетди. Мирза
2 0 —
1 9 2 3 / 4
3 0 5
www.ziyouz.com kutubxonasi


Баҳром қочгани улгуролмай ерга ўтириб қолди. Яхши- 
ки ит тегмади, қайтди, дарвозанинг остидан ичкарига 
кириб кетди.
Анчадан кейин Тавҳидий чиқди. Мирза Баҳром кўча- 
нинг нариги юзида, ариқ бўнида ўтирар эди.
— Ит-ку, итлигини қилмоқда,— деди Мирза Баҳром 
ўрнидан тураётиб,— сизга ҳайронман! Нима ҳожат!
Иккови йўлга тушди. Анча ергача нндашмасдан бо- 
рншди. Гапни Тавҳиднй бошладн:
— Яъни сен ҳам ит, деганингизми бу!
Мирза Баҳром ундай маъно чиқишини сира кўзда 
тутмаган экан, ўсал бўлди.
— Йўқ, йўқ, асло! Агар шундай маъно чиқса мендан 
ўтибди, маъзур кўрасиз. Мен антмоқчи бўлдимки, ит 
танимади... Яъни зўр билан танитмоқ беҳуда...
Мирза Баҳром қизиқ гаплардан гапнрнб, орадаги 
тундликни бир оз кўтарди.
Энди Қосимжон бойваччага яқин-йироқлик тўғриси- 
да тўғридан-тўғри гапириш ўнғайсиз бўлиб қолди. Сўз 
умуман Қосимжон бойвачча тўғрисида кетди, унинг иш- 
билармонлиги, тараққийпарварлиги айтилди.
Тавҳидий бир муносабат туғдириб, бойвачча чиқара- 
ётган пиёлага ёзиб берган шеъри ҳақида гапирди ва бу 
шеърдан бойваччага кўп ёққан икки хатини ўқиб берди.
Рок,им агар бу чинини васфни агар десам,
Жонони хитойи эрур, чойи дилкушо.1
Мирза Баҳром ҳам ҳали Тавҳидий ўқнган «ҳикоят»- 
нинг ёзилиш тарихини сўзлаб берди. Маълум бўлишича, 
у яқинда, бойвачча билан унга қарашли 
кўнчиликка 
борган экан. Шу ерда ишлайдиган одамлардан бири, 
йўқчилик важҳидан, бир куни бола-чақаси билан отнинг 
терисидан шўрва қилиб ичибди. Баъзилар бу одамдан 
кулар, кўп кишилар эса «Шунга хўжайин зомин»1
2 деб 
ғазабланар экан. Шунда Мирза Баҳром нўқчилик важ- 
ҳидан отнннг тернсидан қилингаи шўрва ҳаром эмас деб- 
дн ва қайтиб шу «ҳикоят»ни ёзган экан.
йўлда ўтган саргузашт унутилди. Икки ошна бурун- 
гидай апоқ-чапоқ бўлиб, пивохонага кирди.
1937
1 Мен агар бу пиёлани мақтасам: ўзи хитой чинниси, бундан 
чой нчган одамнинг кўнгли очилади.
2 Анбли.
3 0 6
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 12,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish