Европейский Централный Банк (ецб)


Хитойда валютани тартибга солиниши ва жисмоний шахсларни



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

Хитойда валютани тартибга солиниши ва жисмоний шахсларни 
операциялари. 
Хитой фуқароси хорижий валютага эга бўлиши, валюта алмаштириш 
операциясини амалга ошириши, валюта ҳисоб рақамини очиши ва хорижий 
валютада жамғармасини сақлаши мумкин. Кўпчилик давлат ва тижорат 
банклари валюта операцияларини ўтказиш бўйича хусусий шахсларга хизмат 
кўрсатади. 
Хитойда яшовчи хорижий фуқароларга хорижий валютада иш ҳақи 
олишга ва уни хорижга олиб кетишга рухсат берилган.
Аммо хорижий валютада иш ҳақини банкдан олишга рухсат олиш учун, 
инглиз тилида меҳнат келишувини асл нусхасини тақдим этилиши талаб 
этилади, қайсики унда ишчига Хитой ҳудудида иш ҳақи хорижий валютада 
берилиши кўрсатилган бўлиши зарур. 
Агар сиз иш ҳақини юанда олсангиз ва уни хорижий валютага 
конвертация қилиб, кейинчалик хорижга ўтказмоқчи бўлсангиз катта 
миқдорда ҳужжатлар(ишлашга рухсат, ишчи виза, инглиз тилидаги меҳнат 
шартномаси ва бошқалар)ни тўплаш талаб этилади. шундан кейингина ушбу 
операцияни амалга ошириш мумкин. Хитойга олиб келинган хорижий 
валютани банкда ва меҳмонхонада юанга алмаштириш мумкин.
 


108 
 
Хитой юанининг курси
.
Ҳозир Хитойда юаннинг “сузувчи” курси тизими ўрнатилган, у ҳар куни 
ўзгаради ва у валюталар саватчасига боғланган. ХХР 2005 йил июль ойидан, 
яъни янги тизимга ўтгандан бошлаб юань 7,5 %га мустаҳкамланган ва ҳозир 
унинг курси 1 АҚШ доллари ўртача 7,6 юанга тенг. Юаннинг 
мустаҳкамланиш тенденцияси сақланиб қолмоқда прогноз бўйича унинг 
курси 1:7 даражада сақланиб қолади. 
Юань эркин алмашинувчи валюта ҳисобланмайди, Гонконг ҳудудида 
ўзининг пул бирлиги, яъни гонконг доллари амал қилади.
Хитойда валюта назорати бўйича янги тартиб ўрнатилган. 
 
2007 йил 1 февралдан бошлаб кучга кирган янги “Жисмоний шахсларни 
валюта маблағларини бошқараш бўйича йўриқномасига” биноан
 
жисмоний 
шахслар йилига 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағларига 
эга бўлиш ва ишлатиш ваколатига эгадирлар. 
Агар ҳисоб рақами бўйича айланма миқдори бу суммадан ошиқ бўлса, 
валюта назорати бўйича Бошқармани маҳаллий бўлимига асословчи 
ҳужжатлар тақдим этишлари зарур, шартнома, контракт ёки инвойс 
кўринишида тўлов учун рухсат олишлари талаб этилади. 
50 минг АҚШ долларидан ошган сумма юанга конвертация қилиниши ва 
юань ҳисоб рақамига ўтказилиши зарур. Бу тартиб Хитой фуқаролари учун 
ҳам ва Хитойда яшаётган хорижий фуқаролар учун ҳам тегишлидир. 
Янги тартибга биноан жисмоний шахслар 24 ой давомида юанни валютага 
алмаштириши мумкин, уни олган вақтидан бошлаб, яъни валюта 
ўтказилганлигини тасдиқловчи квитанцияни тақдим қилган тақдирда, аммо 
унча катта бўлмаган, яъни 500-1000 АҚШ доллари миқдоридаги суммани 
хорижга кетаётганда валюта олиш учун ҳеч қандай исбот тақдим қилмасдан 
банкда алмаштириши мумкин. 
Жисмоний шахсларни 50 минг АҚШ долларидан ошмайдиган суммасини 
бир марталик нақд пулсиз валюта ўтказишини ҳужжатлар асосида, яъни 
шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этганда амалга ошириши мумкин, агар 
сумма юқорида кўрсатилгандан кўп бўлса асословчи ҳужжатлар тақдим этиш 
зарур бўлади. 
Нақд валютани бирмарталик валюта ўтказмаси 10 минг АҚШ долларидан 
ошмаслиги зарур. Бордию нақд валюта ўтказмасини катта суммада амалга 
оширмоқчи бўлса, валюта омонатидан маблағни олинганлигини тасдиқловчи 
ҳужжат, яъни божхонадан квитанция ёки банкдан маълумотнома тақдим 
қилишлари лозим. 
Кунига ҳисоб рақамидан нақд валютани олиш миқдори ҳам 10 минг АҚШ 
долларидан ошмаслиги керак. Мабодо катта сумма олиниши зарур бўлса, 


109 
унда валюта назорати Бошқармасининг маҳаллий бўлимидан олдиндан 
рухсат олиниши талаб этилади. 
Агар жисмоний шахс ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган 
бўлса, унда у банкга савдо-саноат маъмурияти Бошқармаси ва валюта 
назорати Бошқармасида рўйҳатдан ўтганлиги тўғрисида тегишли ҳужжатни 
тақдим этилиши талаб этилади. Жисмоний шахсларни валюта ҳисоби, ҳисоб-
китоб, жамғарма ва капитал рақамларига бўлинади, бунда охиргиси очилиши 
учун валюта назорати бўйича Бошқармадан рухсатнома талаб этилади. 
Валюта назорати тартибини бузган жисмоний шахс учун жарима 1000 
юанни, ушбу тартибни бузган банк учун эса жарима миқдори – 30 минг 
юанни ташкил этиши мумкин. 2007 йил январдан бошлаб Хитойда жиноий 
йўл билан олинган маблағларни ўзлаштиришга қарши қонун қабул қилинган, 
шунинг учун энди хорижий валюта билан ишлар бўйича тартиб 
кўчайтирилди. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish