Мазмуны: тил ҳӘМ Әдебият


Keywords: communicative, сreative, pedagogic, condition, system, students,profession



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/104
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#293489
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   104
Bog'liq
ЖУРНАЛ 3-САН-2018

Keywords:
communicative, сreative, pedagogic, condition, system, students,profession. 
 
Таълим тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминловчи педагогик шартларни 
аниқлашда қуйидагиларга эътибор қаратилиши - келтириладиган шартлар реал 


49 
шароитларга мослашувчан бўлиши, тизим мавжудлигини таъминлаши ҳамда самарадор 
бўлган ҳолда унга юклатилган вазифаларни ечиш имкониятини бериши лозим. 
Шартлар - қандайдир ҳодиса учун мавжудлик муҳитини ташкил этиб, унинг 
фаолият юритиш ва ривожланиш имкониятини яратади. Педагогика нуқтаи назаридан 
шартлар – табиат ҳамда жамиятдаги ижтимоий, ички ва ташқи таъсирлар натижасида
содир бўладиган ўзгаришлар тўплами бўлиб, у шахснишаклланишида жиддий равишда ўз 
таъсирини кўрсатади. Шу билан бирга, шартлар сабаб ва оқибатлар тўплами бўлиб, улар 
педагогик ҳодисаларни тезлаштириши, секинлаштириши ёки унинг мавжудлигини 
таъминлаши мумкин. 
Шартларнинг тахминийлигига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнитурли: 1) таъсир 
доирасига кўра; 2) таъсир кўрсатиш тавсифига кўра; 3) таъсир кўрсатувчи объектнинг 
моҳияти асосларга кўра классификациялаш имконияти мавжуд. Ана шуларга асосан, 
аниқлайдиган педагогик шартларимиз таъсир доирасига кўра ички, таъсир кўрсатиш 
тавсифига кўра объектив, объектга таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан ўзига хос бўлиши 
лозим. Педагогик шартларни ошкор қилиш учун бундай ёндашувни амалга ошириш, 
талабаларни касбга тайёрлашда керакли тавсифларни ҳисобга олиш ва қатор ҳолат 
бўйича тизим фаолият юритишини аниқ асослаш имкониятини беради. Чунки, ишлаб 
чиқилган тизим моҳиятига кўра педагогикага таалуқли бўлишикерак, шу сабабли шартлар 
ҳам педагогик тавсифга эга бўлиши лозим. Қатор (Яковлева Н.М., Найна А.Я., Уварина 
Н.В.) тадқиқотчиларни олиб борган изланишларининг таҳлили педагогик шартлар учун 
қуйидагилар: яхлит педагогик жараёнга алоқадорлик; таълимий ва моддий-техник 
муҳитнинг имконияларини акс этиши; тизимнинг ички ва ташқи элементларига таъсири; 
педагогик тизимнинг самарадорлигига таъсирлари тавсифли эканлигини кўрсатади. 
Шундай қилиб, тадқиқотимиз доирасидаги педагогик шартлар дейилганда - таълим 
жараёни субъектларига ижобий таъсир кўрсатувчи, таълимий ва моддий-техник таъминот 
муҳити тўпламини акс эттирувчи, педагогик тизимнинг фаолият юритиши ва 
ривожланишини таъминловчи ташкилий ҳолатлар тушунилади.
Гуруҳлар классификациясидан келиб чиқиб, педагогик шартларни мажмуавий 
лойиҳалашни амалга оширамиз. Педагогиканинг замонавий назарияси ва амалиётида 
ташкилий-педагогик, психологик-педагогик ва дидактик шартлар гуруҳлари ажратиб 
кўрсатилган. Ҳар бир гуруҳ шартлари педагогик тизимга ўзига хос таъсирга эга. 
Қайд этилган шартлардан биз мазкур мақолада ташкилий-педагогик шартлар 
устида фикр юритамиз. Ташкилий-педагогик шартлар шундай имкониятлар тўпламини 
ўзида намоён этадики – таълимий вазифаларни муваффақиятли ҳал этиб, педагогик 
жараённи фаолият юритиши ва ривожланишига бевосита ўз таъсирини кўрсатади. Мазкур 
гуруҳга тегишли шартлар таълим жараёнини бошқаруви билан боғлиқ бўлиб, 
бошқариладиган тизим моҳиятини ҳисобга олган ҳолда ўзида режалаштириладиган 
мазмун, метод, педагогик фаолият шакллари, педагогик мақсадга эришишдаги махсус 
педагогик тадбирларни жамлайди. Тадқиқотимизда ташкилий-педагогик шартлар гуруҳи 
ўқув режаларини таянч ва вариативқисмларини ҳисобга олган ҳолда бўлғуси 
ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнини ўзига хос ташкилий томонларини акс эттириши 
керак.Маълумки, таълим стандартлари таянч қисмидаги предметлари рўйхати аниқ 
равишда белгиланиб, унда ўзгаришлар бўлишига йўл қўйилмайди. Вариатив қисм эса 
таълимни бошқарувчи ташкилот томонидан тасдиқланиб, ҳар бир ўқув йилида бир марта 
ўзгартирилиши мумкин.
Тизим самарали ишлаши учун бошқа бир зарурий ташкилий-педагогик шарт –
ижтимоий тармоқларда ижодий мулоқот қилиш учун Онлайн журнални юритишдир. 
Онлайн журнал – инсонларнинг интернет ҳамкорлиги бўлиб, улар интернет тармоғида 
ҳаётий воқеа ҳодиса, муаммоларни ёзма шаклда муҳокама қилишади,унда фикрлар 
алмашинуви амалга ошади.


50 
Агар Онлайн журнални фаолият юритишининг асосий принципларига мурожаат 
қиладиган бўлсак, унинг биринчи муҳим аспекти – чоп этилган манбаларни қахрамонлари 
муаллифларнинг ўзлари бўлиб, уларнинг ўзлари бир жамоани ташкил этишади, онлайн 
кундаликни юритишади, доимий равишда маълумотларни янгилаб боришади. Шундай 
қилиб, Онлайн журналнинг саҳифа мавзуси муаллифлар томонидан аниқланади ва 
уларнинг ижодкорлигига, тасаввурига бевосита боғлиқ бўлади.
Иккинчи аспекти – доимий равишда маълумотга эга бўлишлик, яъни Онлайн 
журнал оммавий ахборот воситаси эмас, лекин у барча фойдаланувчиларга ахборотларни 
тезликда етказиш функциясини бажаради. 
Учинчи аспекти – қандайдир бир ғояга диққатни қаратилганлиги ҳамда бу ғояни 
аниқ бир стилда ифодаланишидир. Маслан, мулоқотнинг фақат инглиз тилида ёки ўзбек 
тилининг адабий тили лексикасидан фойдаланиш орқали олиб борилиши. 
Тўртинчи аспекти – тақриз ва баҳоларнинг албатта мавжудлиги ва уларга нисбатан 
бағри кенглик муносабатида бўлиш. Ҳар бир инсон ўз нуқтаи назарини, фикрини айтиш 
ҳуқуқига эга,агар у бошқаларнинг фикрига тамомила зид бўлса ҳам.
Бешинчи аспекти – чоп этилаётган материалларнинг доимийлиги ва баён этаётган 
муаллифга тегишлилиги билан фарқланади. 
Олтинчи аспекти – блок-платформа билан ишлаганда қийинчиликнинг йўқлиги, 
чунки, у интуитив равишда тушунарли, содда шаклга эгадир. 
Шундай қилиб, ташкилий-педагогик шартлар гуруҳга тегишли бўлган Онлайн 
журнал юритиш, фойдаланувчиларни бир-билари билан мулоқот қилишлари учун 
норасмий аудитория бўлиб ҳисобланади. Айнан ана шу функция талабаларда касбий
ижодий коммуникативликни тарбиялаш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш учун 
жуда муҳимдир, чунки у ўқув жараёнида қатъий белгилаб берилган доирадан чиқиб, 
вақтга ҳамда ўқув режага боғланмаган ҳолда иштирокчиларнинг ўз фикрларини эркин 
ифода қилиш имкониятини беради. Норасмий онлайн мулоқот талабалар ва ўқитувчига 
тезкор коммуникатив мулоқотга киришиш имкониятини беради, доимий равишда ҳар 
қандай қизиқтирган мавзуда мулоқот қилишга шароит яратиб, ижтимоий контактлар 
доирасини кенгайтиради.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish