М аколлар. маталлар. образли иборалар. таржимада мослик
М ақоллар, маталлар, идиомалар, образли ибораларни таржима килиш
шу амалиёт сохасининг энг шарафли ижодий ҳодисаларидандир.
Уларни таржима килишда чар бир таржимон ўзича йўл тутади. Бу
шарафли ижодий кийинчиликларни факат узи енгиб ўтиши ва муваффакиятга
- галабага эришиши мумкин. Бунда унга турли лугатларни. халк тилини
билишдан ташкари кучли интуиция мададга келади. Таржимада интуиция
канчалар кайта яратувчилик ролини ўйнаши мумкинлигини Қодирий,
Чўлпон,
А бдулла
Қаххор,
Миркарим
Осим,
Ш айхзода
таржима
амалиётларида тахдилида кўриб ўтишга муяссар бўлдик.
М аколлар, маталлар, идиомалар, образли иборалар таржимасида
таржима тилидан
мос эквивалент топиш ёки бунинг иложи бўлмаганда.
ўзига ярашикли лўнда, хякматомуз табдилда маъносини чикариш максад
килиб кўйилади. Таржима қилинган адабиётлар бу жиҳатдан жуда бой ва
ранг-баранг тажрибалар борлигини кўрсатади.
“Ҳамлет”нинг иккинчи саҳнасида актёрлар томоша кўрсатишаётганда
саҳнада рол ўйнаётган қиролича: “Фалак мени нобуд килгай бошка эр
килсам”, деб онт ичаётганда, Ҳамлетнинг бу сўзлардан гаши келиб, русча
матнда: "Полынь, полынь" - деб ўзига ўзи сўзлайди. Бу Ҳамлетнинг тилида
оддий сўз эмас, теран образли ифода. Шу биргина сўз воситасида Қамлет
жуда аччик бир ҳақикатга ишора килади.
Ш айхзоданинг Ҳамлети бу ерда:
“Ҳашак-хушак, хашаки гаплар", -
деб айтади.
Чўлпон Ҳамлети эса ўз-ўзича сўйлаб:
"Булар хаммаси уларнинг бошига тушаётган таёқ, таёқ" -
дейди.
Бу ерда гап "полынь" деган ўт: - бизнингча - шувок, бурган, эрман.
ршпян
устипя поряпти. Уни халкимиз тилида "сассик алаф" деб хам
юритишади.
Рол
ўйнаётган
кироличанинг касам
ичишида олдиндан
бебурдлик, бевафолик яшириниб ётгандек туюлади Ҳамлетга. Бебурдлик эса
унинг назарида сассик алаф ёки аччик кора ёвшонга ўхшаб кўринади Ҳамлет
назарида. Ш унинг учун у киролича сўзини ўзига ўзи “сассик алаф. сассик
алаф"-деб изоҳлайди. Бу ўринда таржимонларимизнинг ёвшонпи хашак,
хашаки гаплар ёхуд таёк деб ифодалашлари ўзини у кадар окламайди.
Образли ифода бунда чикмайди ёки сувалиб кетгандек таассурот колдиради.
Албатта кандайдир жуда узок маънода кироличанинг сўзларини "хашаки гап"
ёки "таёк" деб хам бахолаш мумкин. Лекин бунда образли моҳият йўколади.
Иккинчи сахнада томоша қўйилгандан сўнг Ҳамлет кошига Гилденстерн
келди ва унга кироличанинг илтимосини баён килди. Ҳ амлет шу ерда,
аламангиз бир вазиятда, у билан сўзда киличбозлик қилгандай бўлади. Шу
ерда Ҳамлет русча матнга кўра “ пока трава растёт..." деган маколнинг бир
бўлагини айтади-ю лекин уни тугатмайди.
Чўлпон ўз таржимасида маколни очикрок баён килади:
"пичан ўсгунча... от ўлиб бўлади"
Ш айхзода эса бундай ўгиради:
“ пичан ўсиб бўлгунча от очидан харом ўлади".
Ш айхзода
кўриниб
турибдики,
Чўлпондан
ҳам
кўра
очикрок,
тушунарлирок баён килади. Ҳар икки ҳолда ҳам макол айни ўзидек табдил
таржима килиб берилади.
Ҳамлет билан Розенкранс ўртасида Полонийнинг ўлиги устида гап-сўз
бўлиб ўтади. Ш унда суриштиришни қўймаётган Розенкрансга Ҳамлет:
“К тому же на вопросы губки какой ответ может дать королевский сын?" -
дейди. Розенкранс: "Вы принимаете меня за губку, мой принц" - деб норози
бўлади. Чўлпон хам, Шайхзода ҳам бу ерда “губка” ни “булутча” деб талкин
этишади. Натижада гоятда тушунарсиз гализлик тугилади. "Губка" - хавол
шимгич / у билан бадан ишкалаб ювилади/.
Бу хам Ҳамлетнинг образли сўзларидан. Уни калка билан “шимдиргич"
деб олиш тўгрирок бўлади. “ Булутча” эса бу маънони ифодалашдан йироқ.
Ҳамлетнинг кейинги гапида гап шимдиргич устида бораётгани янада
равшанлашади: у розенкрансларни Ҳокимият садакаларини ўзига шимиб
оладиган кимсалар деб тушунади.
Ҳамлет бир ў р и н д а :"... хитрая речь спит в глупом ухе"-
деб тамсил келтиради.
Чўлпон: “ маъкул гап нодон кулокда тўхтайди” -
деб ўгиради.
Шайхзода: “ гўл аклда ҳазил нима килади", - деб талкин этади.
Таржималарда тамсиллар кандайдир тўғри ва яна кандайдир маънода
нотўғри. Яъни маънони чинакам равшанлаштирадиган чинакам ифодавий
мосликка эришилмаган. Тамсил бунда таъсирчанлигини, мажозий маъносини
бой берган.
Розенкранс: биз билан бирга кирол ҳузурига борасиз, деб топширикни баён
килганда, Ҳамлет унга жавобан: "Беги лиса, и все за ней"-деган хикматни
айтади.
Чўлпон бу ерда: “Бекинмачок, ўйнайдирган бўлармиз”, деб ўгиради. Бу
ерда хдм таржимон маколнинг жуда узок маъносинигина чикаради. Унга
Караганда "тулки кочса, хамма кетидан югуради" деган тарзда талкин этиш
образнинг кучини таржимада саклашга хизмат қилган бўларди.
Маколлар маталлар, идиомалар таржималари шу амалиётнинг энг
хузурбахш-ижодий
сохаларидан.
Улар
таржимаси
ифодаларида
таржимоннинг лаёкати, истеъдоди, сўзни, образлиликни юксак дараж ада
англаш ва хис кила билиш кобилияти намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |