1-Маъруза: Кириш


Метрология ўлчашлар хақидаги фандир



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/60
Sana21.02.2022
Hajmi1,35 Mb.
#28368
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
metrologiya standartlashtirish va sifat nazorati.

Метрология ўлчашлар хақидаги фандир. Атрофимиздаги иҳтиѐрий 
олинган бирор бир объект (предмет, жараѐн ѐки ҳодиса) тўғрисида гaп 
борганда албатта уларни тавсифловчи муайян хусусиятни кўз олдимизга 
келтирамиз. Бу хоссалар кўп ѐки кам даражада намоѐн бўлиши, бошқачароқ 
айтганда, микдорий баҳоланиши мумкин. Одатда миқдорий баҳолашни 
ўлчаш амали орқали бажарилади .(1- расм). 
Ўлчашлар инсон фаолиятининг ажралмас бир бўлаги бўлиб, унинг 
хаѐтини ўлчашларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Киши эрта билан 
уйғонган заҳоти, биринчи навбатда вақтни белгилайди, чой ичганда эса 
хароратни, ишга ѐки ўқишга кетаѐтганда масофани ва ҳ.к. 
Ўлчашлар узлуксиз, такрорий ѐки даврий равишда, баъзан билган 
ҳолда, баъзан эса билмаган ҳолда содир бўлиб туради. Она табиат инсонга 
шундай бир ажойиб, факат ўзигагина хос бўлган хусусиятни, яъни хиссиѐтни 
берганки, бу нафакат инсонлар учун, балки барча тирик мавжудот учун ҳам 
хос булган бебахо инъомдир. Хиссиѐтни ута мураккаб бир ўлчаш асбоби 
сифатида тушунишимиз мумкин. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, 
атрофимиздаги мухитни, борлиқни фақат хиссиѐт воситасидагина билиш 
бугунги кунга келиб, етарли булмай колди. 


1-расм. Ўлчаш объекти ва жараѐни 
ТО - технологик объект ЎО - ўлчаш объекти 
ЎВ - ўлчаш воситаси X - кириш сигнали 
У - чиқиш сигнали 
Фараз қилайлик электр тармоғидаги кучланишнинг кийматини 
билмокчисиз. Табиийки, факатгина хис этиш органлари орқали буни амалга 
ошириб булмайди. Бунинг учун бизга "вольтметр" деб аталадидан 
восита лозим булади. Бундан ташкари, ушбу ўлчаш асбобидан 
фойдаланиш учун мавжуд тартиб-қоидаларни хам билиш лозим булади. 
Аксариятингиз портфелда чизгич олиб юрасиз, Хаммамиз ушбу 
чизгичда шкала булишини биламиз. Шкалалар эса бир хил булакларга 
булинганлиги биз учун табиий хисобланади. Модомики, ушбу 
чизгичларни ишлаб чикариш, улардаги шкала белгаларини бир хил қилиб 
тайѐрлаш тагида катта ме ҳ нат ѐтади. Шу меҳнат мобайнида хам бир канча 
ўлчашларни амалга ошириш керак булади. 
Ҳозирги вақтда ҳеч бир мутахассис йўқки, уз иш фаолияти 
мобайнида ўлчашларни қулламаса. Унинг олдида турган муаммо мураккаб 
бўлса, ўлчашларнинг аҳамияти шунчалик салмоқли бўлади. ЮНЕСКО 
маълумотига кўра, ҳозирда инсон фаолиятининг 3000 дан ортик соҳаси айнан 
ўлчашлар билан чамбарчас боғлиқ саналар экан. 
Хар бир ишда муайян тартиб-коидалар мавжудлиги каби 
ўлчашларнинг хам узига хос булган қоидалари усуллари ва бу усулларни 
амалга ошириш учун курсатма булиб хизмат килувчи услублари мавжуд. 
Буларнинг бари муайян меъѐрий хужжатлар асосида бир тизимга 
келтирилган. 
Мана шу юқорида айтилган ўлчашлар, хох оддий, ҳох мураккаб 
булсин, хоҳ бир мартада ўлчанадиган, ҳох куп мартада улчанадиган булсин, 
хох оддийгина чизғич воситасида, ҳох, жуда катта улчамли махсус 
қурилмаларда улчанадиган булсин, барчаси учун таълукли булган айнан шу 
масалалар билан шуғулланадиган алоҳида фан мавжуд булиб, унгa 
метрология номи берилган. 
Инсоният тараққиѐт ривожланишининг илк даврлариданоқ "моддий" 
ўлчашлар ва ўлчаш бирликларининг катта ахамиятга эгалигини тушиниб 
билган. 


Фан ва техниканинг ривожланиши хар хил катталикларнинг 
ўлчамларини муайян ўлчовларта қиѐслаб киритишни тақозо эта бошлади. 
Бундай фаолият жараѐни ва ривожланиши давомида ўлчашлар ҳақидаги 
фан, бўлмиш метрология юзага келди. 
Ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши ўлчаш
воситалари 
ва усулларини мукаммаллаштиришни талаб эта бошлади, Ўлчашлар 
назарияси ҳамда воситаларининг ривожини аниқлаб берган техника 
ютуқларининг учта асосий боскичини ажратиб кўрсатиш мумкин: 

ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашадиган ва станокларга 
бириктирилган ўлчаш воситаларининг яратилишини талаб килувчи 
технологик боскич; 

ишлаб чиқариш жараѐнларини ривожлантириш шароитида 
фойдаланилаѐтган ўлчаш воситаларининг аниқлиқ, ишончлилиги ва 
унумдорлигини кескин оширишни талаб қилувчи энергетик боскич; 

замонавий фан ютуқларининг барчасини ўлчаш воситаларининг 
таркибига киритишни талаб килган илмий-техникавий инқилоб босқичи. 
Бу боскичнинг алохида хусусиятларидан бири объектлар ва жараѐнлар 
ҳолатини муайян параметрлар ѐрдамида умумий баҳоловчи ўлчаш 
тизимини яратиш бўлиб, олинган натижаларни бевосита автоматик 
бошқариш учун фойдаланишдан иборатдир. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish