123
Адабиѐт: П р о х о р о в Е.И. Типы изданий. - В сб. Основы
текстологии. М., 1962.
Дарснинг мазмуни: Нашр турларининг ўзаро фарқли ва
умумий жиҳатлари. Илмий нашр турлари.
Илмий нашрлар
матншунослигидаги шартли белгилар.
***
Нашр турлари. Нашр турлари жуда хилма-хилдир.
Нашрлар аввало,
илмий ва
оммабоп нашрларга бўлинади. Илмий
мақсадлардаги нашр турлари қуйидагича хилланади:
—Тилшунослик тадқиқотлари учун мўлжалланган;
—Адабиѐтшнос ва тарихчилар учун мўлжалланган;
Тилшунос нашр этилаѐтган матнга тил нуқтаи назаридан
мўътабар бўлган қўлѐзма нусхани асос қилиб олади.
Адабиѐтшунос ва тарихчилар нашр учун ѐдгорлик ҳақида
кенг тасаввур бера оладиган нусхани асос қилиб оладилар.
Тилшунослар кўпинча битта
нусханинг нашр этилишига
эҳтиѐж сезадилар.
Адабѐтшунос ва тарихчилар матнни барча нусхалар
асосида нашр этиб, таҳрир вариантлари, ѐдгорлик матни тарихи
ҳақида тасаввур бермоқчи бўладилар.
Ўқилишдаги фарқлар ҳам
тилшунослардаги билан
адабиѐтшунос
ва
тарихчилардагидан
фарқ
қилади:
Тилшуносларда улар нусха тилидан тасаввур бериш лозим.
Бундан ташқари
матн нашри ва
нусха нашри деган
тушунчани фарқлай билиш керак.
Булардан нусха нашри матн
билан бир қаторда қўлѐзмани, унинг дастхати (почерк), механик
хатолари, ташқи нуқсонлари кабиларни ҳам намоѐн этиши
керак. Бундай нашр факсимиль нашр дейилади. Факсимиль
нашрларнинг цинкографик ва фотографик усуллари мавжуд.
Факсимиль нашр, одатда қўлѐзма устидаги тадқиқотларни давом
эттиришда қўлѐзма нусха ўрнини босадиган китоб ҳосил қилиш
учун чоп этилади (айниқса, тўкилиб тушаѐтганларини). Ҳар
қандай нашрнинг қўлѐзмалар билан
солиштирилган батафсил
www.ziyouz.com kutubxonasi
124
тушунтиришлари бўлиши керак. Факсимиль нашр қўлѐзмани
тўлалигича ўрнини босиши мумкин деган фикр хатодир. Чунки,
бундай нусха матн ѐзилган материал (м.: қоғоздаги сув
белгилари, пергамнтга берилган ишлов), сиѐҳ ранги, айниқса,
қизил ранг ҳақида тасаввур бера олмайди. Рангли нашр ҳам
маълум даражада рангларни бузиб кўрсатади. Ретушь қилинган
ўринлар бўлиши мумкин. Бирор белги қўйилган ҳошия саҳифа
рамкасидан ташқарида қолиб кетиши, муқованинг ички томони
саҳифа ўрнида қабул қилиниши мумкин ва ҳ.к. Қўлѐзма
китоблар нашрининг рангига қарамай фақат кўринишини
ифодаловчи
репринт усули ҳам мавжуд.
Нашрнинг яна бир тури факсимиль нашрнинг матн
транцкрипцияси билан берилишидир. Буни
дипломатик нашр
дейилади. Қадимий матнлар нашрининг
бир неча хил турлари
бир китобда берилиши мумкин. Бундай китобда матн икки, уч
марта турли усуллар билан чоп этилган бўлиши мумкин;
қўлѐзма ва
унинг матни (транцкрипцияси, транслитерацияси),
таржимаси ва ҳ.к. Тилшунослар
учун нашр билан тарихчи ва
адабиѐтшунослар учун нашр бирлаштирилган ҳолда бўлиши ҳам
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: