Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


  Атроф-муҳитга боғлиқ харажатларнинг асосий тенденциялари



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

5.5 
Атроф-муҳитга боғлиқ харажатларнинг асосий тенденциялари 
 
Атроф-муҳит соҳасидаги сарфлар давлат органлари сарфлари, ички хўжалик юритувчи субъектлар, 
хорижий компаниялар ва донор ташкилотлар сарфларидан иборат. Гарчи маълумот тарқатилиши 
чекланган бўлса-да, Статистика давлат қўмитаси режали равишда сарфлар тўғрисида маълумот 
тўплайди. Мавжуд ҳисобот тизимида ахборот ҳам талаб қоидаси асосида: сарф қилган субъект 
тўғрисида маълумот, ҳам молиялаш қоидаси асосида: сарфни қоплаган субъект тўғрисида маълумот 
тўпланади. Бироқ, ИҲРТ фикрига кўра, ушбу тартиб Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолияти ва 
харажати таснифига тўла мос эмас. 2006 йилдан бошлаб кичик (100 кам ходим) корхоналарга тегишли 
ахборот тўплана бошланган. Хонадонларнинг атроф-муҳит сарфлари тўғрисида ахборот йўқ. 
Жами атроф-муҳит соҳасидаги сарф ҳам абсолют рақамларда, ҳам солиштирма маънода паст. Бироқ, 
охирги йилларда кескин ўсиш кузатилмоқда (5.7-жадвал). 2007 йилда жами атроф-муҳит сарфлари 189 
миллион АҚШ долларини ташкил қилди, бу 2001 йилдаги миқдордан қарийб 3 баробар кўп. 2003 йилда 
кузатилган кескин ўсиш маиший ва саноат оқава сувни тозалаш маҳаллий иншоотларни таъмирлаш 
мақсадида фавқулодда аралашув туфайли юз берди. Ушбу бир маротабалик ҳодисадан сўнг атроф-
муҳит соҳасидаги сарфлар 2004-2007 йиллар мобайнида ЯИМнинг ўртача 0,85 фоизини ташкил қилди. 
Охирги йилларда ҳавони муҳофаза қилиш учун сарф энг катта сарф тоифаси бўлиб қолди, унинг 
ҳиссаси 2005–2007 йилларда жами сарфнинг қарийб ярмини ташкил қилди. Бундай устунликнинг 
сабаби ушбу муҳитнинг жами атроф-муҳитга инвестициялар аҳамияти ортишидадир, 2006–2008 йиллар 
жамининг 80 фоизидан ортиғи ҳавога тўғри келди. Бу сувни муҳофаза қилишга берилган эътиборнинг 
кескин пасайиб кетишидан яққол ажралиб туради, 2006–2008 йилларда у жами сарфнинг 5,8 фоизини 
ташкил қилди, ваҳоланки 2001–2005 йилларда унинг ҳиссаси 27,4 фоизни ташкил қилган эди. 
Атроф-муҳитга инвестицияларда аниқ тенденция кузатилмайди, ҳолбуки у 2007 йилда жами сарфнинг 
22 фоизини ташкил қилди. Бу 2001–2007 йиллар мобайнидаги ўртачага мос, аммо йилдан-йилга 
рақамлар орасида фарқ катта, чунки инвестицияларнинг нотекислиги туфайли қатор инвестициялар 
ҳажмида бир мунча беқарорлик кузатилади. 2008 йилда атроф-муҳитга инвестициялар мамлакат 
иқтисодиётига киритилган жами инвестицияларнинг 1,1 фоизини ташкил қилди. Бу рақам Европанинг 
кўпроқ ривожланган мамлакатларида кузатиладигандан камроқ, аммо Қозоғистонда 2002–2005 
йилларда 0,3 фоиз қайд қилинган минтақа контекстида нисбатан юқори кўрсаткич. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish