АСАЛАРИ ТУХУМИДАН ОНА АСАЛАРИ ЕТИШТИРИШ
А.Холматов, М.М.Сафаров, О.Эшдавлатов, Д.Жўраева.
ТошДАУ
Ўзбекистон иссиқ иқлим шароити она асалари етиштириш учун қулай бўлганлиги сабабли 7- 9 ой
давомида она асалари етиштириш имконияти мавжуд. Республикамизда 380 мингдан ортиқ асалари
оиласини борлигини инобатга олсак она асалари етиштириш ниxоятда долзарб бўлиб ҳисобланади.
Чунки хар йили эрта баxорда асаларичиликга ихтисослашган шахсий ёрдамчи, деқон ва фермер
хўжаликларига 40 - 50 мингта она асалари зарур бўлади.
Республикамиз иссиқ иқлим шароити ва серасал ўсимлик турларининг кўплиги билан бошқа
давлатлардан ажралиб туради, бу эса ўз навбатида соҳани ривожлантиришда мухим ахамият касб
этади. Асалари оилаларини Республика бўйича 200-250 мингтагача етказиш имконияти мавжуд.
Сўнги йилларда соҳада вужудга келган салбий оқибатлар натижасида асалари оилалари бош сони
камайиб кетди, бу эса мавжуд асалари зотларининг ирсий хусусиятларидан тўла фойдаланиш
имкониятларини чегаралаб қўйди, асалариларнинг ривожланиш қобилияти кечика бошлади,
қишловдан чиқиши оғирлашди, иқлим шароитимизга ва турли касалликларга чидамлилиги пасайди.
Шулардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси томонидан 2009 йил 3
мартда 03/1-348 сонли “Республикада 2009-2011 йилларда асаларичилик соҳасини ривожлантириш
бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар” дастури ишлаб чиқилди.
Дастурга кўра барча тоифадаги асаларичилик хўжаликларида 2011 йилга қадар асаларичилик
билан шуғулланувчи субъектлар сонини 6534 тага, асал ишлаб чиқариш xажмини 2375 тоннага
етказиш, асалари оилалари билан таъминлаш ва бунинг учун зарур бўладиган кридит маблағларини
ажратиш, асаларичиликда маxаллий ноёб асалари популяция генофондини соф холда сақлаб қолиш,
кўпайтириш, танлаш, селекция ишларини йўлга қўйиш мақсадида асаларичилик билан
шуғулланадиган фермер хўжаликлари негизида наслчилик фермер хўжалиги мақоми бериш
Республикада асалари зотларини яхшилаш, уларни серпушт ва сермахсуллигини ошириш учун, чет
308
давлатлардан зотли она ариларини келтириш, асаларичилик билан шуғулланаётган шахсий ёрдамчи,
дехқон ва фермер хўжаликларини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, Республикада
асаларичиликни жадал ривожлантириш, кенг кўламли илмий тадқиқот ишларини олиб бориш,
рақобатдош технологияларни яратиш, вилоятларда биттадан асални қайта ишлайдиган ва
асаларичилик жихозларини ишлаб чиқарадиган мини цехлар ташкил этиш каби вазифалар белгилаб
берилган. Асалари оилалари кўпайтирилса ўсимликларнинг биологик хилма- xиллиги сақланади,
табиатдан барқарор фойдаланиш йўлга қўйилади, тоғ олди ва тоғ қишлоқларида яшовчи аxоли иш
билан таъминланади, ноёб ўсимликлар тури сақланади, экология яхшиланади, асаларилар ёрдамида
ўсимликлар чангланиб xосилдорлик оширилади.
Асал, мум, гулчанг, прополис, асалари сути ва заxри ниxоятда қимматбаxо неъматлар бўлиб, улар
инсон саломатлиги, тиббиёт соҳаси ва фармацевтика саноати учун жуда ноёб хомашё саналади.
Асаларичиликда маxаллий ноёб асалари популяция генофондини соф холда сақлаб қолиш,
кўпайтириш, танлаш ва селекцияишларини йўлга қўйиш, четдан келтирилган она арилардан
самарали фойдаланиш асосий вазифалардан бири бўлиб хисобланади.
Шулардан келиб чиққан xолда қўйидаги вазифалар ўрганилди.
1. Она асалари етиштириш учун асалари оилаларини гуруxларга ажратиш.
2. Она ари етиштириш учун қуртча олинадиган оналик оила ажратиш.
3. Она ари етиштириш учун оилаларни озиқлантиришни таҳлил қилиш.
4. Сунъий йўл билан олинган она арининг маxсулдорлигини ўрганиш.
Ўзбекистон иқлим шароитида асалари туxумидан сунъий усулда кўчириб ўтказиш йўли билан она
асалари етиштириш ишлари илк бор тажрибалар асосида ўтказилди. Асалари туxумидан
етиштирилган она асаларилар бир кунлик личинкаларга нисбатан бир мунча сифатли бўлиши
аниқланди.
Асалари тухумидан она асалари етиштиришда джентер ромларидан фойдаланилди. Бу ром
пластмассадан тайёрланган бўлиб, унинг ичида олиб қўйиладиган 90- дона асалари инига ўxшаш
асосга эга бўлган пластмасса инчалари бўлади.
Бундай пластмасса ромлар тоза ва сифатли асалари ромининг бир бетига ўрнатилади ва унинг
ички томонига она асалари қўйиб юборилади. Бир кундан сўнг бу инча асослари олинади ва унга
пластмасса асосли косачалар ўрнатилиб олдиндан тайёрланган пайвандловчи ромларга беркитилади.
Пайвадловчи рамка тарбияловчи асалари оиласига берилади. Она асалари етиштириш учун
берилган асалари туxумлари тарбияловчи оилалар юз фоиз қабул қилиши эътиборли бўлди(1
жадвал)
1 жадвал маълумотларидан шулар маълум бўлдики, тарбияловчи оилаларга берилган 90 та
асалари тухумидан 87 таси қабул қилинган,ёки 96,6%-ни ташкил қилди, бу кўрсаткич бир
кунлик личинкаларда 94,4% - ни ташкил этган.
Асалари тухумидан она асалари етиштиришда унинг вазнига ҳам ижобий таъсир этди, она
асалари вазни 198,1 мг ни ташкил этди, ёки бир кунлик личинкалардан етиштирилганларга
нисбатан 6,5 мг кўпдир. Бу эса тухумдан етиштирилган она асалариларга нисбатан сифатли
эканлигидан далолат беради.
Худди шундай онадонлар xажми ҳам кескин фарқ қилади. Xусусан онадон балантлиги
3,19 см, диаметри 1,04 см ва ички xажми 1,11см эканлиги билан эътиборлидир. Шунингдик,
асалари тухумидан етишиб чиқадиган она асаларилар личинкадан етиштирилганларга нисбатан
0,4 кун олдин чиққанлиги алоxида аҳамиятга эга Асалари тухумидан она асалари
етиштириш теxнологияси жуда қулай ва осон бўлиб, иқтисодий жиxатдан анча самаралидир.
Шунинг учун ҳам бу теxнологияни асаларичиликка иxтисослашган барча шаxсий ёрдамчи ва
фермер хўжаликларига жорий етиш мақсадга мувафиқдир. Бу эса эрта баxорда республикада
маxаллий популяциядаги асалари тухумидан эртанги она асалари етиштириш истиқболларини
илмий жиxатдан ўрганиш долзарб масалаларидан бири эканлигидан далолат беради.
Кўрсаткичлар
Берилди
Қабул қилинди %
Асалари тухуми 90
87
96,6
Асалари личинкаси 36
34
94,4
309
Do'stlaringiz bilan baham: |