Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Бўриев Я. Экинларни навбатлаб экиш далаларида тупроқ унумдорлиги. Ўз ПИТИнинг 
“Қишлоқ хўжалигида янги тежамкор агротехнологияларни жорий этиш “мавзуидаги Республика 
илмий-амалий конференцияси маърузалар тўплами.Тошкент-2011 йил.102-103 бет. 
2. Ёрматова Д. Мирзақулов Б. Тупроқ унумдорлигини ошириш- долзарб масала. ЎзПИТИнинг 
“Қишлоқ хўжалигида янги тежамкор агротехнологияларни жорий этиш “мавзуидаги Республика 
илмий-амалий конференцияси маърузалар тўплами.Тошкент-2011 йил.108- 110 бет.
3. Холиқов Б.М Тупроқ унумдорлигини оширишда қисқа навбатли алмашлаб экиш 
тизимларининг самарадорлиги. Ўз ПИТИнинг 80 йиллигига бағишланган “Пахтачиликдаги долзарб 
масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлпри”мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференцияси 
маърузалар тўплами.Тошкент-2009 йил 102-104 бетлар. 
УРУҒНИНГ УНУВЧАНЛИГИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА XОСИЛДОРЛИКНИ ОШИШИ
ҲАМДА КАСАЛЛИКЛАРГА ЧИДАМЛИЛИГИГА ХИТОЗАМ ВА УНИНГ 
ХОСИЛАЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ 
 
Ш.Б.Яхшиев, Ф.Т.Абдуллаев, М.Р.Шукируллаева, Г.Акромова
ТошДАУ 
 
Мамлакатимизда жаxон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 
2009 –йилда қабул қилинган дастур муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бу дастурни Ўзбекистон 
Республикаси Президенти И.А.Каримов ўзининг “Жаxон молиявий – иқтисодий инқирози, 
Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарида аниқ белгилаб берди. 
Бу дастурда модернизациялаш, техник янгиланиш, инновация технологияларини кенг жорий этиш 
вазифалари қўйилган. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларига экишдан олдин ишлов беришнинг янги 
технологияларини излаб топиш дастурини амалга оширишда катта илмий ва амалий ахамиятга эга. 
Экинларни униб чиқишида оптимал шароитларни яратишга имкон берувчи, юқори униш 
қувватига эга бўлган тўлақонли униб чиқиш ва кўчатлар хосил бўлишини жадаллаштирувчи, 
кўчатларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишини таъминловчи, ўсимлик организмини 
ўзгарувчан муxит шароитига кучайтирувчи омиллар уруғларни экишдан олдин қайта ишлаш 
технологиясининг муҳим элементларидан ҳисобланади. Айниқса, ғўза ва бошқа ўсимликлардан 
соғлом, бир текис ва тўлиқ ниxолларнинг униб чиқиши, сифатли xосил етиштиришда физиологик 
фаол моддаларнинг турли хил меьёр ва усулларда қўллашнинг ўрни беқиёс ҳамда иқтисодий 
самарадорлиги юқори бўлмоқда. 
ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институтида академик С.М.Рашидова ва унинг 
шогидрлари томонидан синаб кўрилган физиологик фаол бўлган карбоксиметилхитозон (КМХЗ) 
полимер препарати бунга яққол мисол бўла олади. Олиб борилган тадқиқот синов ишлари шуни 
кўрсатдики, ғўзанинг С-6524 селекцион навини 5 хил вариантда, 1- Назорат варианти 2- Вариант 
0,5% КМХЗ, 3- Вариант 1% КМХЗ, 4- Вариант 1,5% КМХЗ ва 5- Вариант 2 % КМХЗ капсулалаб 
экилганда, уруғлик чигитнинг унувчанлиги экилгандан кейинги 12-куни энг юқори кўрсаткич 93,0%, 
КМХЗ -2%ли вариантда кузатилди. Унувчанлик назорат вариантда эса 85,5% КМХЗнинг 0.5% да – 
88,75%, 1% да – 90,75% ва 1,5%да – 91% эканлиги олимлар томонидан аниқланди [1-3].
Оптимал шароитда синтез қилинган О-КМХЗ ёрдамида 0,3%ли КМХЗ эритмаси билан ишлов 
берилган ғўза уруғини ўсиб чиқиш энергияси 91% дан 95,75% гача эканлиги кузатилган. Ишлов 
берилмаган уруғда (назорат) эса 86,5 % [4].
Дала шароитида пахтанинг ҳар хил навлари билан олиб борилган амалиётлар шуни кўрсатдики, 
пахтанинг С-6524, элита навлари (Юқори Чирчиқ туманида) униб чиқиши 12-суткада 98% (назорат 
96%), ўсиш энергияси 95% (назорат 93%). АИ-Баяут-2, элита навлари (Жиззах вилоятида) униб 
305


чиқиши 98% (назорат 97%) ўсиш энергияси 95% (назорат 93%) кузатилди. Бундан ташқари, 
пахтанинг илдиз чириши ва гоммоз касалликларига чидамлийлиги ҳам КМХЗ препарати билан 
ишлов берилган уруғларда юқори эканлиги амалда тасдиқланди [ 5 ].
Бугунги кунда биологик фаол препаратлар қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланилмоқда. Бундай 
препаратлар ҳам арзон, ҳам экологик жиxатдан хавфсиз ҳисобланиб, улар уруғларнинг тез униб 
чиқишида, турли фитопатогенларга чидамлилигининг ортишига ва xосилдорликнинг ошишига имкон 
беради [ 6 ]. 
Фитопатоген замбуруғларга қарши олиб борилган кимёвий кураш, тупроқ бузилишига, кимёвий 
фунгицидларни кўп миқдорда қўллаш натижасида замбуруғларнинг кимёвий бирикмаларга чидамли 
штаммларини пайдо бўлишига олиб келади. 
Фитофотеген замбуруғларга қарши курашда биологик фаол табиий полисахаридлар ва уларнинг 
хосилаларининг металлокомплексларини қўллаш бугунги кунда самарали усуллардан бирига 
айланди. Ипак қурти замбуруғидан ажратиб олинган хитозинни ва унинг наноструктурали 
полимерметаллокомплекслари – хитозан: Cu, хитозан: Ni, хитозан: Mn намуналарининг 
ўсимликларни ўсиши ва ривожланиш жараёнида унинг илдизи ва ёш новдаларида ривожланиб
фузариоз, илдиз чириши, сўлиш касалликларини келтириб чиқарадиган фитопатологен замбуруғлар 
Fusarium solani 169, Verticillium dahliae 57, Fusarium oxyporum 280 штаммларининг ривожланишига 
таъсири ўрганилганда юқоридаги препаратлар кучли фунгицидлик xоссасини намоён қилди [ 6 ]. 
Хулоса қилиб, хитозаннинг металлокомплексларини (ХЗ : Cu II, ХЗ : Cu III, ХЗ : Cu IV, ХЗ: Ni-1, 
ХЗ : Mn-1) қишлоқ хўжалигида патоген замбуруғларга қарши экологик тоза препарат сифатида 
ишлатиш мумкин. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish