Вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг депозит сертификатларини



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

11.3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг депозит сертификатларини 
чиқариш тартиби. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатлари мамлакатимизда 
пул бозорида ликвидликни тартибга солиб туриш мақсадида чиқарилади. Депозит 
сертификатларини чиқариш, муомалада бўлиш ва у бўйича тўловни амалга ошириш тартиби 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1998 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки депозит сертификатларини чиқариш тўғрисида Низом га 
асосан амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификати – бу Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг пул маблағларини омонатга қўйилганлиги хақидаги 
гувохномаси бўлиб, у омонатчи ёки унинг хуқуқий ворисининг омонат суммасини ва у бўйича 
фоизларни белгиланган муддат тугагандан сўнг олиш хуқуқини тасдиқлайди. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз номидан ва ўз хисобидан депозит 
сертификатларини жойлаштиради ва тўловини амалга оширади. 
Муомалага чиқариладиган бир дона депозит сертификатининг номинал бахоси 1000000 
(бир миллион) сўмни ташкил этади. Депозит сертификатини сотиб олиш учун омонатлар 
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўмда қўйилади. Депозит сертификатлари 
муомалага бир йилгача бўлган муддатга чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатлари эгалари Ўзбекистон 
Республикасининг резиденти хисобланган тижорат банклари ва бошқа юридик шахслар 
бўлиши мумкин. 
Депозит сертификатлари нақдсиз шаклда чиқарилади. Депозит сертификати сотилган 
товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун хисоб-китоб қилишда ёки тўлов воситаси бўлиб 
хизмат қилиши мумкин эмас. 


103 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг депозит сертификатлари бўйича 
операцияларнинг 
хисоб-китоби 
Ўзбекистон 
Республикаси 
валюта 
биржасининг 
депозитарийсида юритилади. Депозит сертификати бошқа шахсга берилиши мумкин. 
Депозит сертификатлари бўйича хуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш шартнома асосида 
расмийлаштирилади. 
Депозит сертификатларини муомалага чиқариш шартлари, шунингдек, уларни 
жойлаштириш ва сўндириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви 
кенгашида тасдиқланади. 
Депозит сертификатларига эгалик қилиш хуқуқи пул маблағларини Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки хисобварағига келиб тушган ва депозит сертификати эгаси 
ўрнатилган тартибда қайд этилган вақтдан ўтади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификати эгаси муддатидан 
олдин тўловга тақдим этиш хуқуқига эга, бу холда депозит сертификати бўйича тўланадиган 
фоизлар депозит сертификатларини чиқариш шартлари ёки олди-сотди шартномасига асосан
тўланади. Агарда, депозит сертификати бўйича омонатни олиш муддати ўтказиб юборилса, 
бундай депозит сертификати талаб қилиб олинадиган хужжат хисобланади, бундай холатда 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификат эгасининг биринчи талаби 
бўйича омонат суммаси ва фоизларни тўлаш мажбуриятини олади. Бундай холатда депозит 
сертификатининг ўтказиб юборилган муддат учун фоизлар хисобланмайди ва тўланмайди. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг депозит сертификатларини тўлов 
муддати келганда мазкур депозит сертификатларга эгалик қилишни тасдиқловчи хужжат 
хамда депозит сертификати суммаси ва у бўйича фоизнинг ўтказилиши лозим бўлган 
хисобварақ кўрсатилган талабнома тақдим этилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки тўловни амалга оширади.
Депозит сертификатининг тўлови муддатидан олдин амалга оширилаётганда пул 
маблағлари депозит сертификати эгасининг хисобварағига депозит сертификатни муддатидан 
олдин тўловга қабул қилиш тўғрисидаги ариза тушган кундан бошлаб 5 банк иш куни 
давомида кўчирилади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish