Вазирлиги



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

Интернет сайтлари 
1.
www.cbu.uz
  
2.
www.agrobank.uz
 
3.
www.uzpsb.uz
4.
www.uzce.com
 “Тошкент” Республика фонд биржаси сайти. 
5.
www.phoenix.ic.ru
 Феникс нашриёти сайти. 
6.
www.prospekt.ru
 Проспект нашриёти сайти. 
 
11-Мавзу. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан пассив операциялари.
1. Пассив операциялар ва унинг турлари. Банк балансининг пассив қисми моддалар 
таснифи. 
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг юридик ва жисмоний шахслар учун 
облигациялар чиқариш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг депозит сертификатларини чиқариш 
тартиби. 
4. Тижорат банкларининг муомалага акциялар ва депозит сертификатларини чиқариш 
тартиби. 
1.1. 
Пассив операциялар ва унинг турлари. Банк балансини пассив қисми 
моддалари таснифи. 
 
Тижорат банкини барча бошқа ташкилот ва муассасалардан фарқли ва фақатгина 
ўзига хос хусусиятга эга муассаса деб қараш мумкин. Тижорат банки давлатнинг, юридик 


97 
шахсларнинг хамда ахолининг вақтинча бўш пул маблағларини қайтариб беришлилик, 
тўловлилик ва муддатлилик шартлари асосида жамлаб уларни ўз номидан даромад олиш 
мақсадида жойлаштириш фаолиятини амалга оширадиган муассасадир. Тижорат 
банкларининг асосий фаолияти бу вақтинча бўш пул маблағларини кредиторлар ва 
қарздорлар ўртасида хамда сотувчилар ва харидорлар ўртасида айланишини воситачилик 
асосида олиб бориш хисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, иқтисодиётда пул 
маблағларини жойлаштириш юзасидан фаолиятни тижорат банкларидан ташқари бир қатор 
махсус-ихтисослашган молия-кредит институтлари, яъни инвестиция фондлари, кредит 
уюшмалари, суғурта компаниялари, брокерлик ва дилерлик фирмалари хам олиб боради. 
Лекин, тижорат банкларининг мамлакат молия бозорида фақатгина ўзига хос хусусиятлари 
мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат: 
-биринчидан, тижорат банклари фаолияти учун қарз мажбуриятлари юзасидан икки 
томонлама тасниф мавжуд. Улар биринчи томондан юридик ва жисмоний шахслар учун 
муомалага ўзларининг қарз мажбуриятларини, яъни депозит сертификатлари, депозит-
жамғарма сертификатлари, облигацияларини чиқарадилар. Иккинчи томондан эса, тижорат 
банклари қўшимча даромад олиш мақсадида бошқа эмитентларнинг муомалага чиқарган 
қарз мажбуриятларини (акциялар, облигациялар, депозит сертификатлари) сотиб оладилар: 
-иккинчидан, тижорат банклари ўз номидан чиқарилган қимматли қоғозлар 
(облигациялар, депозит сертификатлари) бўйича қатъий белгиланган фоиз бўйича даромад 
тўланиши мажбуриятини оладилар. Инвестиция фондлари эса даромад тўланиши юзасидан 
рискларни инвесторлар зиммасига юклайдилар. 
Тижорат банклари ўз фаолиятини юритиш учун четдан қўшимча маблағ жалб 
этишлари лозим. Бу фаолият-тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан 
вақтинча бўш пул маблағларини қайтариб беришлилик, тўловлилик хамда муддатлилик 
шартлари асосида жалб этиш билан боғлиқ фаолият пассив операциялар хисобланади. 
Тижорат банкларининг актив операцияларини амалга ошириш учун пул сармояларига бўлган 
эхтиёжнинг 90 фоизи четдан жалб қилинган маблағлар хисобига қопланади. Четдан жалб 
қилинган маблағлар жалб қилиниш усулларига асосан қуйидагиларга бўлинади: 
-банклараро бозорда кредитлар олиш; 
-векселлар хисоб-китоби ва Марказий банкдан кредит олиш;
- муомалага қимматли қоғозларни чиқариш (акциялар, облигациялар, депозит 
сертификатлари, депозит-жамғарма сертификатлари, векселлар); 
- депозитларни жалб этиш; 
- қимматли қоғозларни қайтиб сотиб олиш шарти билан сотиш шартномалари («Репо» 
операцияси) амалга ошириш; 
- Евронота ва Евробондлар бозорида иштирок этиш; 
- Банк акцептларини (аваль сифатида) сотиш. 
Тижорат банки ташкил этилишига асосан акциядорлик жамияти хисобланади. Бу ерда 
хусусий очиқ турдаги акциядорлик тижорат банки ва хусусий ёпиқ турдаги акциядорлик 
тижорат банклари шаклида бўлиши мумкин. Лекин ташкил этилишидан қатъий назар 
тижорат банклари балансининг пассив қисми моддалари бир-биридан фарқ қилмайди. Биз 
қуйида тижорат банки балансини пассив қисмини тахлил этамиз. 
1-жадвал 
Тижорат банки балансининг пассив қисми таркибий тузилмаси. (минг сўмда) 


98 
Жа
двал 
маълумотларидан куриниб турибдики, тижорат банки балансининг пассив қисмининг 
асосини муддатли депозитлар, талаб қилиб олгунча депозитлар ва акциядорлик капитали 
ташкил этиб туради. Шуни таъкидлаш лозимки, муддатли депозитларни жалб этишда 
тижорат банклари муомалага юридик шахслар учун депозит сертификатлари ва жисмоний 
шахслар учун депозит жамғарма сертификатлари чиқаришлари мумкин. Биз қуйидаги 
банкларнинг қимматли қоғозлар билан пассив операцияларини кўриб чиқамиз. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish